ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНИ ТУТИЛАДИГАН РЎЗА УЧУН
8ТА НИЯТ.
Аллоҳ таолони розилигига эришишга интилиш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига эргашиш.
'Аиша розияллоҳу анҳадан:"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутардилар".
[ Ибн Можах, ат-Тирмизий, ан-Насаий, сахих ҳадис].
Аллоҳ таоло жаҳаннамни юз йиллик масофага узоқлаштиради.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар : " Кимки Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ ундан жаҳаннамни юз йиллик масофага қадар узоқлаштиради".
[ Ас-силсила ас-сахиха 6/2565].
Аллоҳ банда билан дўзах ўртасида осмон билан ерни орасичалик чоҳ қилиб қўяди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар : " Кимки Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ у билан дўзах ўртасида осмон ва ер орасидаги масофа каби чоҳ қилиб қўяди".
["Ас-Силсила ас-сахиха " 2/563, хасан ҳадис].
Рўза Қиёмат куни шафоат қилади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар : " Қиёмат куни рўза ва Қуръон банда учун шафоатчи бўлади.
Рўза айтади:"Роббим! Мен уни таомдан ва ҳою- ҳаваслардан тўсдим, унга шафоат қилишимга изн бер".
Ҳамда улар шафоат қиладилар".
[ Ҳадис исноди сахих.
Аҳмад ривояти 2/174].
Қиёмат куни жаннатнинг "Райан" эшигидан киришни хоҳлаш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар : " Дарҳақиқат, жаннатда Райан номли эшик бор . Қиёмат куни ундан рўза тутганлар кирадилар.Ва бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. "Рўзадорлар қани?"-деб сўралади,ва улар турадилар. Бунда улардан бошқа ҳеч ким бу эшикдан кирмайди. Улар киргач, эшик ёпилади,ва бошқа ҳеч ким ундан киролмайди".
Ҳадисни Ибн Хузаймадан келтирилган бошқа ривоятида айтилади: "Қачонки улардан охиргиси киргач, эшиклар ёпилади. Кирганлар хавздан сув ичадилар, ким ичса ҳеч қачон чанқоқлик ҳиссини туймайди".
[ Ал-Бухорий 1896, Муслим 1152, Ат-Тирмизий 756, Ибн Можах 1640, Ан-Насаи 4/118, Ибн Хузайма 1902].
Бир кунлик рўзани тутиш ҳаётни охирги лаҳзалари бўлиши мумкин, бунга Жаннат ваъда қилинган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
" Кимки бир кунлик рўза тутган ҳолида вафот қилса, у Жаннатга киради"
[Ҳадисни ал-Баззар Хузайфадан ривоят қилганлар.
Ал-Албоний уни "Сахих ал-жами' " да сахих деганлар 6224].
Амаллар кўрсатилаётган вақтда рўзадор бўлишни хоҳлаш.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан :
"Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўза тутишларини кўрдим. Улардан бу ҳақида сўраганимда айтдилар:
"Дарҳақиқат, инсонларнинг амаллари душанба ва пайшанба куни Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Шунинг учун амалларим кўрсатилаётган вақтда мен рўзадор ҳолимда бўлишни хоҳлайман".
[ Сахих ҳадис ,"Фет ал-Бари" 4/278].
Келинг, нафл рўза тутайлик ва Аллоҳдан бу мукофотларни умид қилайлик.
Аллоҳ таолодан Жаннатларини истаб дуода бўлайлик
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев