Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, пок тупроқ, агар ўн йилгача сув топа олмаса ҳам, мусулмоннинг покланиш воситасидир.Қачон сув топса, уни баданига етказсин.Албатта, ўша хайрлидир», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
-- Покиза тупроқ сув йўқ пайтида покланиш воситаси экан. Яъни, ибодат учун таҳорат ва ғусл ўрнига ўтадиган рамзий покланиш воситасидир.
-- Таяммум учун вақт чегараланмаганлиги.
Унинг қанчагача давом этиши сувнинг бор ѐки йўқ эканига боғлиқлиги.
-- Сув топилиши билан таяммум бузилиши.
-- Етарли сув бор жойда узрсиз таяммум қилиб бўлмаслиги.
#Ҳадис_1251.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ѐмон ўлимни даф қилади», дедилар».
Шарҳ:
Садақанинг, аввало, садақа қилувчининг ўзига фойда келтириши ҳақида кўп гапирилган. Ушбу ҳадиси
шарифда ҳам садақанинг ўз эгасига келтирадиган фойдаларидан иккитаси ҳақида сўз кетмоқда.
Биринчиси – Аллоҳ таолонинг ғазабини ўчириши.Аллоҳ кўрсатмасин, мабодо бирор бандага нисбатан Аллоҳ таолонинг ғазаби қўзиб қолса, уни ўчирадиган нарса йўқ.
Лекин садақа ана шу ишга қодир экан.
Аллоҳ таоло бандаларнинг бирор қилмишидан ғазабланган бўлса,қилган садақаси туфайли унга нисбатан ғазаби сўниши
мумкин экан. Шунинг учун садақа қилмоқ зарур.
Иккинчиси – ѐмон ўлимни даф қилади.Шарманда бўлиб, ѐмон ҳолатга тушиб ўлишни қайтаради. Бу нарса ҳам садақанинг энг муҳим фойдаларидан бири. Ким ѐмон ўлим билан ўлмай деса,садақа қилсин.
#Ҳадис_1244.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз бир мажлисга етиб борса, салом берсин. Қачон ўрнидан турмоқчи бўлса ҳам салом берсин. Биринчиси кейингисидан ҳақли эмас», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилган.)
Шарҳ:
-- Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ бир мажлисга қўшилганда ҳам, ундан ажраб
чиқиб кетаётганда ҳам салом бериш керак.
-- Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардан қуйидаги ҳукмлар чиқади:
1. Салом беришни бошлаш суннати айндир.
2. Саломга алик олиш вожиби айндир.
3. Кўпчилик учун салом бериш суннати кифоядир. Ажр фақат салом бергангагина бўлади.
4. Кўпчилик учун алик олиш вожиби кифоядир. Улардан бир киши алик олиши билан қолганлардан ҳам вожиб соқит бўлади. Ажр фақат алик олгангагина бўлади.
#Ҳадис_1245.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».
(Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.
Шарҳ:
-- Йўқолган нарсани танитиш, топиб олган жойида ва унга яқин одамлар кўп бўладиган жойларда, топиб олган киши ѐки унинг вакили ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, пистончига учрасин, деб эълон қилиш билан бўлади.
-- Нарсаси йўқолганини даъво
қилиб келган киши эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб ўзиники эканини исбот қилиши шарт.
-- Масжид ичида йўқолган нарса ҳақида гап қилиш жоиз эмаслигини масжидлар бобида ўрганганмиз.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев