--------
1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).
2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).
3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг)!» (Шуаро сураси, 215-оят).
4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).
5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).
6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).
7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).
8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).
9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим, (улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!
10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).
11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).
"Ҳикматлар" китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев