Дадам ёшлигимизда: “Бўш қоп тик турмайди. 🍃Овқат қоринни тўйдирса, яхшилик руҳиятни тўйинтиради. Қорнинг ҳам, руҳиятинг ҳам оч қолмасин, 🍃Ёмонлик қилганга унинг эсида қоларли даражада яхшилик қил...” дерди. Улғайганимда англадимки, руҳиятнинг ожиз томони у доим эзгуликка ташна бўлганида экан.
🍃Бугун атрофимиздаги кишиларга назар соладиган бўлсак, аксарининг руҳияти эзгуликка ташна эканлигига гувох бўламиз. Бироқ орамизда шундай кишилар борки, уларнинг қилмиши ибрат олишга дахлдордир.
🍃“Хизмат сафари юзасидан, шаҳардан анча узоқ жойга боришга тўғри келди. 🍃Азбаройи шошганимдан ҳамёнинимни идорада унутиб қолдирибман, Чўнтагимдаги бор пул билан етиб бордим-у, қайтишга ёнимда йўл хақи учун ҳам пулим қолмабди.. Ноилож йўлда учраган икки инсонга вазиятни тушунтириб, телефон қилиб олишни сўрадим. 🍃Менга ишонмадими ёки чинданда баланси нол эдими, иккиси ҳам ёрдам беролмади. Кун кеч кириб қолган. Йўл ёқалаб, яёв кетяпман-у, худди бирон мўжиза рўй берадигандек, атрофга алнгаладим. Бир неча километр юргач, 🍃Ортимдан велосипед минган бола келди-да, отаси бериб юборганини айтиб, қўлимга пул тутқазди. Сўнг ҳай- ҳайлашимга қарамай шошганча велосипедини шамолдек учириб қайтиб кетди. Шошиб пулга қарадим. Пулга белбоғ қилинган қоғоз парчасидаги ёзув эътиборимни тортди 🍃“Балки ёрдам қилиш менинг навбатимдир. Бу мен - Тошкентдан қайтишда бозорда ҳамёнини олдириб, сиз туфайли ота маконига соғ-омонликда келган ҳамроҳингиз” Мактубни ўқидиму дарҳол ўша ҳамроҳимни эсладим. Ўша инсон уйи олдида телефон сўраб турганимда даровазасидан чиқиб, таниб қолган ва дарҳол ўғлини ортимдан жўнатган экан.
Мушкулим осон бўлгани учун такрор-такрор шукрона айтдим. Яхшилик, албатта, жавобсиз қолмаслигига яна бир бор амин бўлдим.”
☝️Ҳаёт сўқмоғида учраган ҳар бир инсондан ё ибрат, ёки ҳикмат олиш мумкин.
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
@bedoor 📖
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев