«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Италия Кубоги яримфинали доирасида «Интер»га (2:1) қарши ўйинда ҳужумчи Криштиану Роналдуни алмаштирганига изоҳ берди.
Португалиялик 35 ёшли футболчи биринчи бўлимда дубль қайд этди ва 77-дақиқада Моратага алмаштирилди.
«Бундай ўйинларда тўлиқ ўйнашни хоҳлайсиз ва жамоага ёрдам берасиз. Лекин Криштианунинг шартномасида уни аламаштириб бўлмаслиги ҳақидаги банд йўқ.
У асосий ўйинчимиз эканлигини билади, аммо энг яхши формада бўлиб қолиш учун дам олиш ҳам керак. У сўнгги пайтлардаги танқидларга муносиб жавоб берди.
Роналдуга дам олиши кераклигини айтдим, шанба куни бизда муҳим ўйин бор («Рома» билан). У кетма-кет кўплаб ўйинларда ҳаракат қилди, шунинг учун озроқ дам олиш фойдали бўлади», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Goal.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев