Мен Пайғамбар (с.а.в.) аёлларининг Ҳадичадан
бошқа ҳеч бирисига рашк қилмадим. Ҳолбуки,
унинг шериклигига етмаган ҳамман.
Расулуллоҳ (с.а.в.) қўй сўйганларида
"Гўштидан Ҳадичанинг дўстларига ҳам юборинглар", дердилар. Бир кун шу туфайли
жаҳлим чиқди ва Расулуллоҳга:
- Гўё дунёда Ҳадичадан бошқа аёл йўқ.
Қурайшнинг қарияларидан тишлари тўкилган,
тарихга айланган бир аёлни нимага
эслайверасиз? Ҳолбуки Аллоҳ сизга ундан хайрлисини насиб этган, деб ўзимни назарда
тутиб савол берган эдим.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бу гапдан
жаҳллари чиқди:
- Йўқ, Аллоҳ ҳаққи онт ичаманки, Аллоҳ менга
ундан хайрлисини бермаган. Инсонлар инкор қилаётганда у менга иймон келтирди, инсонлар
мени ёлғончи деркан, у менга ишонди.
Инсонлар менга ёрдам бермаган пайтда, у
менга ёрдам берди. Аллоҳ бошқа аёллардан
эмас, ундан бўлган болалар билан менга ризқ
берди. Мен уни севгиси билан ризқлантирилдим", дедилар.
***
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳазрати
Ҳадичадан кейин энг кўп Ҳазрати Ойша
онамизни севардилар. Бу севгининг сабаби
фақат гўзаллик ва бокиралик эмас эди. Ундай бўлганда Софияни кўпроқ севишлари керак
эди. Чунки у София онамиз жуда ҳам гўзал
эдилар. Бу севгининг сабаби қобилият, зеҳн ва
диний тарғибдаги ғайрат эди. Ҳазрати Ойша
онамизга қилинган туҳмат шахсан Жаноби Ҳақ
томонидан ёлғонга чиқарилган, иффатли эканликлари Нур сурасида айтилган. Кўп
ваҳийлар Расулуллоҳга Ойша онамизнинг
ёнида келган, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ойша
онамизнинг қучоғида жон таслим қилганлар.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни жуда рашк
қилар эдилар. Бу рашкини Пайғамбаримизга шундай билдирганлар: Нима қилай сиздай
кимсани рашк қилмай бўладими?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев