Ожизангни хўрлатиб қўйма бродар,
Ҳар гапингни минг ўйлаб сўйла бродар.
Ҳозирнимас, кейининг ўйла бродар,
Эрлигингни унутиб к,ойма бродар!
Лафз қилдингми, уддала доим,
Омадингни берар Худойим.
Бўлмасидан қиёмат қоим.
Эрлигингни унутиб к,оймагин доим!
Ғийбат қилма, ярашмас сенга,
Ори йўқ деб қарашмас сенга,
Бу ҳаётга келгансан, нега?
Эрлигингни унутма достим?
Майдалашма, майдалар билан,
Оғир кунда тополгин чидам.
Кам эмассан асли хеч кимдан
Эрлигингни унутма зинхор..
Падаринга лойиқ инсон бўл!
Онаг учун ҳар дам имкон бўл!
Танлай олгин фақат тўғри йўл.
Эрлигингни унутма унутма бродар?
Ваъда берсанг бажариб юргин,
Қабих ишдан юзингни бургин.
Ҳалол яшаб даврингни сургин.
Эрлигингни унутма достим!
Сўзларингни субити бўлсин,
Боланг сени ўзида кўрсин,
Аёлинг ҳам сени деб юрсин,
Эрлигингни унутма эркак!
Кейин бўлар даврада ҳурмат,
Иззатингни қилар ҳар улфат,
Бўлай десанг энг яхши уммат,
Эрлигингни унутма бродар???.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев