Предыдущая публикация
Бир киши бозорга бориб эшак сотиб олмоқчи бўлиб деди:
- Эртага бозордан эшак сотиб оламан.
Аёли унга:
- иншааллоҳ деб айтинг
- нега иншааллоҳ дейман, пул чўнтагимда, эшак бозорда бор бўлса..?
Сўнгра эртаси куни бозорга кетди, йўлда бир қудуққа дуч келди. Қудуққа қараган эди, чўнтагидан пуллари қудуққа тушиб кетди. Пулларини оламан деб, кийимларини ечиб қудуққа тушди. Роса қидириб пулларини топа олмади, қайтиб чиқса кийимларини ўғри уриб кетибди. Ялонғоч ҳолида уйга қайтибди. Уйга бориб эшигини тақиллатса, аёли:
- ким бу, дебди. Эри эса:
- оч, худо хохласа эрингман деган экан...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1