Тилаклар дарахти Бир одам саёҳат қилиб юриб, тасодифан тилакларни рўёбга чиқарадиган дарахт ёнига келиб қолибди. Бу дарахтнинг қандай каромати борлиги тўғрисида унинг хабари йўқ эди. Йўл юриб чарчагани учун дарахт соясида ётиб, уйқуга кетибди. Уйқудан уйғонганида қорни жуда очиққанини хис қилиб, «Бирор-бир овқат бўлса эди», деб кўнглидан ўтказибди. Қараса – қаршисида ҳилма-хил овқатлар турган эмиш. Саёхатчи бу овқатларнинг қаердан келганини ўйлаб ҳам ўтирмай паққос туширибди. Овқатлардан еб қорни тўйганидан сўнг энди сув ичгиси келибди. Шу захотиёқ олдида бир кўзада муздек зилол сув пайдо бўлибди. Сувдан ичиб олган саёхатчи энди ўйлаб қолибди: «Бу овқатлар, сувлар қаердан пайдо бўлди ўзи?
  • Класс
Показать ещё