Биз (инсонлар) кўпинча ҳеч нима бермай ҳамма нарсага эга чиқишни истаймиз! Шу боисдан тафаккур учун савол-жавоб шаклидаги ушбу жадвални тузишга ҳаракат қилдим. Барча савол-жавоблар оддий, бироқ тафаккурга ундайди деган умиддаман..
Мулоҳаза; Иккинчи саволга жавобингизни ҳеч ким кўрмайди. Аллоҳ билан ўртангизда қолади. Шундай экан, чин жавоб бериш тавсия этилади.
Биринчи саволга жавоби сўзсиз "Ҳа" бўлганларга иккинчи савол!
- Жаннатга киришни истайсизми?
- Ҳа!
- Унга кириш учун нима қилдингиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!
- Инсонлар сизни ҳурмат қилишини истайсизми?
- Ҳа!
- Инсонларга нима тақдим этдингиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!
- Пайғамбаримизнинг шафоатига эришишни истайсизми?
- Ҳа!
- У зотга (с.а.в) кунда неча бора саловат айтасиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!
- Фарзандингиз сизга яхшилик қилишини истайсизми?
- Ҳа!
- Унга қандай тарбия бермоқдасиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Сизга кимдир қулоқ солишини истайсизми?
- Ҳа!
- Сиз қанча одамни тинглайсиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Сизни инсонлар кечиришини истайсизми?
- Ҳа!
- Ўзингиз инсонларни кечирдингизми шу онга қадар?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Жаҳаннамдан сақланишни истайсизми?
- Ҳа!
- Ундан сақланиш учун нима қилдингиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Аллоҳ бойлик беришини истайсизми?
- Ҳа!
- Берганига шукр қилдингизми?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Уйдагилар ҳолатингизни тушунишини истайсизми?
- Ҳа!
- Сиз уларни тушунишга қанчали ҳаракат қилдингиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Ўлмай яшашни истаган бўлармидингиз?
- Ҳа!
- Абадий ҳаёт учун нима ҳозирладингиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Энг ҳурматли бўлишни истайсизми?
- Ҳа!
- Қанчали даражада тақво қиласиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Азиз бўлишни истайсизми?
- Ҳа!
- Инсонларга қанча тавозеъликсиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Дуоларингизни Аллоҳ ижобат қилишини истайсизми?
- Ҳа!
- Сиз Унинг буйруқларига қанчали жавоб бердингиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!
- Тақволи солиҳа ёрга уйланишни истайсизми?
- Ҳа!
- Ўзингизни тақвойингиз ва солоҳиятингиз қандай?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Куёвингиз сизга муҳаббатли бўлишини истайсизми?
- Ҳа!
- Унга қанчали меҳир бердингиз?
?!?!?!?!?!?!?!?!?!?
- Аёлингиз энг гўзал аёлга айланишини истармидингиз?
- Ҳа!
- Кўзингизни номаҳрамлардан қанчали тиясиз?
Ҳечнимасиз ҳеч нарсага эга чиқишни умид қилманг. Инсонлар сизга қандай муомалада бўлишини истасангиз, улар билан шундай муносабатда бўлинг. Аллоҳ дуоларингизни ижобат қилиши учун, аввал сиз Унинг талабларини бажаринг. .... ваҳаказо
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев