Бир кун энг яқин дугонам келди (у қиз ҳофизи Қуръан).. қаттиқ бетоб эдим, ўйларим чигал калава, асло ечимини тополмасдим..
Дугонам айтди:
~ Хадий сизга бир нарсани ўргатайми.. ?
~ Албаттада қория, ўргатинг.. - дедим..
Айтдики:
~ Жудаям маҳзунсиз, не қилишингизни билмай турибсиз.. Қўлингизга Қуръанни олинг, кўзингизни юминг, ва оҳиста китобни очинг.. Қайси вароқ очилганини билмайсиз тўғрими.. ?
~ Ҳа кўзим юмуқ бўлса билмайман.. - дедим..
~ Очилган вароқни оҳиста силаб, кўрсаткич бармоғингизни бирон жойига қўйинг.. ва кўзингизни очиб қаранг.. Қайси сура, қайси оятга бармоғингизни қўйган бўлсангиз, ўша оятни тафсирини кўриб қўйинг.. шу оятни Аллоҳ сизга бу кун ечим қилиб берди.. - деди..
~ Бу айтганингиз бирон хадисданми ..? - дедим..
У эса:
~ Йўқ бу мени ҳаётий тажрибамдан .. - деди ..
Зеро у қиз ўта тақволи ва Тирик Қуръон...
Унинг маслахатига қулоқ солдим.. ва бу тажрибани уч - тўрт марта синаб кўрдим ...
Мана бугунги тажрибам натижаси эса шу оят бўлди :
وَاللَّهُ أَخْرَجَكُمْ مِنْ بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ لَا تَعْلَمُونَ شَيْئًا وَجَعَلَ لَكُمُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَالْأَفْئِدَةَ ۙ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
... Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз... (наҳл - 78)
СУБХАНАЛЛОҲ ..
Роббим менга шукр қилишим кераклигини эслатди-я ... :'(
Роббим .. ҳар қандай холатимда хам АЛХАМДУЛИЛЛАҲ .. ўзингга шукр ..
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1