Саҳарликка нима овқат есам экан деб ўйлаб турганимда мана шу расм ва унинг остида ёзилган мактубга кўзим тушди. Бир аскар фронтдан қизига қуйидаги мазмунда хат ёзади:
«Менинг гўзал қизим,
Бугун 14 июль, Рамазон ойининг иккинчи куни. Шайхулислом аскарларга рўза тутмасангиз ҳам бўлади, деб фатво берди. Лекин менинг кўнглим ҳижил бўлиб қолди. Рўза тутишга ният қилдим. Саҳарда буталар орасидан иккита чириш ўтини (кўк пиёзга ўхшаш, бизда «мадор» номи билан машҳур ўсимлик) топдим. Шулар билан саҳарлик қилдим. Кундузи яна янги хандақлар қаздик. Ҳечам чанқамадим. Ҳужум кучайиб борарди. Бошимизни ҳам кўтара олмадик. Шом пайти бир аскар азон айтди. Аскарлар ҳандақ ичида сувдонни қўлма-қўл қилиб оғиз оча бошлашди. Мен бир ўзим рўза тутганман деб ўйлаган эканман. Маълум бўлдики, қўшиннинг ҳаммаси шу куни рўзадор экан. Сувдон менга охири бўлиб келди. Лекин мен ўзимнинг ҳолатимдан уялардим. Дўстларимнинг ҳаммаси саҳарликсиз рўза тутишган эди. Саҳарда еган икки дона чириш ўти сабабли дўстларимнинг кўзига қаролмасдим. Ўша куни рўзадор ҳолатида шаҳид бўлган эрзурумли, дарандали, янижали биродарларимнинг ҳақини қандай адо этаман дея кўз ёш тўкдим... Э-э, бу ватан мана шундай қилиб ватан бўлди. Шаҳидлар қони билан қорилган бу тупроқнинг қадрини фақат шаҳодатга иймон келтирган, қалбида ватан муҳаббатини олиб юрганларгина билади».
Роббим барча шаҳидларимизни раҳматига олиб, Фирдавс жаннатларида Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам билан қўшни қилсин.
Манба: Gerçek Tarihimizi Biliyor muyuz?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10