Иймон-эътиқод бобида «бидъат» истилоҳи «бузуқ ақийда» маъносини англатади. Қадария ва Муржиа мазҳаблари тўғрисидаги маълумот, Аллоҳнинг ёрдами ила ҳадислар шарҳида келади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар. Шарҳ: Бу ҳадис ровийси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан танишмиз. Бу ҳадис мусулмонлар ичидан чиқадиган маълум бир тоифа—Қадарияга бағишланмоқда. Бу тоифа кимлигини унинг номининг ўзиёқ айтиб турибди, яъни, қадар масаласида адашган тоифа бўлгани учун ушбу номни олган. Аниқроғи, қадарни инкор қилганлари учун, шундай аталган. Бу тоифага мансуб кишилар қадарга ишонмайдигон кишилардир. Улар «дунёдаги бандага хос ишлар банданинг ихтиёри билан бўлади, банда ўз амалини ўзи халқ қилади», дейдилар. Қадария бошқа мазҳабларга ўхшаб алоҳида бир тоифага ажраб, имоми бў...ЕщёҚАДАРИЯ ВА МУРЖИАГА ЎХШАШ БИДЪАТ СОҲИБЛАРИ
Иймон-эътиқод бобида «бидъат» истилоҳи «бузуқ ақийда» маъносини англатади. Қадария ва Муржиа мазҳаблари тўғрисидаги маълумот, Аллоҳнинг ёрдами ила ҳадислар шарҳида келади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар. Шарҳ: Бу ҳадис ровийси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан танишмиз. Бу ҳадис мусулмонлар ичидан чиқадиган маълум бир тоифа—Қадарияга бағишланмоқда. Бу тоифа кимлигини унинг номининг ўзиёқ айтиб турибди, яъни, қадар масаласида адашган тоифа бўлгани учун ушбу номни олган. Аниқроғи, қадарни инкор қилганлари учун, шундай аталган. Бу тоифага мансуб кишилар қадарга ишонмайдигон кишилардир. Улар «дунёдаги бандага хос ишлар банданинг ихтиёри билан бўлади, банда ўз амалини ўзи халқ қилади», дейдилар. Қадария бошқа мазҳабларга ўхшаб алоҳида бир тоифага ажраб, имоми бўлиб, давомчилари маълум минтақаларга тарқалган эмас. Балки, ким юқоридаги ақийдани қилса, ўшанга қадария дейилаверган. Қадария мазҳабининг энг кўзга кўринган тамсилчилари мўътазилийлардир. Мўътазилийлар алоҳида ақийдавий мазҳаб, йўналиш соҳиблари бўлиб, бошқа баъзи бир ақидавий масалаларда ҳам Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига хилофлари мавжуд. Жумладан, қадар масаласида ҳам юқорида зикр қилинган эътиқодда бўлганлари учун уларни «Қадария» ҳам дейилади. Қадария мазҳабига юрганларнинг асосий хатоси инсонга берилган ихтиёрга муболаға билан қараб, Аллоҳнинг шомил ихтиёрини чеклашга уринишдир. Улар инсонда ихтиёр борлигига далолат қилувчи оят ва ҳадисларни ҳаддан ошириб, унинг ихтиёри чекланган ва Аллоҳнинг ихтиёрига тобеълиги ҳақидаги далилларни ўз фикрларига мослаб таъвил қилиш билан овора бўлганлар. Оқибатда залолатга кетганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийлари», демоқдалар, яъни Қадария мазҳабига юрганларни Ислом умматининг мажусийлари эканлигини эълон қилмоқдалар. Нима учун? Бу саволга уламоларимиз қўйидагича жавоб берадилар. Маълумки мажусийлар–оташпарастлардир. Улар қуёшга ёки оловга ибодат қиладилар. Уларнинг эътиқодлари бўйича, икки асл илоҳ бор: Нур худоси ва Зулмат худоси, яъни яхшилик худоси ва ёмонлик худоси. Ҳамма яхшиликларни Нур худоси, барча ёмонликларни эса, Зулмат худоси қилади. Қадария мусулмонлардан бир тоифа бўлиб, қадар йўқ дейди. Улар «банда ўзининг ихтиёрий амалларини ўзи яратади» дедилар. Шу эътиқодларига биноан уларнинг фикрича Холиқ иккита бўлади: Аллоҳ таоло ва ўз ихтиёрий амаллари бўйича инсон. Шунинг учун, яъни, икки холиқ бор, деб эътиқод қилганлари учун ҳам, Қадария иккита илоҳ бор деб, эътиқод қилувчи мажусийларга ўхшатилган. Қадариянинг фикри ўта хатарли эканини аввалги гапларимизда таъкидлаб ўтдик. Шунинг учун ...ЕщёУшбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийлари», демоқдалар, яъни Қадария мазҳабига юрганларни Ислом умматининг мажусийлари эканлигини эълон қилмоқдалар. Нима учун? Бу саволга уламоларимиз қўйидагича жавоб берадилар. Маълумки мажусийлар–оташпарастлардир. Улар қуёшга ёки оловга ибодат қиладилар. Уларнинг эътиқодлари бўйича, икки асл илоҳ бор: Нур худоси ва Зулмат худоси, яъни яхшилик худоси ва ёмонлик худоси. Ҳамма яхшиликларни Нур худоси, барча ёмонликларни эса, Зулмат худоси қилади. Қадария мусулмонлардан бир тоифа бўлиб, қадар йўқ дейди. Улар «банда ўзининг ихтиёрий амалларини ўзи яратади» дедилар. Шу эътиқодларига биноан уларнинг фикрича Холиқ иккита бўлади: Аллоҳ таоло ва ўз ихтиёрий амаллари бўйича инсон. Шунинг учун, яъни, икки холиқ бор, деб эътиқод қилганлари учун ҳам, Қадария иккита илоҳ бор деб, эътиқод қилувчи мажусийларга ўхшатилган. Қадариянинг фикри ўта хатарли эканини аввалги гапларимизда таъкидлаб ўтдик. Шунинг учун ҳам бу ҳадиснинг давомини ўрганар эканмиз, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам сиз билан бизни уларга умуман яқинлашмасликка амр қилаётганларини кўрамиз. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар улар касал бўлсалар, кўргани борманглар», демоқдалар. Бу ниҳоятда оғир гап. Чунки, Исломда бемор мусулмонни бориб кўриш бошқа мусулмонларнинг бурчидир, беморнинг бошқа мусулмонлар зиммасидаги ҳаққидир.
Қадария эътиқодида бўлган кимсалар ана ўша ҳақдан маҳрум қилинмоқдалар. Бу бир тарафдан соф эътиқодли киши учун эҳтиёт чораси: Қадария эътиқодидаги кимсани кўргани бориб, унинг бузуқ ақийдасидан таъсирланиб қолишининг олдини олиш. Иккинчидан, ўша бузуқ ақидадаги одам учун эслатма-жазо. Чунки бир бемор кимсани унинг ақийдасидан ҳазар қилиб соф ақийдали мусулмонларнинг кўргани келмасликлари унинг учун ўлимга тенг. Учинчидан, бу бошқаларга ибрат ҳам. Фалончи Қадария ақийдасида бўлгани учун соф эътиқодли мусулмонлар беморлигини сўраб бормадилар, биз ҳам шунга ўхшаб қолмайлик, деб ўзларини эҳтиёт қиладилар. Турли бузуқ ақийдали кишиларга эргашмайдилар. Сўнгра У зот: «...ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар. Бу ҳам ўта қаттиқ ижтимойи жазодир. Ўлган мусулмонни ювиб-тараб, жанозасини ўқиб кўмиш, тирик мусулмонлар учун фарзи кифоя. Бу ерда эса, Қадария эътиқодида бўлган кимсанинг жанозасига умуман бормасликка амр бўлмоқда. Бунда, ўлган кимса эътиқодидаги тирик бузиқиларга катта танбеҳ ва мусу...ЕщёҚадария эътиқодида бўлган кимсалар ана ўша ҳақдан маҳрум қилинмоқдалар. Бу бир тарафдан соф эътиқодли киши учун эҳтиёт чораси: Қадария эътиқодидаги кимсани кўргани бориб, унинг бузуқ ақийдасидан таъсирланиб қолишининг олдини олиш. Иккинчидан, ўша бузуқ ақидадаги одам учун эслатма-жазо. Чунки бир бемор кимсани унинг ақийдасидан ҳазар қилиб соф ақийдали мусулмонларнинг кўргани келмасликлари унинг учун ўлимга тенг. Учинчидан, бу бошқаларга ибрат ҳам. Фалончи Қадария ақийдасида бўлгани учун соф эътиқодли мусулмонлар беморлигини сўраб бормадилар, биз ҳам шунга ўхшаб қолмайлик, деб ўзларини эҳтиёт қиладилар. Турли бузуқ ақийдали кишиларга эргашмайдилар. Сўнгра У зот: «...ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар. Бу ҳам ўта қаттиқ ижтимойи жазодир. Ўлган мусулмонни ювиб-тараб, жанозасини ўқиб кўмиш, тирик мусулмонлар учун фарзи кифоя. Бу ерда эса, Қадария эътиқодида бўлган кимсанинг жанозасига умуман бормасликка амр бўлмоқда. Бунда, ўлган кимса эътиқодидаги тирик бузиқиларга катта танбеҳ ва мусулмонлар оммаси учун кучли эслатма бор. Агар ушбу ҳадиси шарифда кўрсатилган чоралар мусулмонлар томонидан оқилона ва уюшқоқлик билан татбиқ қилинганида бузуқ ақийдадаги одамлар камроқ бўлармиди? Бу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз: 1. Қадария ақийдасининг хатарлилиги. 2. Қадария мусулмон умматининг мажусийлари экани. 3. Аҳли сунна ва жамоага хилоф ақийдадаги беморларни кўргани бормаслик. 4. Аҳли сунна ва жамоага хилоф ақийдадаги кимсаларнинг жанозасига бормаслик. Ушбу ҳадиси шариф мусулмонларнинг ақийдасини софлигича сақлаб қолишда катта аҳамият касб этади. Аввало Қадария эътиқодидаги кишиларнинг кимлигини фош этиб, мусулмонлар оммасини огоҳлантирилди. Қолаверса мусулмонларнинг ўзлари ҳам ақийдалари софлиги учун курашишлари лозимлиги баён қилинди. Бузуқ эътиқодли кишиларнинг беморлигини сўрамаслик, жанозасига бормаслик билан ижтимоий чора кўриб, таъсир ўтказиш амр қилинди. Бу нарсага амал қилиш сустлигидан турли бузуқ эътиқоддаги, ҳатто куфрдаги кишилар, мусулмонлар даврасининг тўрида ўтириб, иззат-икромларига сазовор бўлмоқдалар. Бу эса, ўз навбатида, уларга ўхшаш нобакорларнинг озайиши ўрнига, кўпайишига сабаб бўлмоқда. Халқ ичидаги обрў-эътибор ақийданинг софлиги, диндорликнинг даражаси билан ўлчалгандагина мусулмонлар ўз жамиятлари устидан яхши ва тўғри жамоатчилик таъқиби ўрнатган бўладилар. Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилишга ўтиш мусулмонлар учун ниҳоятда зарур.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, улардан нарса сўраманглар»-дедилар. (Иккала ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган). Шарҳ: Ҳадиснинг ровийлари ҳазрати Умари Одил розияллоҳу анҳу билан яхши танишмиз. Бу ҳадиси шариф аввалги ўрганган ҳадисимизнинг узвий давоми десак хато қилмаган бўламиз. Аввалги ҳадисда айтилган гаплар бу ҳадисга ҳам тегишлидир. Фақат бу ҳадисда бузуқ ақийда эгаларига кўрсатиладиган таъсирнинг қуйидаги, бошқача усуллари зикр қилинмоқда: 1.«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар». Бу иш ҳам, бузуқ эътиқодли кишиларга таъсир ўтказишда, оммани уларнинг бузуқлигидан асрашда катта аҳамиятга эга. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: Бир гуруҳ мусулмонлар гаплашиб ўтиришган эдилар. Бузуқ эътиқодли киши келиб уларга қўшилиб ўтирди. Шунда ҳалиги гуруҳ одамлари бирин-кетин ўринларидан туриб кетдилар. Бузуқ эътиқодлининг ўзи қолди. У билан биров саломлашмади ҳам. Саломига алик олм...ЕщёУмар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, улардан нарса сўраманглар»-дедилар. (Иккала ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган). Шарҳ: Ҳадиснинг ровийлари ҳазрати Умари Одил розияллоҳу анҳу билан яхши танишмиз. Бу ҳадиси шариф аввалги ўрганган ҳадисимизнинг узвий давоми десак хато қилмаган бўламиз. Аввалги ҳадисда айтилган гаплар бу ҳадисга ҳам тегишлидир. Фақат бу ҳадисда бузуқ ақийда эгаларига кўрсатиладиган таъсирнинг қуйидаги, бошқача усуллари зикр қилинмоқда: 1.«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар». Бу иш ҳам, бузуқ эътиқодли кишиларга таъсир ўтказишда, оммани уларнинг бузуқлигидан асрашда катта аҳамиятга эга. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: Бир гуруҳ мусулмонлар гаплашиб ўтиришган эдилар. Бузуқ эътиқодли киши келиб уларга қўшилиб ўтирди. Шунда ҳалиги гуруҳ одамлари бирин-кетин ўринларидан туриб кетдилар. Бузуқ эътиқодлининг ўзи қолди. У билан биров саломлашмади ҳам. Саломига алик олмади ҳам. Бу жуда ҳам таъсирли чора. 2.«Уларга гап очманглар, улардан нарса сўраманглар». Бу ҳам ўта қаттиқ чора. Инсон ўзи яшаётган жамиятдаги бошқа одамлар билан алоқада бўлишга, муомала қилишга муҳтож. Эътиқоди туфайли мусулмонларнинг нафратига учраган кимса танбеҳ олади, ўзини ўнглаб олишга имкон топади. Энг муҳими унинг ҳолини кўриб баъзи бир унга ўхшамоқчи бўлганлар ўзини тияди.
Ибн Умарга: «Биз томонларда бир тоифа одамлар чиқди; Қуръон ўқийдилар, илмни титкилаб талаб қиладилар», дейилди. Ва гапирувчи уларнинг қадар йўқлигини, ишлар ўз вақтида янгитдан бўлишини даъво қилаётганларини зикр қилди. Шунда У: «Агар ўшаларни учратиб қолсанг, хабар бериб қўй, Ибн Умар, албатта, улардан безордир. Улар ҳам ундан безордирлар. Абдуллоҳ Ибн Умар Унинг билан қасам ичадиган зотга қасамки, агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, уни нафақа қилса ҳам, то қадарга иймон келтирмагунча, Аллоҳ ундан қабул қилмайди»-деди. (Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган). Шарҳ: Ушбу ривоятда буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан баъзи кишилар ўртасида бўлиб ўтган савол-жавоб келтирилмоқда. Бу ерда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг зикрлари ҳам, гаплари ҳам йўқ. Аммо У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг маъноси бор. Одатда саҳобаи киромлар, хусусан, Абдуллоҳ ибн Умардек зот бунга ўхшаш масалаларда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитмай туриб, ўз фикрларича гап гапирмасликларини ҳисобга олиб, бу ривоят ҳадисларга қўшилган. Баъзи кишилар томонидан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга: «Биз томонларда бир тоифа одамлар чиқдилар; Қуръон ўқийдилар, илмни титкилаб талаб қиладилар», дейилди».
Гапнинг сиёқидан кўриниб турибтики, гапирувчи бошқа юртдан келган. Абдуллоҳ ибн Умардек мўътабар зот билан учрашиб қолганини қулай фурсат билиб, ўзини ўйлантириб юрган нарса ҳақида сўраб олишга қарор қилган. Унинг, биз тарафларда бир тоифа одамлар чиқди, дейишидан, уларнинг юртида янги бир тоифа чиққанлиги кўриниб турибти. Сўнгра ўша тоифанинг сифатларини айта бошлади: «Қуръон ўқийдилар». Аслида ҳамма мусулмон ҳам Қуръон ўқийди. Лекин сўзловчининг ҳалиги янги тоифани васф қилишда биринчи бўлиб Қуръон ўқишларини зикр қилишидан, Қуръон ўқиган одамдан яхшиликдан бошқа нарса чиқмаса керак, деб ўйлаб юргани чиқади. Чиндан ҳам мусулмонлар Қуръони Каримга бўлган эҳтиромлари ниҳоятда зўрлигидан Қуръон ўқиган ҳар бир кишини қаттиқ ҳурмат қиладилар. Баъзи бир нафси бузуқлар, хусусан бузуқ эътиқоди ила шуҳрат қозонмоқчи бўлган кимсалар, бу нозик нуқтадан унумли фойдаланадилар. Ўзларини ҳаммадан кўра кўпроқ Қуръон ўқийдиган, Қуръонни биладиган қилиб кўрсатишга уринадилар. «Илмни титкилаб тала...ЕщёГапнинг сиёқидан кўриниб турибтики, гапирувчи бошқа юртдан келган. Абдуллоҳ ибн Умардек мўътабар зот билан учрашиб қолганини қулай фурсат билиб, ўзини ўйлантириб юрган нарса ҳақида сўраб олишга қарор қилган. Унинг, биз тарафларда бир тоифа одамлар чиқди, дейишидан, уларнинг юртида янги бир тоифа чиққанлиги кўриниб турибти. Сўнгра ўша тоифанинг сифатларини айта бошлади: «Қуръон ўқийдилар». Аслида ҳамма мусулмон ҳам Қуръон ўқийди. Лекин сўзловчининг ҳалиги янги тоифани васф қилишда биринчи бўлиб Қуръон ўқишларини зикр қилишидан, Қуръон ўқиган одамдан яхшиликдан бошқа нарса чиқмаса керак, деб ўйлаб юргани чиқади. Чиндан ҳам мусулмонлар Қуръони Каримга бўлган эҳтиромлари ниҳоятда зўрлигидан Қуръон ўқиган ҳар бир кишини қаттиқ ҳурмат қиладилар. Баъзи бир нафси бузуқлар, хусусан бузуқ эътиқоди ила шуҳрат қозонмоқчи бўлган кимсалар, бу нозик нуқтадан унумли фойдаланадилар. Ўзларини ҳаммадан кўра кўпроқ Қуръон ўқийдиган, Қуръонни биладиган қилиб кўрсатишга уринадилар. «Илмни титкилаб талаб қиладилар». Яъни, илмни кўпчилик билмайдиган чуқур масалаларини титкилаб топишга уринадилар. Бидъатчи, бузуқчиларнинг асосий сифатларидан бири шу. Улар доимо йўқ ердаги китобларни топиб ўқиб, хаёлга келмаган масалаларни қўзғаб юрадилар. Ўзларини аҳли Қуръон, аҳли илм қилиб кўрсатишга уринадилар. «Ва гапирувчи, уларнинг қадар йўқлигини, ишлар ўз вақтида янгитдан бўлишини даъво қилаётганларини зикр қилди». Демак, мазкур васф қилинаётган тоифа одамлари қадарга ишонмас эканлар. Ҳар бир иш ўз қилинаётган вақтдагина билинади, дер, эканлар. Бу билан Аллоҳнинг илми чексиз эканини инкор этар эканлар. Ушбу васфлардан сўнг Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу у тоифадагиларнинг кимлигини англаб етдилар ва сўзловчига қўйидагиларни айтдилар: «Агар ўшаларни учратиб қолсанг, хабар бериб қўй, Ибн Умар албатта улардан безордир. Улар ҳам ундан безордирлар». Яъни, Ибн Умар ўзини улар билан бир маслакда, деб ҳисобламайди. Улар ҳам ўзларини Ибн Умар билан бир маслакда, деб ҳисобламасинлар.
«Абдуллоҳ Ибн Умар Унинг билан қасам ичадиган зотга қасамки, яъни, мен Аллоҳга қасам қиламанки, «агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, уни нафақа қилса ҳам, то қадарга иймон келтурмагунча, Аллоҳ ундан қабул қилмайди»-деди». Яъни, ўша қадарга ишонмайдиганларнинг Уҳуд тоғичалик катта миқдорда олтини бўлиб, уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилса ҳам, Аллоҳ садақасини қабул қилмайди. Чунки, қадарга иймони йўқнинг амали қабул бўлмайди. Бу гаплар қадарга ишонмаслик нақадар ёмон нарса эканини яна бир бор кўрсатиб турибди. Ушбу ҳадисдан қўйидаги фойдаларни оламиз: 1. Олим одамларни кўрганда керакли масалаларни сўраб олиш. 2. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг Қуръон ўқишни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги. 3. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг талаби илмни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги. 4. Соф эътиқоддаги мусулмон бировнинг эътиқоди бузуқ эканини эшитиши билан ундан ўзининг безор эканлигини эълон қилиши кераклиги. 5. Маънони таъкидлаш учун Аллоҳ билан қасам ичиш мумкинли...Ещё«Абдуллоҳ Ибн Умар Унинг билан қасам ичадиган зотга қасамки, яъни, мен Аллоҳга қасам қиламанки, «агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, уни нафақа қилса ҳам, то қадарга иймон келтурмагунча, Аллоҳ ундан қабул қилмайди»-деди». Яъни, ўша қадарга ишонмайдиганларнинг Уҳуд тоғичалик катта миқдорда олтини бўлиб, уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилса ҳам, Аллоҳ садақасини қабул қилмайди. Чунки, қадарга иймони йўқнинг амали қабул бўлмайди. Бу гаплар қадарга ишонмаслик нақадар ёмон нарса эканини яна бир бор кўрсатиб турибди. Ушбу ҳадисдан қўйидаги фойдаларни оламиз: 1. Олим одамларни кўрганда керакли масалаларни сўраб олиш. 2. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг Қуръон ўқишни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги. 3. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг талаби илмни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги. 4. Соф эътиқоддаги мусулмон бировнинг эътиқоди бузуқ эканини эшитиши билан ундан ўзининг безор эканлигини эълон қилиши кераклиги. 5. Маънони таъкидлаш учун Аллоҳ билан қасам ичиш мумкинлиги. 6. Қадарга иймони йўқ одамнинг амали қабул бўлмаслиги.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учраш, аҳли қадардадир»-дедилар. Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадисларида қадарга ишонмаслик нақадар оғир жиноят эканлигини баён қилмоқдалар. Ислом умматида ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учрашга лойиқ тоифа, Қадария тоифаси эканлигини эълон қилмоқдалар. Бу жуда ҳам қаттиқ гапдир. Чунки, турли умматлар ичида турли гуноҳ қилганлар ушбу азобларнинг биттаданига учраган. Мисол учун Қорун ва унинг аҳлини ер ютган. Яҳудийларнинг чўчқа ва маймунга айланиш азобига дучор бўлгани ҳаммага маълум. Каъбатуллоҳнинг бузиш ниятида келган Абраҳа ва унинг аскарлари осмондан бўлган тошбўронга йўлиққанлари ҳам маълум ва машҳур. Аҳли қадарга эса, ушбу уч азобнинг таҳдиди бирдагина бўлмоқда. Шунинг ўзиданоқ бу масала нақадар хавфли эканини билиб олсак бўлади. Бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин!
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ: Муржиа ва Қадария»-дедилар». (Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган). Шарҳ: Бу ҳадис машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар ичидан чиқадиган икки тоифа ҳақида хабар бермоқдалар. У зотнинг: «Менинг уматимдан икки синф бор»-деганларининг маъноси шудир. «Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ». Демак, булар залолатга кетган, адашган тоифалар ҳисобланади. Аввал ушбу икки тоифани васф қилган ҳолда эшитувчиини қизиқтириб, «улар кимлар экан?», деб иштиёқларини қўзитиб олганларидан сўнг: «Муржиа ва Қадария», деб, мазкур тоифаларнинг номларини айтдилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам беҳуда ташвиш тортмаган эдилар. Ҳақиқатда ҳам, кейинчалик бу тоифалар мусулмонлар ичидан чиқдилар. Тўғрироғи, шу икки васфни ўзида мужассам қилган тоифалар чиқ...ЕщёИбн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ: Муржиа ва Қадария»-дедилар». (Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган). Шарҳ: Бу ҳадис машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар ичидан чиқадиган икки тоифа ҳақида хабар бермоқдалар. У зотнинг: «Менинг уматимдан икки синф бор»-деганларининг маъноси шудир. «Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ». Демак, булар залолатга кетган, адашган тоифалар ҳисобланади. Аввал ушбу икки тоифани васф қилган ҳолда эшитувчиини қизиқтириб, «улар кимлар экан?», деб иштиёқларини қўзитиб олганларидан сўнг: «Муржиа ва Қадария», деб, мазкур тоифаларнинг номларини айтдилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам беҳуда ташвиш тортмаган эдилар. Ҳақиқатда ҳам, кейинчалик бу тоифалар мусулмонлар ичидан чиқдилар. Тўғрироғи, шу икки васфни ўзида мужассам қилган тоифалар чиқдилар ва уларга мазкур номлар берилди. «Муржиа» сўзининг луғавий маъноси «умид қилдирувчи» ва «ортга сурувчи» деган икки хил ифодадан иборатдир. Бу тоифага мансуб кишилар мусулмоннинг қанча гуноҳи бўлса ҳам Аллоҳ кечиб юборади, деганлари учун шу ном билан «Муржиа»–«умид қилдирувчилар» деб номландилар. Шунингдек, «гуноҳ қилган мусулмонларнинг ишини ортга сурамиз, Аллоҳ Ўзи билиб муомаласини қилади», дегани учун, «Муржиа»–«ортга сурувчилар» ҳам дейилди. Яъни, бир лафз билан икки маъно кўзда тутилган. «Муржиа»лар ҳам «Қадария»ларга ўхшаб алоҳида имомлари, эргашувчилари, тузумлари ва фикрий мактаблари билан ажраб чиққан эмаслар. Балки, ким юқорида зикр қилинган «иржо» фикрига қўшилса ўшани муржиа дейилаверган. Бу фикр ва эътиқоднинг келиб чиқиши мусулмонлар ўртасидаги сиёсий ихтилофлар натижаси ўлароқ келиб чиққан фикрий-ақидавий ихтилофлар тарихига бориб тақалади. Маълумки, ҳазрати Али билан Муовия розияллоҳу анҳумолар ўртасидаги сиёсий ихтилоф оқибатида «Хавориж» мазҳаби юзага чиқди. Улар биринчи бўлиб мусулмонларни амали туфайли кофирга чиқаришга ўтдилар. Гуноҳи кабира (улкан гуноҳ) қилган мўмин ким?» деган масалада қаттиқ ва давомли тортишувлар бўлди. Хаворижлар ҳеч иккиланмай: «гуноҳи кабира қилган мўмин, кофир бўлади, дўзахда абадий қолади» дедилар.
