Trending topics
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment September 27 at 15:43
Иброхим алайхиссалом ТАВХИДга, яъни якка Худога сигинишга даъват этган улуг пайгамбардирлар. Иброхим а.с ўзидан кейинги барча пайгамбарлар отаси хисобланади. Иброхим алайхиссаломни барча самовий дин вакиллари хурмат билан тилга олади ва унинг меросхўри эканликларини эътироф этадилар. Аслида эса ким Иброхим алайхиссаломга хакикий меросхўр эканлигини Аллох таоло бизларга Куръони каримда мархамат этади. «Иброхим яхудий хам, насроний хам бўлмаган эди. Лекин у хак йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан хам бўлмаган. Албатта, одамларнинг Иброхимга хаклироги унга эргашганлар, мана бу пайгамбар ва иймон келтирганлардир. Аллох мўминларнинг валийсидир». (Оли Имрон 67 68) Яхудийлар ва насронийларнинг муккаддас китобларида Иброхим алайхиссалом хакларида: «...Сени табаррук килиб номингни улуглайман. Сен баракали бўлгайсан. Сени дуо килганларни Мен дуо киламан, сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча кабилалар сендан барака топадилар.» (Ибтидо 12-2,3) дейилган. Балки бу мусулмонлар хакида башоратдир (валлоху аълам), чунки мусулмонлар намозларида бир куннинг ўзида 40 мартадан зиёд Иброхим алайхиссаломни ёд этиб, Аллохга дуо киладилар:«Эй Аллохим! Иброхимга (алайхиссалом) ва оли (оила, асхоб, уммат)га барокатлар берганинг каби, Мухаммадга (алайхиссалом) ва олига хам барокатлар эхсон айла. Мухаккак Сен Хамид ва Мажидсан» (“Китобус салотдан”) Яхудий ва насронийлар ифтихор ила бизлар Иброхим алайхиссалом зурриёдидирмиз ва Аллох таоло бизлар билан ахд тузган. Бизлар жаннат эгаларимиз ва факат бизлар хак йўлдадирмиз дея даъво киладилар. «Ибром тўксон тўккиз ёшга кирган эди. Худованд унга зохир бўлиб деди: «Мен Кодир Тангриман. Менинг олдимда покдил бўлиб юргин. Мен сен билан ахд паймон киламан, сени жуда хам кўпайтираман». Ибром юз тубан ерга йикилди. Худо у билан гаплашиб деди: «Мен сен билан ахд килиб, сени кўпдан кўп халкларнинг отаси киламан. Сенинг исминг энди Ибром эмас, балки Иброхим бўлади: зеро сени кўпдан кўп халкларнинг отаси килиб тайинладим. Сени жуда хам баракали килиб, сендан эл халклар вужудга келтираман. Сенинг уругингдан подшохлар келиб чикадилар. Мен сен билан ва сендан кейинги авлодларинг билан наслдан наслга ўтиб баркарор бўладиган абадий ахдимни тузаман. Сенинг ва сендан кейинги авлодларингнинг Худоси Мен бўламан. Сен хозир мусофирларча яшаётган мамлакатни бутун Канъон ерини сенга ва сендан кейинги авлодларингга абадий мулк килиб бераман. Уларнинг Худоси мен бўламан.» Худо Иброхимга яна деди: «Энди сен ва сендан кейин тугиладиган барча авлодларинг хам Менинг ахдимга риоя килиб юринглар. Сенга ва сендан кейинги авлодларингга куйидаги ахдга риоя килишингизни буюраман: орангиздаги хар бир эркак хатна килинсин. Сизлар аъзонгиз учидаги терини кестириб, суннат бўлинглар. Ана шу Мен билан сизларнинг орангиздаги ахднинг белгиси бўлади...» (Ибтидо 17,1-11) Хозирги кунга келиб носаролар Худо билан ахдлашганини унутиб, ўзларига Худонинг элчиси Исо алайхиссаломни Худо килиб олдилар. Хатто шу ахднинг белгиси бўлмиш хатнани хам бекор килдилар-ку. Ахир бу уларнинг мукаддас китобларида баён килинган амр эмасмиди? «Улар Исога жавобан: -Бизнинг отамиз Иброхим-ку, дейишди. -Агар сиз Иброхим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброхимнинг килган ишларини килар эдингизлар, - деди Исо. -Энди бўлса, Худодан эшитган хакикатни сизларга сўзлаб бераётган Одамни - Мени ўлдирмокчисизлар. Иброхим бундай йўл тутмаган эди.» (Юханно 8,39-40) Исо алайхиссалом ўз даврларидаги яхудийларга айтган гапларига эътибор килинса, у ўзини Худо эмаслигини, аксинча, у ўзини «Худодан эшитган хакикатни сўзлаб бераётган Одам» дея танитаётганлигининг гувохи бўламиз. Шунга карамасдан, черков вакиллари Исо алайхиссаломни Робб даражасига кўтариб, унга сигинадилар, ундан мадад сўрайдилар, ишларини унинг номи билан бошлайдилар ва яна кўп гунохи кабираларни ўзларида жам килиб, улар яна уялмасдан бизлар Иброхим алайхиссалом зурриёдидирмиз дейдилар-а. Аслида эса «Иброхим бундай йўл тутмаган эди» Шунга карамасдан насороларнинг айрим устозлари Иброхим алайхиссаломга ваъда этилган меросдан бахраманд бўламиз деб юрадилар: «Агар Масихники бўлсангизлар, у холда Иброхимнинг хам зурриёдисизлар, шунингдек, Худо Иброхимга ваъда килган меросдан бахрамандсизлар.»(Галатияликларга 3, 29) демокдалар, аммо Куръони карим Иброхим алайхиссалом зурриёди хакида хабар бериб, бу масалага нукта кўйгандир:«Эсланг: Иброхимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтихон килганида, уларни бенуксон холда адо этди. Шунда (Аллох таоло): «Албатта, Мен сени одамларга имом килгувчидирман», деди. «Зурриёдимни хам-а?» — деб сўради у. (Аллох таоло) айтди: «Менинг бу ахдим (сенинг зурриёдинг орасидаги) золим кимсаларга етмайди». (Бакара 124) Насроний дини жахон динларининг бири хисобланади. Хозирги кунимиздаги тарраккий этган давлатларнинг асосийлари христиан динига мансуб кишиларнинг юртидир. Бу христиан дини мавжуд ерларда тарракиёт ривожланиб бошка дин вакиллари истикомат этган юртларда инкироз, колоклик ва хоказолар хукм суради деганимиз эмасдир.(Мисол учун Япония, Кореяга ўхшаш давлатлар насроний динларида эмаслар) Балки, «Ислом хакикатларини билмаслигимиз окибатида дунёвий нодонликка моддий билимлардан бехабарлик, тарраккиёт ва маданиятдан колокликка учрадик.» (“Ислом икки ўт орасида” китобидан) «...Баъзан кофир мусулмондан ва куч хакдан голиб келишига сабаб нима? Чунки мусулмон доим хам Исломга мувофик яшамаганидек, гайри муслимнинг баъзи холлари Исломга уйгун келиб колади. Масалан, илм олиш, харакатчан бўлиш, хунарда илгор юриш мусулмонларнинг хаки бўлгани холда мусулмон кўпинча бу ва шунга ўхшаш сохаларда оркада колиши, гайри муслимлар эса илгарилаб кетиши мумкин. Шунда гайри муслимлар устун, мусулмонлар оркада бўлади. Диккат килинса, бу ерда устун гайри муслимнинг ўзи эмас, балки илм, харакатчанлик ва хунардир. Булар эса хакдир. Демак, бевосита ботил эмас, ботил сохиб чиккан «хак сабаблар» устун бўлади. Мусулмонлар исломиятни ўрганиб, англаб яшасалар шундагина хак сабаблар билан хак ахли бирлашади ва устунликка эришилади...»(“Ўлим йўклик эмас”) Улар канчалик тарраккий этсалар-да, маънавий кашшокдир. Насроний дини уларнинг калбларидаги эхтиёжларини кондира олмади, уларнинг мухим саволларига жавоб топиб бера олмади. Хаётларидаги кўп муаммоларни хал этишга ожиз бўлди. Аксинча, у кўп муоммаларни пайдо килдики, унинг зарари халигача инсоният тарихида кора дог бўлиб турибди. Мустамлакачилик, иркчилик, миллатчилик, атеизм, фашизм, социализм, коммунизм, либерализмга ўхшаш «таълимотлар» Оврупа давлатларидан таркалиб, ўзининг зарарли таъсирини бутун дунёга ўтказди ва ўтказиб келмокда. Насронийлар юртида «ўзгани ўзинг каби севгин» (Матто 19-19) шиорига амал килмокликка даъво килган холда, атом бомбасини ихтиро килдилар-ку. Агар бу уларнинг «ўзгаларни севиши» бўлса севмаслиги кандай бўлар экан? Иккита жахон уришининг содир бўлиши, насронийликнинг ўчоги хисобланмиш, ўзларини маданиятли сановчи гарб миллатлари учун шармандалик эмасми? «Оврупо дегани диндан бехабарлик ва фахшият манбаъи бўлганидан, унинг саноатидаги тарраккиёти бизни алдаб кўймаслиги керак. Саноат шунчалик мухим бўлиши билан бирга, биз кила олмайдиган бир мушкилот эмас. Иктисодга риоят этилган такдирда киска фурсатда улардан яхширок ишларни килишимиз мухаккакдир. Биз учун лозим асл асосий нарса, динимизга риоят этган холда шариат ва маънавий салтанатимизни хам тикламогимиздир...»(Иброхим ал-Бурсавий). Улар хар канча тарраккий этсаларда, ракеталарини учириб, ойга ёки бошка сайёраларга парвоз килсаларда, жамиятларидаги фохишалик, наркомания, арокхўрлик каби иллатлардан фориг бўла олмадилар. Оилавий муносабатларнинг нормал холатда эмаслиги, кўйди-чикдиларнинг кўпайиб бориши, кариялар уйи, етимхоналар, сан саноксиз котилликлар, оммавий аракхўрликлар, ёшларнинг бебош бўлиб бораётганлиги ва бошка кўп гунохларнинг авж олиб кетиши, жамиятдаги маънавиятнинг кадрсизланиб бораётганлигининг далолатидир. Шунинг учун бўлса керакки, насроний миллати маънавий муаммоларини бартараф этиш ва адолатли жамият куриш максадида ўзини хар тарафга уриб кўрди. Ўша пайтларда биз уларга Ислом таълимотларини ўргатиш ўрнига, ўзимиздаги бор исломий илмларга хар хил бидъатларни аралаштириб юбордик. Ислом аста секин хаётимиздан чикиб кетганлигини ўзимиз сезмай колибмиз, ислом ўрнига гарбдан келган ботил таълимотлар хаётимизнинг барча катламларига кириб, ўзининг зарарли таъсирини ўтказди ва ўтказиб келмокда. Окибат кўп ислом ўлкалари гарб давлатларининг мустамлакаларига айланиб колди. Иккинчи жахон уришидан кейин маълум сиёсий ўзгаришлар окибатида ислом ўлкалари сиёсий мустакилликка эриша олдилар. Энди гарб бизларнинг сиёсий мустакиллигимизни тан олсалар-да, лекин амалда бизнинг юртларда миссионерлик фаолиятини кенг кўламда ривожлантириб юбордилар. Уларнинг бирдан-бир максадлари онгимизга хокимлик килишдир. 1999 йил 20 майда Канада олий суди эркаклар билан эркаклар ўртасидаги никохни тан олди. Бир журналист биродаримизнинг айтишича «Энди оталар билан кизларини, оналари билан ўгил фарзандларини, итнинг хўжайини билан итларининг никохини кайд килишларини тан оладиларми? Ахир бундай никохларга бепарволик билан караш одамийликка тўгри келадими?» Бу холнинг Оврупо давлатларида хам кузатилаётгани ачинарлидир. Албатта бунга носаролар хам каршидир, аммо улар ўз уйларида инсонийлик фазилатларини тиклаш ўрнига, бизларга нажот хакида гапириб юрибдилар. Павел Петрга айтган гапларини уларга такрорлаймиз: «Мен эса улар Инжил хакикати бўйича харакат килишмаётганлигини кўриб, хаммага эшиттириб Петрга: “Агар сен яхудий бўла туриб, яхудийлар каби эмас, мажусийлар каби яшаётган бўлсанг, кандай килиб мажусийларни яхудийлашмокка мажбур этяпсан?”-дедим» (Галатияликларга-2,14) деганлигини хужжат этамиз, сабаби ўзлари Инжил кўрсатмаси билан яшамайдиларда, бизларни эса Инжил акидалари асосида яшашимизни хохлайдилар. Миссионерлар хамласи ортида кимларнинг гараз манфаатлари ётибди экан? Нега улар ўзларининг юртидаги мавжуд маънавий инкироздан чикиб кетиш йўлларини изламасдан, келиб бизларни тарбия килмокчилар. Улар бизларга маънавиятдан дарс бермокчими? Биз уларнинг «маънавият» дарсларига мухтожмизми? Ахир, Ахмад Яссавий ўзининг “Девони хикмат”ини ёзган вактларида баъзи бир гарб халкларининг алифболари хам йўк эди-ку. Насроний дини хеч качон яхлит дин бўла олмаган. Насроний дини асосий уч йўналиш католиклар, православлар ва протестантларга бўлиниб кетди. Буларнинг хар бири ўз навбатида яна турли окимлар, йўналишлар, гурухлар, секталарга ажралиб уларнинг бўлинишлари хамон давом этиб келмокда. Улар бир-бирларини тан олмаган холда, ошкора ёки махфий тарзда бир-бирларининг “гўшт”ларини емокдалар. Насроний дини вужудга келган илк кунларидан бошлаб, унинг ханузгача бўлиниб, парчаланиб, фирка, оким, гурухларга бўлинишининг сабаби, уларда мукаммал диний кўрсатмаларнинг йўклигидан бўлса керак. Мукаммал диний кўрсатмаларининг йўклиги эса ихтилофлардан холи бўлган асл мукаддас илохий китобнинг мавжуд эмаслигидадир. Насроний динининг акидаси асосан, II ва IV асрлар оралигида шаклланган. Акиданинг эса шаклланиш жараёни эса енгил кечмаган. Акидавий ихтилофлар Рим империясининг хар бир бурчагигача кириб борди. Бахсларга сабаб бўлган асосий мавзу, бу: “Исо алайхиссалом Худоми ёки инсонми?” деган савол эди. Баъзи гурухлар Исо алайхиссаломни Бани Исроилга юборилган пайгамбар деса, баъзилари Исо алайхиссаломга тухмат килиб, уни «Худо» дедилар ва бу фикр Рим империясининг асосий акидаси бўлиб колди. Императорлар мазкур акидада бутун насронийларни бирлаштирмокчи бўлдилар. Бу акидани тан олмаганлар кувгинга учрадилар. Гурухларнинг бир бирларини куфрда, бидъатда, муртадликда айблашларини кўриб: «Уларни хар хил динга мансуб бўлса керак, деган фикрга борса бўларди» деган эди бир инжилшунос олим. Инсоф билан таъкидлаш лозимки, насронийларнинг кўп фиркалари бу акидага кўшилмадилар. Улардан кўзга кўринадиган оким Арийчилик эди. Улар расмий черковнинг асосий акидалари хисобланмиш ота худо ва ўгил худо (Исо)нинг бир мохиятга эга эканлиги хакидаги акидасини кабул килмай, буни икки худоликни тан олиш деб хисоблаган. Арийчилик: «факат ягона Худо азалий бор ва абадий мавжуд, «худонинг ўгли» эса илохий мохиятдан эмас, балки йўкликдан яратилган», деган акидага ишонган тоифа эдилар. Шунга ўхшаш хар хил окимларни кувгинга олганлар. Уларни фукаролик хукукларидан махрум этиб, кийнок ва азоблар билан кўркитишларига карамай, бу оким анча вакт ўз мавкеини саклаб кола олган. Ислом дини ўзининг байрогини баланд кўтарганида, асл насроний оким вакиллари Исломни хак дин дея кабул килишган. Шом (Сурия), Кичик Осиё ярим ороли, Миср, Шимолий Африка халклари, Ирок ва Эрон насронийларининг кўплари хеч иккиланмасдан Исломни кабул килганлар. Балким шунинг учун бўлса керакки, Ислом Атлантика океанидан то Хиндистон ярим оролигача яшин тезлигида таркалгандир. Хозирда христиан оламидаги кўплаб кишиларнинг боши берк кўчадан факат Исломга юзланиб, Куръони каримга иймон келтирган холда нажот топаётгани бежиз эмас. Зеро, Хазрати Исо алайхиссаломни хакикий макомларида улуглаган, у зотнинг пок номларини хар хил бўлмагур тухмату бўхтонлардан асраган хам Исломдир, Куръони каримдир. «Аллох нозил килган бу Куръон яхши ишларга ундагувчи, ёмон ишлардан кайтаргувчидир, аввалги пайгамбарларнинг йўли ва ибратидир. Куръонда сизлар хакингизда, ўтган умматлар тўгрисида ва келажакдаги ишлар хусусида хабарлар бор,сизларнинг орангиздаги ишларни хал этгувчи хукмлар бор. Куръон кўп такрорлангани ва кўп истифода этилгани билан эскириб колмайди, Куръоннинг мўъжизалари тугамайди. Куръон хазил эмас, хак. Куръон билан гапирган одам тўгри гапирган бўлади. Куръон билан хукм килган одам одил хукм килган бўлади: Куръонга таяниб уришган одам зафар кучади, Куръонга биноан хукм чикарган одам тўгри йўл тутган бўлади, Куръонга амал килган одам савоб топади, Куръонни махкам ушлаган одам тўгри йўлга йўлланади. Куръондан бошка нарсадан хидоят кутган одамни Аллох адаштиради, Куръондан бошка нарса билан хукм чикарган одамни Аллох халок этади. Куръон хикматлар зикридир, равшан нурдир, тўгри йўлдир, Аллохнинг тийран риштасидир, шифобахш малхамдир. Куръон хукмини махкам тутган одамни у асрайди, унга эргашган одам нажот топади. Куръонда тузатиш лозим бўлган кингирлик йўк. Куръон хакикатдан йирок кетмайди, шу боис айблашга, таъна-маломатга учрамайди».(“Нур- ул –якин” китоби. Мухаммад Хузайрий, 282-бет). Библия аталмиш китоб насронийларнинг мукаддас китоблари хисобланади. Бу атама юнонча bible яъни китоблар маъносини ифода этади. Хакикатдан хам бу китоб жуда кўп китобларни ўз ичига олган. Насронийлар мазкур китобни икки кисмга бўлиб: I кисмини Кадимги Ахд, II кисмини эса Янги Ахд деб юритадилар. Янги Ахдни яхудийлар тан олишмаган. Кадимги Ахд (таврот) асосан яхудий динига мансуб кишиларнинг мукаддас китобларидир. «...Таврот пайгамбарлар ёлгончилик килиши, гунох кабиралар килиши мумкинлигини эътироф этади. Масалан, Яъкубни ёлгончиликда айблайди, Лутни эса «ўз кизлари билан зино килган» дейди. Хорун хакида сўз юритиб – «у Исроил кавмини бузокка сигинишга даъват этган» дейди. Ёки «Довуд ўзининг саркардаси Уриёнинг аёли билан зино килган» деб маълумот беради. Сулаймонга сифат берар экан, «у ўзининг хотинларини рози килиш учун бутга сигинган» дея айблайди. Куръони каримда хам айнан шу пайгамбарлар киссалари зикр килинган. Лекин Тавротда айтилган ёлгон даъволарнинг биронтасини тасдикламаган» (“Пайгамбарлар киссаси”. Шайх Зохидхон Кодир Отахон ўгли) Насронийлар хам бу китобни тан олади, лекин амал килмайди. Улар мазкур китобдан асосан Исо алайхиссалом, хакларида келган башоратларни ўкиб завк оладилар. Мухаммад алайхиссалом хакларида келган башоратлар хакида улардан сўрасангиз, улар: «сизнинг пайгамбарларингиз хакида хеч нарса ёзилмаган» деб жавоб киладилар. Аслида эса пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом, хакларида хам башоратлар борлигини машхур мусулмон Инжилшуноси Ахмад Дийдот ўзининг китобларида кўрсатиб берган. Якинда Ислом динини кабул килган Девид Бенджамин Кельдани янги исми АбдулАхад Даууд «Библияда Мухаммад» номлик рисоласида, Пайгамбаримиз саллалоху алайхи вассалом хусусларида Таврот ва Инжил китобларидаги башоратларнинг хали биз билмаган янги кирраларини очиб берган. Муаллиф католик черковининг ходими эди, лекин Аллох таоло унинг калбини хидоятга тўлгазди ва у Исломни хак дин дея тан олди. Бунга ўхшаган минглаб черков вакиллари борки, Исломнинг хаклигини жуда яхши биладилар, аммо хар хил сабаблар ила хакни кабул килмасдан уни яшириб ётибдилар. «Аллох таоло хаммамизнинг калбларимизни хидоят нури ила тўлгазсин», дея дуо киламиз. Кадимги Ахд китоби узок вакт мобайнида, асосан, эски яхудий тилида ёзилгандир. Бу китобларга хам роса кўп ўзгартириш-у, кўшимчалар кўшилиб баъзан айрим жойлари кискартирилгандир. Мисол учун: Мусо алайхиссаломга нозил бўлган Таврот китобида: Мусо алайхиссаломнинг вафоти, дафн килиниши хакидаги маълумотларни Мусо алайхиссалом ўзлари ёзмагани аникдир, хатто кабри каердалигини хеч ким билмаслиги хакида хам маълумотлар бор. Мусо алайхиссалом вафот топиб ва кабрга дафн этилиб унинг кабри каердалигини Бани Исроил унутиб кетгунга кадар канча вакт ўтиши керак эди? Балки, (валлоху аълам) ўша пайтлар Товротга хар хил иборалар «кўшилиб» ёки «тушиб» колгандир. (Иккинчи конун 34 боб) Хусусан, бу масалаларнинг ечимини гарб Инжилшунослари чукур ўрганиб: «Тавротга инсонлар томонидан ўзгартиришлар киритилгани аникдир» деган тўхтамдалар. «Кадимги Ахд-Библиянинг бир кисми, иудаизмда хам, христианликда хам муккадас ёзув деб эътироф этилади. Унинг составига канонлаштирилган 39 та китоб киради. Кадимги Ахд китобларини шартли равишда бир неча группага: Мусо беш китоби, тарихий китоблар, пайгамбарлар китоблари ва ёзувларга бўлиш мумкин. Исо Навин, Судьялар 1-4, 1-2 Паралипоменон, Ездра, Неемия китоблари тарихий китоблар туркимига киради. Пайгамбарлар китобларига «буюк пайгамбарлар» хисобланган Исаия, Иеремия, Иезекииль, Даниил китоблари ва 12 та «кичик пайгамбарлар» (Амос, Осия, Иоиль ва б.) асарлари киради.....» (Энциклопедик Лугат).
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment August 31 at 00:02
Мусулмонни чин юракдан суймасангиз, Аллоҳ йўлинг севиб дилдан туймасангиз, Бирор кун ҳам дин ғамида куймасангиз, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Ҳаётингиз ғарб тамонга юриб кетса, Бенамозлар сийратига кириб кетса, Токчангизда жайнамозлар чириб кетса, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Нифоқ ранги уриб кетган юзингизга, Дин кўзида қарангчи бир ўзингизга, Ҳаёдан дарс бермасангиз қизингизга, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Билмасангиз ибодатни динда борин, Енгмасангиз битта шайтон кирдикорин, Эртадан кеч ташвишингиз бўлса қорин, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Бенамозни қора кунга қўйди ўтмиш, Бугун кўплар бенамозлар йўлин тутмиш, Бенамоздан қолар сийрат сизга етмиш, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Дин деганга сўз очарсиз сиёсатдан, Сиёсат деб чиқолмайсиз аросатдан, Ажрагансиз бутун фаҳму фаросатдан, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Кўз сузарсиз ўтган баланд пошналарга, Аёлингиз кўз-кўз қилиб ошналарга, Қизингизни кунда мақтаб қўшниларга, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Бепарвосиз қизларингиз рўмол ечса, Ҳаё иффат дунёсидан тамом кечса, Ўғлингиз ҳам базимларда ароқ ичса, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Бугун борсиз эрта келгай заволингиз, Мангу яшаш бўлса ҳамки ҳаёлингиз, Тириклик деб Шаҳар дайдир Аёлингиз, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз. Шу саволни айтавиргум сизга такрор, Ўзингизни олиб қочманг қилиб инкор, Сўз сўнгида сизга қатъий саволим бор, Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment August 28 at 03:35
Нуҳ алайҳиссалом у эслатиб ўтилган Тўфон пайғамбаридир. Тавротда Нуҳ 950 йил яшаганлиги айтилган. Қуръонда унинг неча йил яшагани айтилмаган, фақатгина Нуҳ пайғамбар ўз қабиласида 950 йил яшаган. У ҳам тўққиз юз эллик йил улар билан қолди. (Анкебут 14) У инсониятнинг иккинчи отаси деб ҳисобланади. Эътиқодга кўра, тўфондан олдин, Аллоҳнинг буйруғи билан у катта кема қурди ва бу кема Нуҳ кемаси деб номланди. Таврот ва Қуръонда Нуҳ алайҳиссаломнинг ёши тўғрисидаги иборалар Бобил ва Шумерларнинг тошқин ривоятидаги Зиюдудра / Утнапиштим қаҳрамонлари билан катта ўхшашликларни кўрсатади (Гилгамиш достони). Тўфон офати пайтида Месопотамияда ишлаб чиқарилган ва жамиятни чуқур таъсир кўрсатган ва жамиятнинг хотирасида сақланиб қолган достонлар Ибронийларнинг Бобил асирлигига қайтиш пайтида ёзилган Таврот нусхаларига кўчирилган деб тахмин қилинади. Бироқ, бу трансферлар ҳар бир маданият ва географик минтақада янги ва маҳаллий хусусиятлар билан ўзгариб, қайта ёзиш шаклида амалга оширилади. Ибн Аббоснинг ривоятларига кўра, Нуҳ алайҳиссалом 480 ёшда эди. У 120 йиллик башорати пайтида уларни Аллоҳга даъват қилди. Улар унга қарши чиқиб, уни рад этишди. Аллоҳ унга кемалар қуришни буюрди. У кемани қурди Чўкаётган чўкиб кетди, шундан кейин у яна 350 йил яшади. Тўфон кўтарилиб, бутун эр юзини қоплади. Одам Ато ва Нуҳ ўртасида 2200 йил бўлган. Эътиқодга кўра, Тўфон 40 йил давом этган. Ислом анъаналарида Нуҳ ва Иброҳим алайхиссалом ўртасида 950 йил бўлган деб ишонилади. Қуръонда Нуҳ алайхиссаломнинг Мўминун сураси шунга ўхшаш ибораларда Анкебут ва Нуҳ сурасининг 14-оятида тасвирланган: Идрис алайҳиссалом дан кейин юборилган пайғамбарлардан бири. У “Нуҳ“ деб номланади, бу йиғлаб ва инграшни англатади, чунки у ҳар доим Аллоҳдан қўрқиб йиғлайди. У одамларга пайғамбар сифатида юборилган ва уларга ҳақиқатни кўрсатгандан сўнг, Идрис алайҳиссалом тирик ҳолда осмонга кўтарилган. У осмонга кўтарилгандан сўнг, одамлар адашдилар. Уни жуда севганлар айрилиқ азобига дош беролмадилар. Улар бўяшди ва томоша қилишди. Кейинчалик келганлар бу расмларни худолар деб ўйлаб, турли хил ҳайкаллар ясашга ва сажда қилишга киришдилар. Шундай қилиб, одамлар орасида бутпарастлик пайдо бўлди. Одамлар бутларга сиғинишни бошлаганларидан кейин, шафқатсизлик, зулм, фитна ва ахлоқсизлик каби иллатлар кун сайин ўсиб борди. Нуҳ пайғамбар болалигиданоқ бундай жамоада тўғри йўлда бўлган ва Оллоҳу таолога ибодат қилган солиҳ бандаси эди. У суғориш, деҳқончилик, чорвачилик, дурадгорлик ва уй-жой қурилишида ишлаган. Шунингдек, у адашган одамларнинг ёмон ишларидан қочган. У эллик ёшида Оллоҳу таоло уни одамларга пайғамбар қилиб юборди. Ўз давридаги барча одамларга пайғамбар сифатида юборилган Нуҳ, Оллоҳу таолога ишонишини, Унинг амрларига бўйсунишини ва умрининг охиригача одамларни таклиф қилишини ваъда қилди. Унга янги дин ва китоб берилмади ва тўққиз юз эллик йил давомида ўзидан олдинги пайғамбарлар динларининг ҳукмлари тўғрисида одамларга хабар берди ва уларни ҳидоятга чақирди. У Қуръонда Пайғамбар этиб юборилган одамлар; У бутга сиғинувчи, гуноҳкор, ёвуз ва қоронғи миллат сифатида тасвирланган. Қуръони каримда; “Биз Нуҳни (алайҳис-салом) ўз қавмига элчи қилиб юбордик“ (Аъроф сураси, 59-оят). Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига бутларга сиғиниш, зулм ва шафқатсизликдан воз кечиш, Оллоҳу таолога ишониш ва Унинг амрларига итоат этиш учун уларга пайғамбар сифатида юборилганлигини айтди. Аммо қувғин ва зулмга ўрганиб қолган ва бошқаларга ҳукмронлик қилишни хоҳлаган одамлар бунга ишонишмади ва қарши чиқишди. Нуҳ алайҳиссалом уларга насиҳат қилди ва шундай деди: “Мен сизни тўғри йўлни кўрсатишингиз, таъқиблардан қутулиш ва адолатни тарқатиш учун Аллоҳ томонидан юборилганман. Мен барчага бутларга сиғинишни ва ягона Аллоҳга сиғинишни буюраман “деди. Ўз халқи, аксинча, бу таклифга ишонмади, буйруқларига бўйсунмади ва бузуқликларида туриб олди. Камчилик ишонди. Аммо Нуҳ алайҳиссалом ўз вазифасини бажарган, ўз халқини чарчамасдан ва доимий равишда Аллоҳга имон ва ибодат қилишга даъват этган ва агар улар исён қилсалар қийноқларга дучор бўлишларини эълон қилган. Бошқа томондан, унинг халқи бу таклифга қулоқ солмади, улар Нуҳ алайҳиссаломга ҳақиқат ва ҳақиқатни айтиб турганда, уни тингламасликлари учун қулоқларини бармоқлари билан беркитдилар ва Уни кўрмаслик учун бошларини кийимлари билан беркитдилар. Бошқа томондан, улар унга ишонганларни қувғин қилишди ва қийнашди. Нуҳ пайғамбарнинг таклифи кундан-кунга узоқдан эшитилиб, ҳамма жойда эсга олинди. Унга ишонмаганлар бу ҳақда ташвишланиб, аста-секин душманликларини кучайтирдилар. Нуҳ алайҳиссалом аста-секин ўз қавмига деди: «Мен сизларга қийин ва қийин таклифни қилмаяпман. Бутларга сиғинишни тўхтатинг ва Оллоҳу таолога ибодат қилинг. Сизларнинг ҳар бир гуруҳингиз бошқа гуруҳдан қўрқишади, сизни таъқиб қилишади ва қувғин қилишади. Золим ва мазлумлардан бўлма ». дейишарди. Нуҳ кемаси Аллоҳ томонидан тўфон учун Ибтидога киритилган Тавротнинг биринчи китобидир. Бу кема Нуҳга ўз оиласини ва бир жуфтликни дунёдаги ҳайвонлардан Буюк Тўфондан ҳимоя қилишни буюрган. Тавкиннинг сўзларига кўра, Аллоҳ У Нуҳ алайҳиссалом кемасини қандай ясаш ҳақида маълумот берди. Нуҳ алайҳиссалом оиласи ва дунёдаги барча ҳайвонлардан жуфтлик билан кемага кирди. Нуҳ алайҳиссалом кемаси ҳикоясига кўра, кема Буюк Тўфон пайтида 150 кун давомида сувда қолган ва Арарат тоғида сувлар чекиниб ўтирган. Қуръонда Нуҳ кемаси ҳақида ҳикоя ҳам бор. Ибтидодаги Нуҳ кемаси ҳақидаги ривоят деярли ҳар хил маданиятдаги бошқа тошқин афсоналари билан деярли бир хил. Буюк Тўфон ҳақидаги илк адабиёт шумерлар томонидан ёзилган Зиусудра. Зиусудра, Ҳз. Бу Нуҳ алайҳиссалом га тўғри келади ва тўфондан омон қолган 3 киши тўғрисида. Нуҳ алайҳиссалом кемасини қидириш Бу 263 ва 339 орасида яшаган эпископ Кесария Эвсевийдан бери давом этмоқда. Нуҳ кемаси тўғрисидаги ривоятни тасдиқловчи илмий далиллар йўқ. Аммо Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси қаэрда эканлиги тўғрисида кўплаб даъволар мавжуд. Барча тирик ҳайвонлар ва ўсимликларни ташийди деб эълон қилинган Нуҳ алайҳиссалом кемасини қуриш техник жиҳатдан имконсиздир.
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment August 27 at 16:37
Жума кунида инсоннинг узрсиз Жума намозига бормай ўз иши билан машғул бўлиб юриши ХАЛОЛМИ❓
Results after voting
botmagan quyosh
last comment August 27 at 15:38
Шит алайҳиссалом - Таврот ривоятларига кўра Одамнинг учинчи фарзанди. У Одам Атодан кейин Эр юзига юборилган иккинчи пайғамбар ва эр юзида туғилган биринчи пайғамбардир. Қобил Ҳобилни ўлдирганидан беш йил ўтгач, у бошқа опа-сингилларидан фарқли ўлароқ, у эгизак эмас, балки ёлғиз туғилган. Сетҳнинг яна бир исми - Шис. Шис иброний тилида Раббийнинг инъомини англатади. Инжил китобида, Одам Ато 130 ёшида Шитнинг отаси бўлганлиги ва Шит Эношнинг отаси ва Идриснинг бобоси бўлганлиги айтилган. Исломий эътиқодга кўра, Шиталайхиссалом ҳаёти Маккада ва унинг атрофида бўлган, одамлар авлодлари ундан яна наслга ўтган деб ишонилади, чунки Ҳобил Ҳобилнинг боласи эмас эди ва Қобилнинг авлодлари тўфонда йўқолган эди. Шит алайхиссалом биринчи бўлиб пайдо бўлган, 912 йил яшаган ва отаси билан Макка шаҳридаги Абу Кубейс тоғидаги ғорга кўмилган деб ишонилади.
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment August 27 at 15:07
ИДРИС АЛАЙХИССАЛОМ Қуръонда эслатиб ўтилган пайғамбарлардан бири Идрис алайхиссалом, энг кўп ўрганилган ва қизиқувчан пайғамбарлар сирасига киради. Ҳз Идрис даврида кўплаб мўъжизалар содир бўлган. Шунинг учун даврни ўрганиш ва унинг мўъжизаларини билиш жуда муҳимдир. Хўш, Идрис алайхиссалом ҳаёти (ҳикояси), касби, мўъжизалари ва унга алоқадор оятлар нима? Мана Идрис алайхиссалом ҳақида барча маълумотлар. Ҳз Идрис - Қуръонда эслатиб ўтилган пайғамбарлардан бири. энг кўп ўрганилган пайғамбарлар орасида, Идрис алайхиссалом жойлашган. Идрис алайхиссалом - Бобилда туғилган пайғамбар. У Қуръонда эслатиб ўтилган Шитнинг набираси Қуръонда Идрис исми икки марта зикр қилинган. У Одамнинг олтинчи авлод набираси. Аллоҳ томонидан инсонга юборилган учинчи пайғамбар бу Идрис алейҳиссалом. Унга пайғамбарлиги даврида ўттиз саҳифали суҳуф юборилган. У Аллоҳнинг динини тарқатиш ва тарқатиш учун Кобилларига юборилган. У ягона тўғри йўл бу Худонинг дини эканлигини тушунтирди. Аммо дастлаб у бирон бир ёрдамчини топа олмади. Кобилларнинг ҳеч бири Идрис алайхиссаломга ишонмади. Қуръонда Идрис алайхиссалом солиҳ, сабрли ва содиқ пайғамбар сифатида тилга олинган. У пайғамбар Мухаммад алайхиссалом билан осмонда 4-қаватда учрашгани ҳақида ривоят етилганган. Қуръонда Айтилишича, Идрис тирик, у ўлмаган. Идрис алайҳиссалом пайғамбар сифатида яшаган жамиятига келди. Бу қобилдан келган жамоа эди. Шит алайҳиссалом вааъз қилган йўлдан адашган одамлар нотўғри ишларни қила бошлашди. Худога сиғинишни тўхтатган жамият ёмон ишлар билан шуғуллана бошлади. Ҳақ йўлини тарк этган одамларга Аллоҳнинг динини тушунтириш учун Идрис алайҳиссалом пайғамбар сифатида юборилган. Суҳуф пайғамбарлик даврида унга нозил қилинган. Қуръонда у солиҳликдан юз ўгирмайдиган содиқ пайғамбар эканлиги айтилган. Ўлгандан кейин у баланд жойга кўтарилди. У ҳали ҳам тирик деб ҳисобланади. Хабар қилинишича, у осмонда 4-қаватда қиёмат кунини кутмоқда. Идрис (АлайҳисСалом) касби Ҳазрат Идрис жуда яхши тикувчи эди. Инсоният тарихидаги тикувчилик касби Маълум бўлишича, у Идрис билан бошланган. Бундан ташқари, Идрис алайҳиссалом пайғамбар, у астрономия ва математика билан бир қаторда тикувчилик билан ҳам шуғулланган. Шунингдек, у ёзувни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Идрис алайҳиссаломнинг мўъжизалари Идрис алайҳиссаломнинг кўплаб маълум мўъжизалари мавжуд. Идрис алайҳиссалом булутлар билан гаплашиши мумкин эди. Ёмғир ёғдирмоқчи бўлганида, у булутлар билан гаплашиб, ёмғир ёғдиришни буюрар ва булутлардан сув қуяр эди. Агар бирон жойда жуда кўп қор ва ёмғир бўлса, у булутлар билан гаплашар ва булутларни яна у эрдан тортиб олар эди. Унга ишонганлар Улар Идрис алайҳиссаломнинг мўъжизаларини кўришни хоҳлашди. Идрис алайҳиссалом ҳам мўъжизаларидан бирини булутлар билан суҳбатлашиш орқали кўрсатди. Идрис алайҳиссаломнинг яна бир мўъжизаси шундаки, у фаришталар билан суҳбатлашади. Пайғамбар бўлишдан олдин, ибодатида фаришталар билан тез-тез учрашиб турар эди. У ҳатто барча фаришталарнинг исмларини билар эди. Идрис алайҳиссаломнинг яна бир мўъжизаси шундаки, у қум доналари билан гаплашади. Қум доналари У Идрис билмаган ва билишни истаган нарсалар ҳақида маълумот этказар эди. Идрис алайҳиссалом қўлида қум зарраларини олди, “Эй қумлар, Аллоҳ дини учун гапиринг“. ва қум доналари ҳақиқатни айтарди.
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment August 24 at 17:28
🔴Диққат!!! Диққат!!!🔴 ❗Жуда муҳим!❗ Қандай ҳам алдандик...? ⭕⭕⭕ 🔺Яҳудларнинг (еврейларнинг) қилган ҳийла ва найранглари... 📩 Охирги вақтларда, Бу смс ни 10 та одамга ёки 20 та одамга жўнатсангиз, бир кундан ёки 10 кундан кейин бахтингиз очилади, яшашингиз яхши бўлади, ялқовлик қилманг, Аллох учун эринмасдан бу хатни тарқатинг -деб ёзилган мактублар кела бошлади. 📨 Бундай хабарларни аслини ўрганиб чиқдингизми? 📥 Қаердан ёзилишини биласизми❓ 🔹У хабарларни юборишдан мақсад нима❓ 🔹Қайси мамлакат ўйлаб топган❓❓❓ 🔸Агар бу саволларга жавоб тополмасангиз, унда сизга бу маалумот тўлиги билан сизга кифоя қилади. 📃 Тел-Абибдан чиқаётган "news" газетасининг бир сахифасида: "Нима қилсак Ислом динининг мувозанатини йўқотамиз, қандай қилиб Ислом динига устунворлик қила оламиз"- деган мавзуда мақола ёзилиб чиқилган. Унда қуйидаги маалумотлар айтилган: Яҳудларнинг диний олимларидан бири Хенри Люнар бундай дейди: " Биз, мусулмонларнинг ўртасига низо солиб, Ислом динини кучсизлантириш мақсадида ВАТСАП ни фойдаланамиз. Ватсап бизга ёрдамчи бўлиб, туну- кун ҳизмат қилади. Биз бундай смс хабарларни, ер юзидаги мусулмонларнинг кўпчилиги мулоқот қилган: араб, турк, ҳинд, форс яна ундан бошқа кўплаган тилларда ёзиб тарқатамиз. Янада мусулмонлар ундай смс га ишониши учун Қуръон оятларидан, сахих хадисларни, ер юзига таниқли бўлган олимларнинг сўзларидан қўшиб, энг охирига: бу хабарни 10 кишига ёки ундан кўп кишига юборинг. Агар 10 кишига юборсангиз, 15 дакқиқадан кейин, ўша куни, бугун, ёки бир ҳафтадан кейин бир каромат кўрасиз, бу тажрибада қўлланилган, ишончлик. Юборганлар тан қоладиган кароматларга учраганлар, жўнатмаганлар эса балоларга учрадилар - дея ёзиб кўямиз 💤 Смс хабарларда ёзилган вақтлар ўтканидан сўнг мусулмонлар хеч қандай каромат кўрмаганларидан кейин хеч қандай ўзгариш бўлмаганини тушунишади. Бундан эса Аллоҳ, Аллоҳнинг Росули (сав) ва яна олим деган сузларни оддий эртак катори қабул килиб, уларни сўзларини ёлғон деб тушуна бошлайдилар. Вақтларни ўтиши билан, биз юборган смс хабарларимизни қайта-қайта юборилиши билан мусулмонларнинг иймонлари заифлашиб динга бўлган ишончлари сўна бошлайди. Манашу йўл орқали биз уларни уз динига тўлиғи билан ишонмасдан иккиланиб қолишига, ақидавий ишончлари бузулишига олиб борамиз.Шундай килиб улар дин деган нарсани ёлгон-алдов деб тушуниб қолишади. ✅ Шундай қилиб биз мусулмонлардан тўлиғича устунлик қиламиз". 💠 Хурматли мусулмон биродарлар! Хозирдан, бугундан бошлаб шунга ўхшаган Еврелар ёзган смс хабарлар келса, учириб юборишингларни, тарқатмасликларингни сўраймиз....❗❗❗ 🔴 Ва бу мақолани ўз яқинларингизга юборишни ҳам унутманг! Улар ҳам шундай ёлғон бекорчи нарсалардан йироқ бўлишсин. Бизнинг динимиз ақл эгаларининг динидур... ✅ Яхшилик ишга сабабчи бўлиш, уни қилган билан баробардур. 🌐 Бу хабарни тарқатганга, таржима булишига сабабчи бўлганларга, таржима қилиб ёзганларга, бир- бирига юборганларга Аллоҳ таоло дунё ва Охират бахтлилигини берсин!!! ═════ ❁✿❁ ═════
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment July 7 at 21:08
Ҳажга борган афзалми ёки Ҳажга бориш учун тўплаган пулини эҳсон қилган афзалми? Баъзи бир одамлар Ҳажга бориш ўрнига шу пулни эҳсон қилган яхши деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда шундайми? Нега энди хайр-эҳсон албатта Ҳаж ҳисобидан бўлиши керак? Бир маҳалладан бир йилда битта ёки кўпи билан иккита одам Ҳажга боради. Шу йилни ўзида 20 ёки 30 та одам спиртли ичимликлар қўйиб, дабдабали тўй қилади. Нега ҳамма шу бир дона Ҳажга борадиган одамга Ҳажга борма, эҳсон қил дейди, лекин ҳеч ким 20 ёки 30 та одамга тўйни ихчамроқ қилиб, тежалган маблағни эҳсон қил демайди? Бир маҳалладан бир йилда бир одам Ҳажга борса, шу бир йил ичида 10-15 та одам ундан кўп маблағ сарфлаб, Дубайга, Туркияга, Бали ёки Малайзияга боради. Нега одамлар Ҳажга борма, эҳсон қил дейди лекин, Балига борма, эҳсон қил демайди? Нега эҳсон ҳам, йўлни таъмирлаш, кўприк қилиш, сув чиқариш, кўчани асфальт қилиш ҳам айнан Ҳажга бормаслик эвазига бўлиши керак? Одам нима қилса, қилсин Ҳажга бормаса бўлдими? Фалон-фалон ҳаром ишларни қилаётган одамлар, шу ишларни қилманглар, шуни ўрнига эҳсон қилинглар дейдиган биронта ҳимматли одам борми? Ҳажга кетаётган одам ҳар сафар машинасига бензин ёки газ қуйганида, йўл солиғини тўлайди. Қонун бўйича кўчалар мана шу пул ҳисобидан асфальт қилиниши керак. Ҳажга борма, кўчани асфальт қил дейишга журъати етган мард шу йўлни асфальт қилишга мутасадди бўлган одамга, эй ҳаромхўр, халқни пулини ўз жойига ишлат, йўлни асфальт қилиб қўй дейишга нега журъати етмайди? Нега бутун оламларни яратган Аллоҳ фарз қилган амалга қарши гапиришга журъати етадиган одамни бугун бор, эртага йўқ бўлган бир кичкина амалдорчага қарши гапиришга журъати етмайди? Ҳажга борма, у қил, Ҳажга борма бу қил дейишга журъат қилаётган одамлар Кимга ва нимага қарши гапираётганини бир тафаккур қилиб кўришлари керак. Ҳажни ким жорий қилган? Сени Ҳажга борма дейишга ҳаққинг борми? Ҳажга ёки Умрага борган одам дуолар шак-шубҳасиз қабул бўладиган жойларда дуо қилади. Бир ўзини дуо қилмайди. Оиласини, маҳалла-кўй, қўни-қўшни, қуда-анда, қариндош-уруғ, элу-юрт, ҳамма-ҳаммани дуо қилади. Ана ўшалар қаторида сени ҳам дуо қилади. Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуолар барокатидан юртга барака келаётгандир? Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуо сабаб сени бошингдан биронта бир бало аригандир? Ҳажга борма у қил, Ҳажга борма бу қил дейиш ўрнига, Ҳожи ака, дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйинг деганинг ўзинг учун яхшироқ эмасми? Миллиард-миллард доллар пули бор одамлар бор, дининг нима десанг, ислом дейди, лекин пешонаси сажда кўрмаган. Аллоҳ ўзи суйган бандасига пешонасини саждага қўйишни насиб қилади. Ибодат бу мажбурият эмас, ибодат бу бахт. Бу бахтга эришган одамларни кўрганда уларни ҳавас қилиш керак. Ё Аллоҳ, менга ҳам шундай бахтни насиб қилгин деб Аллоҳдан чин ихлос билан сўраш керак. Ҳар бир иш чин ихлос билан, ишонч билан қилинган ниятдан бошланади. Ният қилишдан аввал ҳавас қилинади. Ҳаж ёки Умрага бориб келган одамларга ҳавас билан қараш керак. Гап пулда эмас. Яна айтаман, миллиард-миллиард доллар пуллари бор, мусулмонликни даъво қиладиган одамлар бор, Каъбани бориб кўришни, тавоф қилишни қўйинг, ҳатто телевизорда қачон кўргани ҳам эсида йўқ. Агар пули бор одам борадиган бўлса, улар ҳар йили борар эди, ваҳоланки, бирон марта Каъбатуллоҳни тавоф қила олмай ўтиб кетишяпти. Ҳажга ҳам, Умрага ҳам бойлик билан борилмайди. Таниш-билиш билан борилмайди. Насиб билан борилади. Ният билан борилади. Ихлос билан борилади. Шундай ҳис-туйғулар борки, уларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Сўз ожиз. Мўмин-мусулмон одам Мадинаи-Мунавварага бориб, Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламни масжидларида бошини саждага қўйиб йиғлаганида, қалби Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васалламга бўлган муҳаббатга тўлиб-тошганида, руҳияти Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламнинг руҳоний олами билан боғланганида туйган туйғуларини сўз билан ифода қила олмайди. Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Исмоил алайҳиссалом каби пайғамбарлар қадамлари етган ерга қадам қўйганда, Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васаллам ўз кўзлари билан кўрган Каъбаи муаззамага кўзи тушганда ич-ичидан йиғи отилиб чиқиб келади, Расули акрам ўз қўллари билан ушлаган Каъбага қўли текканда қалбидан қандай ҳис-туйғулар ўтади, буни ифода этишга сўз ожиз. Бу ҳис-туйғуларни фақат ва фақат ўша жойларга борган, ўша ибодатларни қилган одамларгина тушунадилар. Бошқа одам бу ибодатларни лаззатини билмайди. Ақлли одамлар билмаган нарсалари тўғрисида гапирмайдилар. Ҳаж ёки Умрадан келаётган одамларни кутиб олгани аэропортга чиқиб, кутиб турганда кўзимизда ёш билан Аллоҳдан бизга ҳам Байтуллоҳни тавоф қилишни насиб этгин деб сўраганмиз. Масжидда фалончи-фалончилар Ҳажга кетмоқда, келинглар уларни ҳаққига дуо қилайлик дейилганида кўзимизда ёш билан кузатиб, дуолар қилганмиз. Қалбимизда ҳавас ва соғинч билан, кўзимизда ёш билан йиллар давомида дуода бўлганмиз. Қаерда ёши улуғ одамни кўрсак, қаерда аҳли-имлни кўрсак, дуо сўраганмиз. Холис ният билан сўраб қилган дуоларимизни ижобат қилган Аллоҳга ҳамд ва санолар бўлсин. Айтмоқчи бўлганим, Ҳажга борма уни қил, Умрага борма буни қил дйиш ўрнига, холис ният билан сўрайлик, ўзини Байтига такрор-такрор бориб тавоф қилишни насиб этсин. Ҳожиларимизни дуолари ижобат бўлиб, элу-юртимизга файз ва баракот ёғилсин. Балолар кўтарилиб, тинчлик-хотиржамлик, офиятда яшаш насиб этсин. Ҳавас қилган, ният қилган ҳар бир мўмин-мусулмон бандага Аллоҳ ўз Байтини тавоф қилиш бахтини насиб этсин. © Абдукаххор Иминохунов
МОЗИЙГА НАЗАР
last comment June 24 at 16:08
Эллик учинчи гуноҳи кабира ✨Зино✨ Аллоҳ таоло бандаларини зинога якинлашишдан ва зинога сабаб буладиган ишлардан қайтариб шундай дейди: «Зинога якинлашманглар! Чунки бу бузукликдир ва энг ёмон йўлдир» (Ал-Исро сураси, 32). «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳак ўлдирмаслар хамда зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) килса, укубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу колур» (Фуркон, 68-69). «Зинокор аёл ва зинокор эркак- улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар...» Бундан ташқари улар бир йилга шаҳарларидан бадарға қилинадилар. Бу ҳақда саҳих ҳадис ворид бўлган. «Агар бўлсангизлар, Аллоҳнинг (бу) хукмида (яъни, зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин!» Агар сизларнинг Аллоҳга ва охират кунига бўлган иймонингиз хакиқий бўлса, у ҳолда секинрок ёки камрок уриш билан Аллоҳнинг зинокорларга белгилаган жазосини бекор қилманглар. Уларга раҳмингиз келмасин. Чунки зинокор раҳм- шафқат кўрсатишга арзимайдиган ярамас, тубан жиноятчидир. «Уларнинг азобланишига бир тоифа мӱминлар гувоҳ бўлсинлар!» (Нур сураси, 2). Шунда жиноятчилар ҳам жисман, ҳам руҳан қийналадилар. Бошқалар ҳам одамлар орасида шармаңда бўлишдан кўрқиб, бу қабих ишдан ўзларини тиядилар. Чунки айримларга жазоланишдан кўра, шарманда бўлиш кучлирок таъсир қилиши мумкин. Уламолар айтадилар: «Мазкур жазо буйдок - оила курмаган зинокорларга тааллуклидир. Агар зинокорлар оилали ёки илгари оила курган бўлишса, улар тошбўрон қилиб ўлдириладилар. Пайғамбар соллаллоҳу суннатларида бу хукм ўз ифод жазоларини олмасалар ва тавба қилмай ўлсалар, у дунёда дӱзахда олов-қамчилар билан азобланадилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зинокор зино килаётган вақтида мӱмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мӯмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади. (Ичувчи) хамр ичаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ичади» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: «Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Аrар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки зино қилса ёки хамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олгандек, Аллоҳ ундан иймонни ечиб олади» (Ҳоким ривояти, саҳих ҳадис). Расулуллох соллаллоху алайхҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ гапирмайди, уларни (гунохларидан) покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бўлур. (Улар) зинокор кқария, ёлғончи подшох ва мутакаббир камбағал» (Муслим, Насоий ривояти). Самура ибн Жундаб розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. у зотнинг олдиларига Жаброил ва Микоил алайҳиссаломлар келишди. Набий айтадилар: «Йўлга тушдик ва тандирга ўхшаган нарса олдига келдик. Ундан шовкин-сурон эшитилиб