Ҳазрати Aли ибни Aбу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ўзларингизга биродар дўст топинглар. Чунки ҳақиқий биродар бўладиган дўст, дунё ва охиратда сенинг суянчиғингдир».
Бу воқеани Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу шундай тавсифлайдилар: «Дўзах аҳлидан бир киши ғойиб бўлиб қолади. Шунда қолган дўзахийлар фалончи кўринмай қолди, қаерда у деб сўрайдилар. Aйтиладики у жаннатга кетди шафоат қилинди. Шунда дўзахийлар унинг Пайғамбар қариндоши борми дейишди. Ёки отаси ё ака-укаси шафоат қилдими деб сўрашди. Шунда «Йўқ уни содиқ дўсти шафоат қилди» деган жавоб келди. Aна шунда дўзах аҳли ҳасрат қиладики: «Қани енди бизнинг ҳам бир содиқ ғамхўр шафоат қиладиган дўстимиз борми» деб.
Демак дўстликнинг чегараси, мувозанатини жуда маҳкам тутмоқ лозим. Шундай дўст топингки, у сизга бу дунёда содиқ ва ғамхўр бўлсин. Ва охиратда бир-бирингизни шафоат қиладиган дўстлардан бўлинг...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2