Хеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди-ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди.
Ҳамма эрки қўлида бўлишини истайди-ю, аммо кимгадир керак бўлишлик бахтидан ҳам бебаҳра қолишни истамайди.
Ибодат қилишга эринамизу, аммо неъматларидан маҳрум бўлишни хоҳламаймиз.
Кимдир бизни бахтли қилишини орзу қиламиз, лекин кимнидир бахтли қилиш истаги бизга бегона.
Хар доим МЕНГА! деб яшаймизу, аммо МЕНЧИ? деган савол ҳаёлимизга ҳам келмайди.... худди бутун дунё бизни дейиши керакдек....
Аслида эса, меҳр кутишдан олдин меҳр беришни, керак бўлишни исташдан олдин нимадир қилиш кераклигини, кимдандур бахт умид қилишдан олдин, ўша бахт учун лойиқ бўлиш кераклигини тушунишимиз даркор...!!!