Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганида, яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бу рўза тутаётган кунингиз қандай кун?", деб сўрагандилар, улар: «Бу улуғ кун, Аллоҳ Мусо ва қавмига нажот бериб, Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ қилган кун", дейишди. Мусо шукр қилган ҳолда рўза тутарди. Биз ҳам ана шу кунни рўзасини тутамиз», дейишди.
Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз сизлардан кўра Мусога ҳақлироқ ва яқинроқмиз», деб, унинг рўзасини тутдилар ва тутишга амр қилдилар».
(Муслим ривояти)
Эслатма: Ашуро 28 июль ― жума кунига мувофиқ келмоқда, иншаоллоҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Бизнинг канналга обуна бӯлинг
https://ok.ru/group/56443466612981 Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: «Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(Имом Муслим)
.... Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз.
(Моида-2)