билан Тошкентга ташриф буюарди. ОК-2015 саралашидаги рақиб - Вьетнам терма жамоаси 9 октябрь куни сафарда Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Доха шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Вьетнам терма жамоаси дастлаб 15-дақиқада ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган бўлса- да, биринчи бўлимнинг ўзида икки бора қатарликлар дарвозасини ишғол қилди ва иродали ғалабага эришди. Вьетнамга ғалаба келтирган ҳар иккала голга ҳам ярим ҳимоячи Нгуен Хан Тронг муаллифлик қилди. Таъкидлаш жоиз, Қатарга қарши ўртоқлик учрашуви, Вьетнам терма жамаоси учун 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ОК-2015 саралаши доирасидаги ўйиндан олдин сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Вьетнам терма жамоаси Ўзбекистонга қарши учрашув учун 22 нафар футболчи билан Тошкентга ташриф буюарди. Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади. Ўртоқлик учрашуви. 9 октябрь, Доха. «Жассим Бин Ҳамад» стадиони. Қатар - Вьетнам 1:2 Голлар: Муҳаммад Геддо (14) - Нгуен Хан Тронг (20, 28)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1