○
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг боши орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни боғлаб: “Сени устингда узун кеча бор, ухлай қолгин!” дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, фаол, руҳи пок бўлиб ўйғонади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради”, дедилар.
Шарҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни шайтон ва ҳавои-нафсга курашишни таълим бериб, кечасидаги таҳажжуд намозига тарғиб қилмоқдалар. Ва яна кечаси ухлаб қолиб, фарз намозларини ўзини адо этиб, кечасидаги нафл намоздан юз ўгирганларни ёмонламоқдалар.
У киши таҳажжудни тарк қилиш билан шайтон қўлидаги ўйинчоқ бўлиб қолиши ва шайтон, ухлаган киши устидан ҳукмрон бўлиши, бошини орқа томонидан жой эгаллаб уч тугун тугиб қўйиши ва ўша тугунларга уриб: “Ҳали кеча узундир, бироз ёта қолгин”, дейди. Энди кимни қасди кучли ва иймони комил бўлса уйқусидан туриб Аллоҳни зикр қилса бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса иккинчи тугун ечилади. Агар туриб намоз ўқиса учинчи тугун ечилади. Ана энди шайтон урган нарсадан пок бўлиб, енгил ҳаракатли, келажак кунда бажарадиган барча амалларида фаол бўлади. Бордию нафсига ғолиб кела олмасдан ухлаб қолса шайтон уни то қуёш чиққунча қулоғига уриб қўяди.
У киши кечаси турмаган ва Аллоҳни фарзини адо этмаганлар қаторида бўлиб, руҳи чиркин, ғамгин, қалби сиқилган, асаблари бузилган ҳолда туради. У киши учун на намоз ва на бошқа ибодатлар енгил бўлмайди. Барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламиз!
"Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
ИШНИ ЭРТА ТОНГДА БОШЛАШ
Кундалик ишларга киришишни эрта тонгдан бошлашнинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар ворид бўлган.
Масалан:
عن صخر الغامدي رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم اللهم بارك لأمتي في بكورها. رواه الترمذي.
Сахр Foмидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоддан кейин, қуёш чиқишидан олдин ухлашдан қайтарганлар ва бу вақтда ухлаш баракани кетказадиган сабаблардан бири эканини баён қилганлар.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг бомдоддан кейин ухлаётганини кўриб, уйғотдилар ва бу маҳалда ухлашдан қайтардилар.
"Енгил амаллар" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев