Предыдущая публикация
Бу дунёда бор бошпанам,
Жаннатда ҳам қил уй-жойли!
Муқаррарки музлар танам,
Менга ўлим бер чиройли!
Ўчирмасдан ўчоғимни,
Пичоғимни қилдинг мойли.
Ҳурга тўлдир қучоғимни,
Менга ўлим бер чиройли!
Китобингда ўқиганман,
Жаннатларинг экан сойли.
Битта ният тўқиганман:
Менга ўлим бер чиройли!
Зуваламни қилдинг пишиқ,
Одам ато янглиғ лойли.
Бир қулингман Сенга ошиқ,
Менга ўлим бер чиройли!
Фирдавсда қил қасрли,
Райёнда қилгил саройли.
Бир тилагим бор арзирли:
Менга ўлим бер чиройли!
Қалб осмоним азал-азал,
Эътиқод аталмиш ойли.
Ҳаётимни яшат гўзал-
Ўлимимни қил чиройли!.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев