@
Бандалар бетартиб,инсоф колмаса.
Кетганлар колгандан дуо олмаса.
Ёлгондан,гийбатдан тиллар толмаса.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Кокилган топмаса тутмокка бир кýл.
Сурат чаман бýлса,сийрат бýлса чýл.
Савоблар бир ховуч, гунохлар мýл-мýл.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Оталар елкаси ягир,оппок соч.
Оналар зор колса,мехрга мухтож.
Корнимиз тýк аммо кýнгил юпун-оч.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Етимлар какшаса кýзларда ёши.
Бир йилга етмаса тул аёл доши.
Бошга кýнганида кабримиз тоши.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Хар ёнда урф бýлса жигарлар жанги.
Алмашса дунёнинг ок-кора ранги.
Бýлиб фоний зýри, бокийнинг танги.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Гунчалар гул бýлса кýрмай гýшанга.
Булбул хуштор бýлса айнан ýшанга.
Тупуриб виждонга,гурурга, шаънга.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Муслима кýтарса рýзгор юкини.
Мýмин хар тýшакда ётса хар туни.
Келмоги накд ýшал Киёмат куни.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Топталса динимиз,пулланса иймон.
Нарх битиб сотилса хаттоки Куръон.
Унутиб тупрок тан мехмони бу жон.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Нафсимиз жиловин тутмаса кафтлар.
Музласа саховат,сахийлик, тафтлар.
Уятдан,исноддан ер бокиб афтлар.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Бирор дýст колмаса Оллохдан бýлак.
Дузохга бошласа хар йýл, хар йýлак.
Кýзларда хирс бокиш, огизда сýлак.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Масжидга юрмокка эринса пойлар.
Шундай ýтаверса хафталар, ойлар.
Закотдан бош тортса гарибу бойлар.
Оллохнинг олдида нима деймиз дýст?
Забон ёд билмаса курса Калима.
Десалар эй Гулом айт сенга нима.
Байт битиб ýзим хам ýйлаб колдима.
Оллохнинг олдида нима дейман дýст?
Замонлар бетартиб,инсоф колмаса...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев