( бир опамизнинг хаётий
хикояси )
Севишиб турмуш қуриш дегани
нима ўзи деб ўйланиб қоламан
гоҳида. Оиламдагилар айтган йигитга турмушга чиқиб хато
қилмадим деб ўйлагандим
лекин кўнгил бўлмаса ҳам
қийин экан.
Барча қизлар каби мен ҳам
ширин орзулар оғушида,яхши ниятлар билан турмушга
чиқдиму,аммо бахтим бутун
бўлмади.
Мана Баҳром акам билан
турмуш қурганимизга бир йил
бўлибди... Шахардан қишлоққа келин
бўлиб тушганим сабаб янги
хонадон аҳли билан тил
топишиш ва у ерга кўникишим
ҳам онсон кечмаган....
Билмадим не сабаб овсинларим ҳам мени
чиқиштиришмади, балки бунга
шахарлик эканим сабаб
бўлгандур. Ҳар икки куннинг
бирида уйда жанжал кўтарилар
эди, эрим эса менга мутлоқ бефар эди. Кунлар ўтаверди, бу
орада қизим дунёга келди.
Яхши ниятлар билан Ҳилола
деб исм қўйдим. Бу орада
эримнинг мендан ташқари
бошқа хотини бор эканини билиб қолдим.
Индамадим.
Ичимга ютдим....
Катта хонадоннинг
юмушларию ҳаражати ҳам
катта бўлар экан... Эримнинг ишлари ҳам
юрушмади, катта иш
бошлаганида хеч кимга
билдирмай уйимдагилардан
катта миқдорда пул ҳам олиб
бердим, оилам учун! Шунда ҳам эримни кўнгли
менга илимади. Мен билан бир
уйда худди бегоналардек яшар
эди.
Кейинчалик очиқчасига ҳиёнат
қила бошлади, уйланаман деб туриб олди,уйланди ҳам...!
Тишимни тишимга қўйдим.
Чидадим...фарзандим учун. Мен
фақат қизим учун яшашни
бошлагандим. Ўстирдим, оқ
ювиб, оқ тарадим... Дардимни кимга айтишни
билмасдим, онамни кўргани
борсам шундоқ ҳам ҳаста
юракларини эзгим келмасди,
муштипаримни "бахтлиман"деб
алдардим. уч, тўрт ой деганда бир борадиган уйимга ҳам
юбормай қўйишди кейинчалик.
Бешафқат вақтлар ўтаверди…
Қизим ҳам катта бўлиб қолди.
Эримнинг бошқа аёллар билан
юришлари мени ҳавотирга сола бошлаганди, қизим
тақдирига таъсир қилишини
ўйлардим.
Ахир уни ҳам ўзга хонадонга
узатаман бир кун келиб.
Маҳалла кўй, қўни-қўшни хабар топса бор-ми?!....
Қанча гапирмай бефойда эди...ё
бир тарсаки ёхуд бир мушт
ердим...
Энг алам қиларлиси қайнонамга
бунинг заррача аҳамияти йöқ эди. Чеварчилик қилишни
бошладим уйда, шукурки шу
касбни эгаллаган эканман.
Вақти келса бойвачча эрим
ҳатто öз фарзандидан ҳам
пулни айир эди. Тунда қизимнинг йиғи
овозидан уйғониб кетдим.
Қöлимга олибоқ истмаси жуда
юқори эканини сездим...
- Ўчирсангчи овозини, нима
қиляпсан ўзи?! - Дадаси истмаси жуда баланд,
докторга олиб боринг!
- Нега вахима қиласан, эмизсанг
ухлаб қолади,тезроқ ўчир
овозини,бўлмаса бирнарса
қилиб қўяман. Болани беwикка белаб,
эмиздимда, ухлап қолди
шекилли деб ўзим ҳам бешик
тепасида уйқуга кетдим.
Тонгда ухлаяпти деб
индамадим,уйғонавермагач бешикдан олдим, не кўз билан
кўрайки қизим бехуш
ётарди. . . . . . . . .
Қизимнинг ўлимидан анча вақт
ўзимга келолмай юрдим.....
Эримнинг тўсатдан қилган буйруғидан ақилдан озаёздим,
дунё кўзларимга қоронғу бöлиб
кетди.
Шу ёшимда эрим учун бир аёлга
совчи бўлиб борар эмишман...
Ё Аллоҳ яна нималарни ёзгансан бу шўр пешонамга?!
Бу орада 2-фарзандимга
ҳомиладор бöлдим. Туни билан
йиғлаб эримга инсоф сöрардим
Худойимдан.
Ярим тунда эримнинг келишини кутиб öтириб кўзим
илинибди, эшик қўнғироғидан
чўчиб уйғондим.
Маст аҳволда кириб келдию
уйга аранг кириб олди,ётдию
қотди. Тепасида ҳаёлларга берилиб узоқ ўтирдим. Ахир
мени уша хотинларидан нимам
кам, нега менга бу қадар
бемехир???
Юрагимда бир оғриқ бор,
армонмикан?! Айтинг бахт таъмини тотмаган
ишқ, изхор этилмаган ишқ,
эхтимолки сизда менга
бöлмаган ишқ қандай армон
бöлсин!?!
Шу сингари жавобсиз саволлар ва алам билан уйқига кетаман
ҳар тун.
Фарзандим ҳам дунёга келди.
Аллоҳим бу сафар ўғил фарзанд
ато этди.
Беҳисоб шукурлар айтдим. . . Биринчи фарзандимдан сöнг
анча эхтиёткор бўлиб,еру кўкка
ишонмай катта қилдим
ўғлимни. Тез тез тиббий
кöрикдан ўтказиб турдим,
соғлом эди Худога шукур. Турмуш öртоғимнинг ёмон
одатлари кöпайса кöпайдики
асло камаймади.
Ўғиллик бўлиб анча
ўзгарадилар,ҳар хил
хотинларни йигиштирадилар деб ўйлабман мен аҳмоқ. . .
Кунда кун ора уй телефонига
сирли қўнғироқлар бўла
бошлади.
- Эшитаман?
- Менга қара ҳой, сен кимсан? - Сизга ким керак эди ўзи?
- Мен эрингни 2-хотини
бўламан,биласанми?
- Ҳая айтгандай Баҳром акам
учинчи хотинлариникида
эдилар, келсалар сўраганизни айтиб қўяман!
Гўшакни қўйдими тамом
бўлдим. Энди бу ойимчалар
уйга қўнғироқ қилишга
ўтишибди, эртага остонамизга
бостириб ҳам келишдан таб тортмайди бу кетишда. Ичимни
ит тирнарди. . .
Кунлар ўтаверди, билмадим
қайси гуноҳим учун тангрим
мендан ўғлимни ҳам ҳудди
аввалги фарзандимдек тортиб олди.
Адойи тамом бöлдим.
Кўз ёшларим кипригимда
унсиз,сўзсиз еғлайди.
Наҳотки шу мурғак юрак кенг
дунёга сиғмайди?! Айбим недир билмам
ахир,кечир мени ё Аллоҳим.
Нега,нечун бу жудолик наҳот
етмас сенга оҳим?!
Ажрашмоқчи ҳам бўлдим,
бўлмади... Онамникига кетиб қолдим. Сабр қилдим. Турмуш
ўртоғим оғир касалликка
чалиниб анча вақт
даволандилар.
Фойдаси бўлмади. Қўнғироқ
қилиб қайтишимни ёлвориб сўрадилар,кўнмадим, иккинчи
хотинингизга айтинг ўша
қарасин дедим.
Ёлворганларига чидай олмай
қайтдим. Кўзларидаги ёшни
кўриб, кечирим сўрашларидан ҳайратда эдим.
Бир йил тўшакка михланиб
қолдилар. Қилмиш қидирмиш,
яратганнинг жазосидурда бу
ҳам. Бир тарафдан хатоларини
тушуниб етиб пушаймон бöлган эримга суюнсам, иккинчи
тарафдан аҳволига ачинар
эдим.
Икки йил деганда зўрға оёққа
турдилар.
Икки йил ўца ҳамки фарзандимиз бўлмади... Уч,
тўрт, беш йил ҳам ўтди.
Аччиқ изтироб кундузларимни
саҳрога, тунларимни оловга
айлантирди.
Ташқарида майдалаб ёғаётган ёмғир ҳиди димоғимга урилди.
Шунақанги ёқимли эдики...
Кўчага чиқишга қарор қилдим,
уйдан чиқаётиб меҳмонхонада
икки қўлини дуога очиб
жойнамоз устида ўтирган Баҳром акамни кўриб кўзларим
намланди, ташқарига чиқиб
ёмғирда тўйиб йиғладим.
Осмонни дард тутди ерга
тушмасдан, ёмғирлар кўзимни
айлади макон… Етти йил деганда узоқ кутилган
меҳмонлар туғилишди.
Аллоҳим бир эмас икки
фарзанд ато этди. Нобуд бўлган
икки фарзандимни бирданига
қайтариб бергандай бўлди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев