Йиғлаб туғиларкан ҳар бир чақалоқ.
Ҳабашнинг фарзанди бўлса ҳам агар,
Биринчи либоси бўларкан оппоқ.
Она сийнасида таом бор унга,
Билгандек эмишга тамшанар шу чоқ.
Роббим қизил рангни берибди хунга,
Сутнинг рангин эса этибди оппоқ.
Ердан сув симирса, қуёшдан зиё,
Қизил олтинлардек қизарса бошоқ.
Тегирмонга тушиб, янчилса аммо,
Худди қорлар каби бўларкан оппоқ.
Оқ кўнгил дейдилар, гўзал дилларни,
Улар яхшиларга оқ фонус, чироқ.
Ким суймас оқ нафис атиргулларни,
Худди келинлардек очилса оппоқ.
Бизлар мусофирмиз, ҳаёт-чи -сафар,
Гоҳо кетарканмиз уйлардан йироқ.
Дейдилар, сафаринг бўлсин бехатар,
Дуо қиладилар, йўлинг бўлсин оқ.
Оқ ранг поклик рамзи, сира йўқ шубҳам,
Яна бир оқлик бор дунёда бироқ.
Барча қора ранглар этилганда жам,
Унинг бир тусига келмас яқинроқ.
Шайтон ин қурмасин дил хонасига,
Оташ олов бўлиб кутмасин тупроқ.
Ҳар ким ўз падари, ўз онасига,
Зинҳор оқ бўлмасин, оқ бўлмасин оқ!!!!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев