Предыдущая публикация
»
Ривоят этилишича, Абу Дардо бир гуноҳкор одам олдидан ўтиб қолди. Одамлар уни сўкишарди. Шунда Абу Дардо:
- Агар бу одам қудуққа тушиб кетса, уни қудуқдан чиқариб олармидингиз? - деб сўради. Улар:
- Ҳа, уни чиқарардик, — дейишди. Шунда Абу Дардо:
- Ундай бўлса, биродарингизни ҳақорат қилманглар. Сизларни офиятда сақлаган Аллоҳга ҳамд айтинглар, деди. Улар:
- Уни ёмон кўрмайликми? — дейишди. Абу Дардо:
- Унинг амалигина ёмон кўрилади, агар ёмон амалини тарк этса, у биродарингиздир, – деди.
«Ривоятлар» китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1