Онасига эрининг хиёнати ҳақида айтиб йиғлади. Онаси бироз ўйлаб турдида:
– Бундай қиламиз. Сен менга йўлбарснинг тукини келтирасан. Бу гапни эшитган қиз ўрнидан туриб кетди.
— Ахир қандай қилиб онажон у ёввойи махлуқ бўлса йиғламоқдан бери бўлиб.
— Эрингни қайтараман десанг маслаҳатим шу бўлмаса ихтиёринг.
Қиз нима қилишни билмай роса ўйланди. Охири рози бўлиб бир қўйни сўйдириб гўштини олиб йўлбарсни излаб йўлга тушди. Бир ўрмонсифат дала даштга етиб келди. Узоқдан бир йўлбарс кўриниши билан қизни қўрқув босди. У гўштни узоқдан йўлбарс томон ташлади-ю, ўзи яшириниб олди. Қиз бу ҳолни хар куни такрорларди. Эртасига якинроқ, унинг эртасига янада яқинроқ бориб охири қиз гўшт олиб келганида йўлбарс олдига бемалол бора оладиган, хаттоки ёнида ўтириб эркалаб силайдиган бўлди. Қиз йўлбарс тукидан бир нечтасини олдида онаси ёнига шошилди. Уйга шошиб кираркан хурсанд ҳолда "онажон мана айтганизни олиб келдим",— деди. Буни кўриб онаси ҳам жуда хурсанд бўлди. Қизини ёнига ўтказиб "қизим энди уйинга бор сен мана шу ёввойи махлуқни ўзинга ўргата олдинг, нахотки эрингни ўзинга боғлай олмасанг,"– деб маслахат берди.
Қиз айб ўзида эканини сезиб бироз уялди-да, "ҳўп онажон сиз айтгандай бўлади", — деди-да хурсанд ҳолда уйига қайтди...
Эркак ҳам аёл ҳам жамики инсон зоти бир оғиз ширин гапни гадоси. Шундай экан азизлар текин бўлган тугамас мехр-мухаббатимизни ширин гапимизни бир-биримиздан аямайлик. Токи хеч бир оила хиёнат деб аталмиш ифлосликдан озор чекмасин. Юрак юрагингиздаги энг, энг, энг ширин гапларингизни ўз аҳли оилангизга айтинг. Оила муқаддас уни асраб-авайлайлик!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1