Соғинч ўз ханжарин суқар юракка,
«Лаббай» деб қошингга қўнармиканман.
Хабибим севгиси Мадина, Макка
Байтуллоҳ мен сени кўрармиканман.
Саломим етказиб Расул Аҳмадга,
Мушкининг бўйига тўярмиканман
Равзасин файзидан чўмиб раҳматга
Байтуллоҳ мен сени кўрармиканман.
Қилибон бағрингда тавофи қудум,
Сафо, Марва гирён юрармиканман,
Суртибон Ҳажарул асвадга юзим,
Байтуллоҳ мен сени кўрармиканман.
Гуноҳдан эгилди шу телба бошим,
Арофатда охлар урармиканман,
Оқизиб ҳокига надомат ёшим,
Байтуллоҳ мен сени кўрармиканман.
Покланиб гўё гўдакка айланиб,
Зам-замингдан қониб эмармиканман.
Эхром аталмиш йўргакка ўраниб,
Байтуллоҳ мен сени кўрармиканман.
Чақирса Раббано бир куни келиб,
Мен ўзимни тутиб турармиканман.
Учаман шамолдак бағрингга елиб,
Байтуллоҳ мен сени кўрармиканман..
🍃
Ҳаммамизга Мадина Макка зиёрати насиб бўлсин..🤲
❤️🩹❤️🩹❤️🩹
#ҳикмат
✨Аллоҳим, бизларни Қуръон одоби, Қуръон муҳаббати, Қуръон фазилати, Қуръон нури, Қуръон сакинати, Қуръон давоси, Қуръон шифоси, Қуръон илми, Қуръон тушунчаси ва Қуръон нажотидан баҳраманд қил! 🤲🤲🤲 Амийн.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Лаббайка ла шареека лака лаббайк
Иннал хамда ван- нъимата
Лака вал мулк лаа шареека лак лака лаббайк...