турарди. Қарасак, унинг ичида ялонғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда, қичкирар эдилар... Тандирга ўхшаган бино ичидаги яланғоч эркак аёллар зинокор эркак-аёллардир» (Бухорий ривояти). Зинокорлар қиёматга қадар мазкур азобга гирифтор бўлурлар. Аллохдан афв ва офият тилаймиз. Ато (раҳимахуллох) жаҳаннам ҳақидаги: «Унинг еттита дарвозаси бўлур» (Хижр сураси, 44), оятининг тафсирида шундай дейдилар: «Бу дарвозаларнинг энг ғам-ташвишлиси, кайғулиси, энг иссиғи ва энг бадбўйи- билатуриб зино қилган зинокорлар кирадиган дарвозадир». Макҳул Димашқий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Дӱзах аҳлига жуда ҳам бадбўй ҳид келади. Шунда улар: «Биз бу ҳиддан кўра сассикрок, бадбўйрок ҳидни ҳидламаган эдик», дейишади. Уларга: «Бу зинокорлар фаржларининг ҳидидир», дейилади. Тафсир имомларидан бири Иибн Зайд (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: «Аникки, зинокорлар фаржларининг ҳиди дўзах аҳлига озор беради». Ривоят қилишларича, шайтон кўшинларини ер юзига юбора туриб: «Кайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман», дейди. Уларнинг энг фитнакорроғи шайтонга энг яқини бўлади ва унинг олдига келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири хотинини талоқ қилди», дейди. Шайтон: «Ҳеч иш қилмабсан, у якинда бошқасига уйланиб олади», дейди. Сунг бошқаси келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни биродари билан уриштириб кўйдим», деганида, у: «Хеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади», дейди. Сунгра бошқаси келиб: «Фалончини тинмай васваса қилган эдим, охири у зино қилди», дейди. Шайтон: «Жуда зўр иш қилибсан», деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради. Шайтон ва қўшинларининг ёмонлигидан Аллоҳ сақласин. Абу Ҳурайра розийаллоху анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Иймон бир либосдирки, Аллох уни хохлаган кимсасига кийдиради. Агар банда зино қилса, ундан либос ечиб олинади. Борди-ю тавба қилса, унга (иймон либоси) қайтарилади» (Абу Довуд, Термизий ривояти). Абу Мусо розийаллоҳу анху айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ичкиликка муккасидан кетган ҳолда вафот этса, Аллоҳ азза ва жалла уни «Гувта» дарёсидан суғоради», дедилар. «Гувта» дарёси нима?» деб сўрашди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У фоҳишаларнинг фаржларидан оқадиган дарё бўлиб, унинг бадбўйи дўзах ахлига озор беради», дедилар» (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти). Яъни, дўзахда фоҳишаларнинг фаржларидан қон, йиринг оқади. Сўнг маст қилувчи ичимликни ичишга одатланиб колган кимсалар шу жирканч ичимлик билан «сийланадилар». Ривоят килишларича, жаҳаннамдаги бир водийда илонлар бўлади. Ҳар бир илоннинг йӱғонлиги туянинг бўйнидек бўлиб, улар намозни тарк қилувчиларни чақадилар. Уларнинг заҳари инсон жисмида етмиш йил ўз таъсирини кўрсатади. Сўнг унинг гуштлари шалвираб тушади. Жаҳаннамда «Жуббул ҳузн» (кайғу ўраси) деб номланган яна бир водий бўлиб, у илон ва чаёнлар маконидир. Ҳар чаён хачирдек келади. Унинг етмишта ниши бўлиб, ҳар бир ниши заҳарга тӳла. У зинокорни чақиб заҳарлайди. Унинг оғриғи минг йил азоб беради. Сўнг зинокорнинг гўштлари титилиб, фаржидан қон, йиринг оқади. Ривоятларда келганки, ким оилали аёл билан зино қилса, уларнинг хар иккисига қабрда бутун ислом умматига бериладиган азобнинг ярми берилади. Киёматда эса Аллох таоло аёлнинг эри фойдасига хукм қилади. Мазкур ҳолат эр бу ишдан бехабар бўлган такдирда руй беради. Агар эрнинг хабари бўлса-ю, сукут сақласа, эътибор бермаса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади. Чунки Аллоҳ таоло жаннат дарвозасига: «Сен даюсга ҳаромсан», деб ёзиб қўйган. Ахли оиласининг фаҳш-бузуклик қилишини билатуриб, сукут сақлайдиган ва рашк- ор қилмайдиган кимса даюс ҳисобланади. Ривоят қилишларича, кимки ўзига ҳалол бўлмаган аёлни шаҳват билан ушласа, қиёмат кунида қўли бўйнига боғланган ҳолда келади. Агар ўпса, лаблари оловда қирқилади. Борди-ю зино қилса, қиёмат кунида сонлари тилга киради-да, унинг зарарига гувоҳлик беради: «Мен ҳаромга миндим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга Fазаб кўзи билан қарайди. Бу карашдан банданидаги гўштлар эриб тушади. У саркашлик қилиб: «Мен бу ишни қилмаганман», дейди. Унга қарши тили гувоҳлик бериб: «Мен ҳалол бўлмаган сўзларни сўзлаганман», дейди. Қўллари: «Мен харомни ушлаганман», деса, кўзлари: «Мен харомга назар ташлаганман», дейди. Оёклари: «Мен ҳалол бўлмаган ишга юриб борганман», дейди ва фаржи: «Мен қилганман»,дейди. Елкасидаги фаришталардан бири: «Мен эшитганман», деса, иккинчиси: «Мен ёзганман», дейди. Аллох таоло: «Мен билиб, уни яширганман», дейди. Сўнгра фаришталарга: «Уни ушланглар ва азобимдан тоттиринглар. Дарҳақиқат, беҳаё кимсага ғазабим кучайди», деб буюради. Қуйидаги ояти карима бу фикрни тасдиклайди: «У кунда - киёматда қилиб ўтган (амаллари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, кўл ва оёклари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур» (Нур сураси, 24). Айрим зинолар бошқаларидан улкандир: кишининг онаси, опа-синглиси ёки бошқа маҳрами билан қилган зиноси. Ибн Аббос розийаллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки маҳрамига яқинлик қилса, ўлдиринглар» (Имом Аҳмад ривояти). Барро розийаллоху анху айтадилар: «Тугун кўтариб келаётган амакимни учратиб қолдим. У кишидан: «йўл бўлсин?» деб сўраган эдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени отасининг хотинига (яъни, ўгай онасига) уйланган кимсанинг олдига юбордилар ва унинг бўйнини чопиб, молини олишимни буюрдилар», дея жавоб бердилар» (Абу Довуд, Термизий ривояти). Аллох таолодан фазлу марҳамати ила гунохларимизни мағфират этишини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, саховатли зотдир. Имом Заҳабийнинг гуноҳи кабиралар китобидан. #Гуноҳи_кабиралар
Show more