Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу масжидга азон айтилмасдан олдин борар ва намоз вақтини жомеда кутар эди. Бир кун тонг отмай туриб масжвдга борар экан, бир болани шошилиб масжидга кетаётганини кўрди. Бола Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг назарларига тушди.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу боланинг бувдай шошилиб кетаётганини кўриб, унга:
— Болажоним, нега шошилиб кетаётибсан? Қаэрга югуриб боряпсан? — деди.
— Намозга кетмоқдаман, ҳазрат. Намоз вақти яқинлашди. Менинг эса таҳоратим йўқ, таҳорат олишим керак. Азон ўқилмасдан олдин таҳорат олиб, намоз вақтини кутаман. Шунинг учун югуриб кетяпман, — деди.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу болага:
— Болам, сен жуда ёш кўринасан, сенга намоз ҳали фарз эмас, — деди.
Бола:
— Ҳазрат, бу иш учун катта-кичиклик бўладими? Кеча маҳалламизда ёш бир бола вафот этди. У мендан анча ёш эди. Демак, бу иш учун катта-кичик бўлмайди, — деди.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу боланинг бу сўзларидан жуда тўлқинланиб кетди. Шундай мутаассир бўлдики, шундай қувондики, муборак кўзларидан инжу доналаридек ёшлар оқа бошладн:
— Ё Раббий! Бу бола қандай ажойиб, қандай ақлли. Бу гўзал сўзлар улуғларнинг оғзидан чиқадиган сўзлардир, — деб шундай йнғладики, муборак хирқаси ҳўл бўлиб кетди.
Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6