Онам десам бир ох чикар юрагимдан,
Нолаларим дунёларни тутиб кетар.
Мехрибоним мехрига хеч туёлмадим,
Онамсиз уй борлигимни ютиб кетар.
Азоб эмас пичок тилса юрагимни,
Азоб эмас дустларимнинг хиёнати.
Онасизлик бир мусибат битмас азоб,
Балки шудир бу дунёнинг киёмати.
Тун кечалар тушларимга кириб чикар,
Пешонамни силаб дуо килиб чикар.
Согиндимеей мехрибоним жаннатгинам...
Юраккинам уртанади куйиб чикар.
Уйга борсам хувиллаган уйлар кутар,
Фарзандларим буйи етган туйлар кутар.
Сизсиз менга татирмиди хурсандчилик,
Сиздай мени мушток булиб ким хам кутар ?
Дуолари бошларимга соябоним,
Балолардан асрагувчи туморимсиз.
Сиз-ла гузал эди дунё онажоним,
Хуморингиз тутди бирам хуморимсиз
Жонларидан жонлар ато этган онам,
Болам дея борин бериб кетган .
Кадрингизни кеч билган бир нотовонман,
Мехр бериб мехрга зор утган онам..!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3