Мўътазилийлар: «Иймон билан куфр орасидаги оралик манзилда қолади, У мўмин ҳам эмас, кофир ҳам эмас», дедилар. Ҳасан ал-Басрий, Саъид ибн Жубайр каби кишилар гуноҳи кабира қилган мўмин мунофиқ бўлади, дедилар. Аҳли сунна ва жамоа эса «гуноҳи кабира қилган мўмин осий бўлади, гуноҳига яраша дўзах азобини тортиб, кейин қайтиб чиқади», дедилар. Аммо ихтилоф кучайиб, мўминларни кофирга чиқариш авж олаверди. Ҳар кимнинг ўз фикрига таассубли бўлиши ҳам кучайиб бораверди. Тарафкашлик бор жойда, ҳаддан ошиш бўлиши ҳаммага маълум. Хаворижларнинг мўмин одамни сал нарсага кофирга чиқараверишларига қарши бўлган тарафлар ичида ҳам ҳаддан ошувчилар чиқди. Улар хаворижлар нима деса, шуни ёлғонга чиқаришга киришиб кетдилар. Улар аввалига гуноҳкор мўмин осий бўлади, деган фикрга қўшилган эдилар. Ихтилофлар кучайгач, гуноҳкор мўминнинг иши ортга сурилади, нима қилишни Аллоҳнинг ўзи билади, аммо кечиб юбориши устун, дедилар. Таассублари янада кучайгач, иймон–тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдир, ам...ЕщёМўътазилийлар: «Иймон билан куфр орасидаги оралик манзилда қолади, У мўмин ҳам эмас, кофир ҳам эмас», дедилар. Ҳасан ал-Басрий, Саъид ибн Жубайр каби кишилар гуноҳи кабира қилган мўмин мунофиқ бўлади, дедилар. Аҳли сунна ва жамоа эса «гуноҳи кабира қилган мўмин осий бўлади, гуноҳига яраша дўзах азобини тортиб, кейин қайтиб чиқади», дедилар. Аммо ихтилоф кучайиб, мўминларни кофирга чиқариш авж олаверди. Ҳар кимнинг ўз фикрига таассубли бўлиши ҳам кучайиб бораверди. Тарафкашлик бор жойда, ҳаддан ошиш бўлиши ҳаммага маълум. Хаворижларнинг мўмин одамни сал нарсага кофирга чиқараверишларига қарши бўлган тарафлар ичида ҳам ҳаддан ошувчилар чиқди. Улар хаворижлар нима деса, шуни ёлғонга чиқаришга киришиб кетдилар. Улар аввалига гуноҳкор мўмин осий бўлади, деган фикрга қўшилган эдилар. Ихтилофлар кучайгач, гуноҳкор мўминнинг иши ортга сурилади, нима қилишни Аллоҳнинг ўзи билади, аммо кечиб юбориши устун, дедилар. Таассублари янада кучайгач, иймон–тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдир, амалнинг иймонга дахли йўқ, дейишди. Шунинг учун гуноҳ амал қилган одам мўминликдан чиқмайди, дейишди. Бориб-бориб, амал куфр билан фойда бермаганидек, иймон билан ҳам зарар бермайди, дедилар. Яъни, кофир одамнинг қилган яхши амали кофирлиги туфайли унга фойда бермаганидек, мўмин одамнинг қилган гуноҳи иймони борлиги туфайли унга зарар бермайди, дедилар. Бу–тили билан иймон калимасини айтиб қўйиб, дили билан тасдиқ қилиб, хоҳлаган гуноҳни қилавериш мумкин, заррача зарар бўлмайди, тўппа-тўғри жаннатга бораверади, дегани эди. Ва ниҳоят, иймон дил тасдиғидир, агар тилида куфр сўзларини айтса ҳам бўлаверади, дейишгача боришди. Кўриниб турибдики, «жаҳл келганда ақл кетар» қабилида иш бўлган. Асосан, қуруқ жанжал, даҳанаки жанг, тарафкашлик шу оқибатга олиб келган. Аммо, «иржо» яъни, муржиаларнинг фикри доимо мусулмонларнинг қаҳрига учраган. Шунинг учун ҳам бу фикр намояндалари ўзларини кўпчиликка танита олмаганлар. Бунинг ўрнига Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларга ўхшаш улуғ кишиларни муржиалар, деб гап тарқатишга ўтганлар. Аслида эса, бу улуғ зотлар иржо фикрига мутлақо қарши бўлишган. Хаворижлар уларни «муржиа» деб атаганлар. Бу улуғ зотлар Аҳли сунна ва жамоанинг имомлари бўлганлганлар, ҳам хаворижларга, ҳам марижиъаларга қарши бўлганлар. Тарихий ва мазҳабчилик манбаъларига назар соладиган бўлсак, муржиаликнинг фикр сифатидаги васфларини кўп кўрамиз. Аммо ҳаракат сифатида, татбиқ қилинган нарса сифатида унинг бирор нарсасини кўрмаймиз. Уларнинг бошлиқлари, кўзга кўринган арбоблари ким эканини ҳам кўрмаймиз. Шунингдек, муржиа фикрини татбиқ қилиб яшаган бирор гуруҳни ҳам билмаймиз. Муржиалик фикрини олға сурган кишиларнинг ўзлари гуноҳ ишларни қилиб, савоб ишларни тарк этганлари тўғрисидаги хабарларни ҳам учратмаймиз.
Агар муржиалик қадимда фикр сифатида мавжуд бўлган бўлса, ўша фикр ҳозирда татбиқ қилинмоқда, десак хато бўлмайди. Бугунги кунимизда Ислом дини амрларининг бирортасини қилмай туриб, жаннатнинг тўридан жой олишни даъво қилаётганлар жуда кўп. Кўпчилик ота-бобоси муслмон бўлгани, ҳамма нарса учун кифоя қилади, деб ўйлайди. Баъзилар эса, туғилганда қўйилган исм мусулмонча бўлишини, хатнани, никоҳ ёки ўлганда жаноа ўқитишликнигина–Ислом деб ҳисоблайдилар. Улардан кейинги даражада, йилига бир марта худойи қилишни ёки ҳайит намозида иштирок этишни жаннат калидини қўлга киритишга етарли иш, деб ҳисоблайдиганлар туради. Уларнинг бошқа вақтда дину диёнат, иймону шариат билан ишлари ҳам йўқ. Нима гуноҳ бўлса, киприк қоқмай қилаверадилар. Мабодо биров «сен қайси диндасан?», деб сўраб қолса, «мусулмонман» деб жавоб берадилар. «Мусулмонлигингни нима билан исбот қиласан?» деб сўралса, «ота-бобомиз мусулмон бўлган, исмим фалончи, хатна қилинганман, никоҳ ўқитганман ёки ҳайит намозида қатнашгангман...ЕщёАгар муржиалик қадимда фикр сифатида мавжуд бўлган бўлса, ўша фикр ҳозирда татбиқ қилинмоқда, десак хато бўлмайди. Бугунги кунимизда Ислом дини амрларининг бирортасини қилмай туриб, жаннатнинг тўридан жой олишни даъво қилаётганлар жуда кўп. Кўпчилик ота-бобоси муслмон бўлгани, ҳамма нарса учун кифоя қилади, деб ўйлайди. Баъзилар эса, туғилганда қўйилган исм мусулмонча бўлишини, хатнани, никоҳ ёки ўлганда жаноа ўқитишликнигина–Ислом деб ҳисоблайдилар. Улардан кейинги даражада, йилига бир марта худойи қилишни ёки ҳайит намозида иштирок этишни жаннат калидини қўлга киритишга етарли иш, деб ҳисоблайдиганлар туради. Уларнинг бошқа вақтда дину диёнат, иймону шариат билан ишлари ҳам йўқ. Нима гуноҳ бўлса, киприк қоқмай қилаверадилар. Мабодо биров «сен қайси диндасан?», деб сўраб қолса, «мусулмонман» деб жавоб берадилар. «Мусулмонлигингни нима билан исбот қиласан?» деб сўралса, «ота-бобомиз мусулмон бўлган, исмим фалончи, хатна қилинганман, никоҳ ўқитганман ёки ҳайит намозида қатнашгангман», дейди. Тажриба шуни кўрсатадики, уларнинг кўплари ҳатто тавҳид калимасини ҳам айта олмайдилар. Замонамиз муржиаларининг тегирмонига сув қуювчилар, ўзига илм нисбатини бериб юрган баъзи кишилардир. Улар ўзларининг арзимаган дунёвий манфаатлари йўлида Ислом буюрган ибодатларни, амалларни қилмаганларга: «Бўлаверади, дилда бўлса, етади», деган гапларни айтадилар. Бир бенамоз ўзининг бенамозлигига «фалончи қори акам, ўзингиз намоз ўқимасангиз ҳам, намозхонларни ҳизматини қилмоқдасиз, шунинг ўзи етарли деганлар», деган баҳонани рўкач қилади. Бенамознинг эмас, қори акасининг гапидан ёқа ушлаб қоласан, киши. Яна биттаси: «Фалончи акам билан Пистончи қори «намоз ўқимаса ҳам бўлаверади, деяптилар», дейди. Унга, намоз ўқимай юрганингда осий эдинг, аммо энди, намоз ўқимаса бўлаверади, деган гапни тушуниб айтаётган бўлсанг, сен ҳам, акаларинг ҳам кофир бўласанлар, дейиш керак бўлади. Аллоҳга қарши журъатни қаранг! Исломга қарши жиноятни қаранг! Аллоҳнинг Расули саллоллоҳу алайҳи васаллам муржиаларнинг Исломдан насибаси йўқ, деб турсалару. Буларнинг гапини қаранг! Бу бузуқ фикр орамиздан кўтарилмас экан, Исломга амал қилишда олға босишимиз қийин. Қадария тўғрисида олдин гапирдик. Муржиа тўғрисида айтган гапларимиз уларга ҳам тегишли. Исломдан насибаси йўқ бу икки тоифага мусулмонлар орасида жой ҳам йўқ!
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб Ямандан Расулуллоҳ алайҳиссаломга тупроғидан тозаланмаган ёмби тиллони қарз ила ошланган терига солиб юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна ибн Бадр, ал-Ақраъ ибн Ҳобис, Зайд ал-Хойл ва Алқама ибн Улоса орасида тақсимладилар. Шунда у зотнинг саҳобаларидан бир киши «Улардан кўра бунга биз ҳақли эдик», деди.
Бас, бу Набий алайҳиссаломга етди ва: «Менга ишонмайсизларми?! Ҳолбуки, мен осмондаги зотнинг ишончлисиман. Менга эртаю кеч осмоннинг хабари келиб туради», дедилар. Шунда кўзлари ичига кирган, икки яноғи бўртиб чиққан, дўнгпешона, серсоқол, тақирбош ва иштонини шимариб олган бир киши ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳдан қўрқинг!» деди. «Шўринг қурсин! Мен ер аҳлининг Аллоҳдан қўрқишга энг ҳақлиси эмасманми?!» дедилар. Сўнгра ҳалиги киши ортига қайтиб кетди. Шунда Холид ибн Валид: «Эй Аллоҳнинг расули Унинг бўйнига зарба берайми?» деди. «Йўқ. Эҳтимол у на...ЕщёХАВОРИЖЛАР ВА ДИНДАН ОТИЛИБ ЧИҚУВЧИЛАР ҲАҚИДА
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб Ямандан Расулуллоҳ алайҳиссаломга тупроғидан тозаланмаган ёмби тиллони қарз ила ошланган терига солиб юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна ибн Бадр, ал-Ақраъ ибн Ҳобис, Зайд ал-Хойл ва Алқама ибн Улоса орасида тақсимладилар. Шунда у зотнинг саҳобаларидан бир киши «Улардан кўра бунга биз ҳақли эдик», деди.
Бас, бу Набий алайҳиссаломга етди ва: «Менга ишонмайсизларми?! Ҳолбуки, мен осмондаги зотнинг ишончлисиман. Менга эртаю кеч осмоннинг хабари келиб туради», дедилар. Шунда кўзлари ичига кирган, икки яноғи бўртиб чиққан, дўнгпешона, серсоқол, тақирбош ва иштонини шимариб олган бир киши ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳдан қўрқинг!» деди. «Шўринг қурсин! Мен ер аҳлининг Аллоҳдан қўрқишга энг ҳақлиси эмасманми?!» дедилар. Сўнгра ҳалиги киши ортига қайтиб кетди. Шунда Холид ибн Валид: «Эй Аллоҳнинг расули Унинг бўйнига зарба берайми?» деди. «Йўқ. Эҳтимол у намоз ўқир», дедилар. «Қанчадан қанча намозхон тили билан дилида йўқ нарсани айтади», деди Холид. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мен одамларнинг қалбини тешиб кўришга ҳам, қоринларини ёриб кўришга ҳам амр қилинмаганман», дедилар. Сўнгра у зот кетиб бораётган ҳалиги кишининг ортидан назар солиб туриб: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Самуд қавмидек қатл қилардим», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадису-шарифда, кейинчалик чиқиб мусулмонлар орасида фитна чиқарадиган тоифа аъзоларининг баъзи кўринишлари, сифатлари ва ишлари ҳақида маълумотлар келмоқда. «Шунда кўзлари ичига кирган, икки яноғи бўртиб чиққан, дўнгпешона, серсоқол, тақирбош ва иштонини шимариб олган бир киши ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳдан қўрқинг!» деди».
Демак, мазкур тоифадаги кишиларнинг кўплари тана тузилишидан ҳам ўзига хос сифатларга эга бўладилар. Шу билан бирга ўзларининг иштироклари билан ўзгарадиган сифатлари ҳам бошқача бўлади. Улар соқолга алоҳида эътибор бериб уни ўстириб юрадилар. Улар сочлари ҳам бошқаларникидан ажраб туришига аҳамият берадилар. Кўпроқ сочларини таг туби билан қирдириб тақирбош бўлиб юрадилар. Улар кийимда ҳам қўпчиликдан ажраб туришга ҳаракат қиладилар. Айниқса тананинг пастки қисмига кийиладиган кийимлари бошқача бўлишига уринадилар. Чунки шундагина улар ихтилоф чиқариш ва ўзларини кўрсатишга имкон топадилар. Уларнинг кўзга кўринган сифатларидан бири мусулмон йўлбошчилар, уламо ва фузалоларга нисбатан беҳурмат бўлиш ва ўзларининг ёлғон даъволари билан уларнинг обрўсини тўкишга ҳаракат қилиш бўлади. Ушбу ривоятда зикри келаётган номояндалари ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳ таолодан қўрқмасликда, адолат қилмасликда айбламоқдалар. Эътибор беринг-а! Бир бетайин нобокор Расулуллоҳ алайҳиссаломни айбламоқ...ЕщёДемак, мазкур тоифадаги кишиларнинг кўплари тана тузилишидан ҳам ўзига хос сифатларга эга бўладилар. Шу билан бирга ўзларининг иштироклари билан ўзгарадиган сифатлари ҳам бошқача бўлади. Улар соқолга алоҳида эътибор бериб уни ўстириб юрадилар. Улар сочлари ҳам бошқаларникидан ажраб туришига аҳамият берадилар. Кўпроқ сочларини таг туби билан қирдириб тақирбош бўлиб юрадилар. Улар кийимда ҳам қўпчиликдан ажраб туришга ҳаракат қиладилар. Айниқса тананинг пастки қисмига кийиладиган кийимлари бошқача бўлишига уринадилар. Чунки шундагина улар ихтилоф чиқариш ва ўзларини кўрсатишга имкон топадилар. Уларнинг кўзга кўринган сифатларидан бири мусулмон йўлбошчилар, уламо ва фузалоларга нисбатан беҳурмат бўлиш ва ўзларининг ёлғон даъволари билан уларнинг обрўсини тўкишга ҳаракат қилиш бўлади. Ушбу ривоятда зикри келаётган номояндалари ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳ таолодан қўрқмасликда, адолат қилмасликда айбламоқдалар. Эътибор беринг-а! Бир бетайин нобокор Расулуллоҳ алайҳиссаломни айбламоқда! Унинг издошлари ҳам Набий алайҳиссаломнинг меросхўрлари уламоларга нисбатан шундоқ муомалада бўладилар. «Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар». Буни ҳам бировлардан ажраб туриш учун қиладилар. Чин қалбдан Аллоҳ таоло учун қилмайдилар. Тиловатни қиладилар. «Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди». Қалбларига етиб бормайди. Уни англаб етиш ва онгларига сингдиришга уринмайдилар ҳам. Шунинг учун «Улар диндан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар». Бир оз сабаб топилса бўлди. Тезда соқолни қирдириб, кийимни ўзгартиб ҳеч нарсани кўрмагандек бўлиб тураверадилар. «Агар уларни топсам, албатта, Самуд қавмидек қатл қилардим». Чунки улар қаерда бўлсалар ҳам фитна чиқарадилар ва мусулмонларга катта зарарлар етказадилар.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Али Яманда турганида ёмби тиллони тупроғи билан Расулуллоҳ алайҳиссаломга юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна, ал-Ақраъ, Зайд ал-Хойл ва алқамалар орасида тақсим қилдилар. Бунда қурайшликлар ғазабландилар ва: «Нажднинг катталарига бериб бизни тарк қиладими?!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мени буни уларни улфат қилиш учун қилдим», дедилар. Кейин бир серсоқол, икки ёноғ бўртиб чиққан, кўзлари иичига кирган, пешонасин дўнг ва сочи қирилган киши келиб: «Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!» деди. «Агар мен осийлик қилсам, Аллоҳга ким итоат қилади?! У зот мени ер аҳлига ишонадию, сизлар менга ишонмайсизларми?!» дедилар. Сўнгра ҳалиги одам орқасига қараб кетди. қавмдан бири уни қатл қилишга изн сўради. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. ...ЕщёЯна ўша кишидан ривоят қилинади: «Али Яманда турганида ёмби тиллони тупроғи билан Расулуллоҳ алайҳиссаломга юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна, ал-Ақраъ, Зайд ал-Хойл ва алқамалар орасида тақсим қилдилар. Бунда қурайшликлар ғазабландилар ва: «Нажднинг катталарига бериб бизни тарк қиладими?!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мени буни уларни улфат қилиш учун қилдим», дедилар. Кейин бир серсоқол, икки ёноғ бўртиб чиққан, кўзлари иичига кирган, пешонасин дўнг ва сочи қирилган киши келиб: «Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!» деди. «Агар мен осийлик қилсам, Аллоҳга ким итоат қилади?! У зот мени ер аҳлига ишонадию, сизлар менга ишонмайсизларми?!» дедилар. Сўнгра ҳалиги одам орқасига қараб кетди. қавмдан бири уни қатл қилишга изн сўради. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Од қавмидек қатл қилардим», дедилар». Икки шайх ва Термизийривоят қилишган. Шарҳ: Бу ривоят ўзидан олдингисини тўлдириб ва унга бир оз равшанлик киритмоқда. «Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар». Мусулмонлар орасида фитна чиқарган ва чиқараётган тоифаларнинг ҳолига ва тарихига диққат билан назар соладиган бўлсак, бу улкан ҳақиқат яққол номоён бўлади. Улар доимо аҳли Исломга осиладилар. Бошқалар билан ишлари бўлмайди. Балки баъзи бир ҳолатларда улар мусулмонмаслар билан ҳамкорлик қиладилар.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Биз Набий алайҳиссалом билан бирга эдик. У зот мол тақсимлаётган эдилар. У зотнинг ҳузурларига Зулхувайсира келди. У Бани Тамимлик бир одам эди. Бас, у: «Эй Аллоҳнинг расули Адолат қилинг!» деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Шўринг қурсин! Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?! Агар адолат қилмасам, ноумид бўлибман, хусронга учрабман!» дедилар. Бас, Умар ибн Хаттоб: «Эй Аллоҳнинг расули Менга изн беринг. Унинг бўйнига зарба берай!» деди. «Уни тек қўй. Албатта, унинг шериклари бордир. Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди. Улар Қуръон қироат қилурлар. Аммо бўғизларидан нарига ўтмас. Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳ...ЕщёЯна ўша кишидан ривоят қилинади: «Биз Набий алайҳиссалом билан бирга эдик. У зот мол тақсимлаётган эдилар. У зотнинг ҳузурларига Зулхувайсира келди. У Бани Тамимлик бир одам эди. Бас, у: «Эй Аллоҳнинг расули Адолат қилинг!» деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Шўринг қурсин! Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?! Агар адолат қилмасам, ноумид бўлибман, хусронга учрабман!» дедилар. Бас, Умар ибн Хаттоб: «Эй Аллоҳнинг расули Менга изн беринг. Унинг бўйнига зарба берай!» деди. «Уни тек қўй. Албатта, унинг шериклари бордир. Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди. Улар Қуръон қироат қилурлар. Аммо бўғизларидан нарига ўтмас. Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳолбуки, у гўнгдан ҳам, қондан ҳам ўтганди. Уларнинг белгиси бир қора одам бўлиб унинг билакларидан бирида аёлнинг мамасига ўхшаш ёки парча гўштга ўхшаш нарса бўлиб ликкиллаб туради. Улар одамлар тафриқага тушганда чиқурлар», дедилар. Абу Саъид айтади: «Шоҳидлик берурманки, мен буни Набий алайҳиссаломдан эшитдим. Шоҳидлик берурманки, Али Розияллоҳу анҳу уларга қарши уруш қилди. Мен у билан бирга эдим. У ўша одамни топишга амр қилди. Уни олиб келинди. Бас, назар солсам, у худди Расулуллоҳ алайҳиссалом васф қилганларидек экан». Икки шайх ва Термизийривоят қилишган. Шарҳ: Бу ривоятда зикри келаётган мол тақсимлаш ва унга боғлиқ ҳодисалар Ҳунай ғазотидан кейин Жаърона номли ерда бўлиб ўтган. Зулхувайсира машҳур нобакорлардан бирининг исми. У ўзининг душманлиги билан машҳур бўлган.
Бу ривоятда мазкур фитначи тоифа аъзоларининг бошқа сифатлари ҳам зикр қилинмоқда. «Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди». Улар намоз ўқиганларида сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб ўқийдилар. Улар рўза тутганларидан сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб тутадилар. Ҳаттоки саҳобалар уларнинг намози ва рўзаси олдида ўз намоз ва рўзаларини ҳақир санайдиган бўлади. Бу ривоятда уларнинг Исломдан чиқишлари ҳам батафсилроқ баён қилинмоқда. «Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳолбуки, у гўнгдан ҳам, қондан ҳам ўтганди». Отилган камон ўқи овга бориб теккан. Аммо ўқ овнинг гўнги ва қони бор жойини тешиб ўтган бўлса ҳам унинг ҳеч бир жойида на гўнгнинг ва...ЕщёБу ривоятда мазкур фитначи тоифа аъзоларининг бошқа сифатлари ҳам зикр қилинмоқда. «Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди». Улар намоз ўқиганларида сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб ўқийдилар. Улар рўза тутганларидан сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб тутадилар. Ҳаттоки саҳобалар уларнинг намози ва рўзаси олдида ўз намоз ва рўзаларини ҳақир санайдиган бўлади. Бу ривоятда уларнинг Исломдан чиқишлари ҳам батафсилроқ баён қилинмоқда. «Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳолбуки, у гўнгдан ҳам, қондан ҳам ўтганди». Отилган камон ўқи овга бориб теккан. Аммо ўқ овнинг гўнги ва қони бор жойини тешиб ўтган бўлса ҳам унинг ҳеч бир жойида на гўнгнинг ва на қоннинг асари йўқ. Худди шунингдек, мазкур жамоа Исломнинг ич-ичига кирган бўлиб кўринса ҳам ўзларида Исломдан асар ҳам йўқ бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзларининг ушбу ҳадису-шарифларида ўзларидан кейин чиқадиган фитначи қавмнинг аломатларидан бирини алохида таъкидлаб айтмоқдалар: «Уларнинг белгиси бир қора одам бўлиб унинг билакларидан бирида аёлнинг маммасига ўхшаш ёки парча гўштга ўхшаш нарса бўлиб ликкиллаб туради. Улар одамлар тафриқага тушганда чиқурлар».
