«Қийинчиликда (Фасод-фитна кўпайиб кетганида) ибодат қилиш менга (яъни, Маккадан Мадинага) ҳижрат қилинган кабидир»
Имом Муслим ривояти
(Маъқал ибн Ясор (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким умматим бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларга шундай замон келадики, ўшанда мўмин киши қўйдан ҳам хорроқ бўлади»
Ибн Асокир ривояти.
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ислом ғариб (холда) бошланди, ва тезда қандай бошланган бўлса, ўша холатига қайтади. Бас, ғарибларга яхшилик бўлсин»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
#Ҳадис
“Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин”. (Муттафақун алайҳ).
Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабабсиз силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кесувчи жаннатга кирмайди”.
(Имом Бухорий ривояти).
Силаи раҳм қариндошлар билан чиройли муносабатда бўлиш, уларнинг хурсандчиликларига шерик, мусибатларига ҳамдард бўлиш, муҳтожларга ёрдам бериш, уларни доимо зиёрат қилиб туриш, кўнгилларини олиш, дилларини оғритишдан сақланиш, улардан бирор ёмонлик етса ҳам кек сақламай кечириб юбориш, қалбида уларга нисбатан ҳасад ва адоват сақламасдан ўртада муҳаббат пайдо қилиш йўлида бор куч-ғайратини сарф қилиш каби фазилатларни ўз ичига олади.
Барча дардларга шифо бўлувчи дуо
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида ривоят қилинади:
«Чиндан ҳам, Набий алайҳиссалом ўз аҳлларидан бўлган беморни кўргани борсалар, уни ўнг қўллари билан силардилар ва айтардилар: «Аллоҳумма Роббан наси. Азҳибил баъса. Вашфи анташ шафий. Ла шифаа илла шифаука. Шифаан ла юғодиру сақоман».
Маъноси: «Эй Аллоҳ! Одамларнинг Робби! Мусибатни кетказ! Шифо бер. Сен шифо ато қилгувчисан. Сендан бошқа шифо бергувчи йўқдир. Оғриқсиз шифони бергин».
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
Абу Довуд ривояти
(Савбон (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Имом Термизий ривояти
(Савбон (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаҳидларнинг олган қарзидан ўзга ҳар қандай гуноҳи мағфират қилинади»
Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни зиммасида динор ёки дирҳамдан қарзи бўлиб вафот топса, унинг савобларидан олиб берилади. У ерда (Қиёмат куни) ) динор ҳам дирҳам ҳам йўқ»
Ибн Можжа ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақир қарздорга қарзини тўлаши учун енгиллик кўрсатган кишига ҳар кун шу қарз миқдори қадар садақа савоби берилади»
Имом Ахмад ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бир кимса қарзини тўлай оладиган вақтга қадар фақирга муҳлат берса, гуноҳларига тавба этиши учун Аллоҳу таоло ҳам унга муҳлат беради»
Табароний ривояти
#Ҳадис_1366
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб ва мени Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик берадиган мусулмон кишининг қони фақат уч ҳолатдан бири сабабидангина ҳалол бўлади: Оилали бўла туриб зино қилса;Жонга-жон сифатида ва Ислом динидан чиқиб, жамоатни тарк қилса..
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
(Абдуллох Ибн Масъуд родияллоҳу анҳудан)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев