Унинг исми Абу Риғолдир.
Яман ҳокими Абраҳа қўшин тўплаб Каъбани бузиш учун Ямандан йўлга чиқмоқчи бўлади. Бунинг учун уларни Макка йўлини кўрсатиб борувчи бир кишига эхтиёж туғилди. Йўлбошловчига катта маблағ ваъда қилади. Хеч ким бундай пасткашликка рози бўлмайди, сабаби Абраҳанинг ёмон нияти барча араблар билишарди. Магар Абу Риғол исмли араб буни қабул қилади. У шарафи ва ҳурматини сотиб, олдида улкан фил зийнатлаб турган қўшинни Каъба томон бошлаб боради..
Айни шу ҳолатни тасаввур қиляпсизми!?
Олаётган ҳар бир нафаси хиёнат,
Ҳар бир қадами хиёнат,
Ўзига, миллати ва юртига қилган дахшатли хиёнат!
Лекин Илоҳий адолат уларни кутиб турганини хали билишмас эди улар.
Макка яқинидаги Муғаммас деган жойга етиб келишади ва шу ерда дам олиб эртасига Каъбага ҳужум қилишни қасд қилишади. Аммо эртанинг тонгини кўриш уларнинг хеч бирига насиб қилмайди.
Аллоҳнинг Абобил номли аскарлари бутун қўшинни илма-тешик қилади.
Абраҳа ўлдирилади,
Ҳар бир аскар ўлдирилади,
Абу Риғол ҳам....
Муғаммасда Абу Риғолнинг қабри бор. Араблар ўша кундан то шу кунга қадар унинг қабрига бориб худди шайтонга тош отгандек тош отадилар.
Хозирга қадар араблар унинг қабрини унутмадилар.
Араб адабиёти ва халқ тилида Абу Риғол ҳар бир хоинга қўйиладиган номга айланди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2