Бу маънони батафсилроқ англаб етиш учун имом Муслим ва имом Абу Довудлар ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган қуйидаги ривоятни ўргансак мақсадга мувофиқ бўлади. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадиларки: «Менинг умматимдан Қуръон ўқийдиган бир қавм чиқадир. Сизнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Намозингиз ҳам уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Рўзангиз ҳам уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Исломдан ўқ камондан тескари чиққандек чиқурлар. Ўзларича буни ўз фойдаларига ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, у уларнинг зараригадир. Агар уларга мусийбат етказадиган лашкарлар ўзларига набийлари тили ила ҳукм қилинган нарсани билсалар, амалдан тўхтаб қолурлар. Ўша нарсанинг белгиси, уларнинг ичида бир одам бўлур. Унинг билагида чиғаноғи йўқ бўлур. Унинг билагининг учида сийнанинг тугмачасига ўхшаш тугмача бўлур. Унинг устида оқ туклар бўлур». Хаворижлар билан бўлган жанг тамом бўлиши ила ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз одамларига мазкур сифат...ЕщёБу маънони батафсилроқ англаб етиш учун имом Муслим ва имом Абу Довудлар ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган қуйидаги ривоятни ўргансак мақсадга мувофиқ бўлади. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадиларки: «Менинг умматимдан Қуръон ўқийдиган бир қавм чиқадир. Сизнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Намозингиз ҳам уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Рўзангиз ҳам уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Исломдан ўқ камондан тескари чиққандек чиқурлар. Ўзларича буни ўз фойдаларига ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, у уларнинг зараригадир. Агар уларга мусийбат етказадиган лашкарлар ўзларига набийлари тили ила ҳукм қилинган нарсани билсалар, амалдан тўхтаб қолурлар. Ўша нарсанинг белгиси, уларнинг ичида бир одам бўлур. Унинг билагида чиғаноғи йўқ бўлур. Унинг билагининг учида сийнанинг тугмачасига ўхшаш тугмача бўлур. Унинг устида оқ туклар бўлур». Хаворижлар билан бўлган жанг тамом бўлиши ила ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз одамларига мазкур сифатга эга одамни ахтаришни топширдилар. Улар уни топа олмадилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг ўзлари унинг топилмаётганидан маҳзун бўлиб турдилар ва ахтара бошладилар. Охири ўликлар уюлиб ётган жойга бориб бирма-бир қаратдилар. Ўша ердан унинг жасади чиқди. Шунда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Аллоҳу Акбар! Мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғончи бўлмадим! Ана у! Қўли қисқа! Унда суяги йўқ! Учида аёл киши сийнаси тугмачасига ўхшаш нарса бор! Унинг устида бешта, еттита туки ҳам бор!» дедилар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мендан кейин менинг умматимдан ёки келажакда мендан кейин менинг умматимдан бир қавм бўлур. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у ҳалқумларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Сўнгра унга қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир», дедилар». Муслим ва Абу Довудривоят қилишган. Абу Довуднинг лафзида: «Келажакда умматимда ихтилоф ва тафриқа бўладир. Бир қавм бўлиб, улар гапни гўзал гапирурлар, амални ёмон қилурлар. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у бўғизларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Ва то ўқ ўз жойига қайтмагунча улар ҳам қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир. Уларни қатл қилганга ва улар уни қатл қилганга яхшилик бўлсин. Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар. Ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. Ким уларга қарши қитол қилса, ўша улардан кўр...ЕщёХАВОРИЖЛАРГА ҚАРШИ УРИШИШ ФАРЗИ АЙН
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мендан кейин менинг умматимдан ёки келажакда мендан кейин менинг умматимдан бир қавм бўлур. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у ҳалқумларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Сўнгра унга қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир», дедилар». Муслим ва Абу Довудривоят қилишган. Абу Довуднинг лафзида: «Келажакда умматимда ихтилоф ва тафриқа бўладир. Бир қавм бўлиб, улар гапни гўзал гапирурлар, амални ёмон қилурлар. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у бўғизларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Ва то ўқ ўз жойига қайтмагунча улар ҳам қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир. Уларни қатл қилганга ва улар уни қатл қилганга яхшилик бўлсин. Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар. Ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. Ким уларга қарши қитол қилса, ўша улардан кўра Аллоҳга яқиндир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг расули Уларнинг сиймоси қандоқдир?» дейишди. «Сочни қирдириш», дедилар». Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар алайҳиссаломдан кейинги даврларда чиқадиган фитначи қавмнинг олдинги ривоятларда келган сифатлари билан бир қаторда уларда келмаган янги сифатлари ҳам зикр қилинмоқда. «Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Сўнгра унга қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир». Мазкур фитначи қавм диндан чиққанидан кейин унга қайтмаслик сифатига ҳам эга бўлар экан. «Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Ва то ўқ ўз жойига қайтмагунча улар ҳам қайтмаслар». Одатда камондан чиққан ўқ унга қайтиб келмас. Бинобарин фитначи қавм ҳам диндан чиққанларидан кейин унга қайтиб келмаслар. «Улар гапни гўзал гапирурлар, амални ёмон қилурлар». Фитначиларнинг дину диёнат ва унга фидокорлик ҳақидаги гапларини бошқалар гапира олмайдилар. Аммо фитначилардан гап бору амал йўқ. Улар гапларига амал қилмасликлари билан ажралиб турадилар. «Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар. Ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ». Қуръонни яхши билмайдилар. Аммо ўзларини кўрсатиш учун Қуръони каримга амал қилиш ҳақида даъват қилганлари қилган. Аммо ўзларида унга амал йўқ. Ана шундоқ фитначиларга қарши туриш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг вазифасидир.
Убайдуллоҳ ибн Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳарурийлар Али Розияллоҳу анҳуга қарши чиққанларида: «Ҳукм фақат Аллоҳгадир!» дедилар. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Ҳақ калима ила ботил ирода қилинди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга бир одамларни васф қилганлар. Мен уларнинг сифатини анавуларда топмоқдаман. Улар ҳақни тиллари билан айтурлар. Аммо ҳалқумларидан нарига ўтмас. Уларнинг ичида Аллоҳга халойиқдан энг ёқмайдиган киши, икки қўлидан бирида қўйнинг елинига ёки елиннинг соғиладиган жойига ўхшаш одам бордир», деди. Али уларни қатл қилганда ўша одамни топдилар». Муслим ривоят қилишган. Шарҳ: Бу ривоятда зикр қилинаётган ҳодислардан олдин қуйидагилар бўлиб ўтган эди. Сиффийндаги жангда Муовия томон енгилиб, ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг одамлари ғолиб кела бошладилар. Ишлари чатоқлигига кўзи етган Муовия ва Амр ибн Осслар ўзаро маслаҳат қилдилар. Амр ибн Осс, қарши томонни Аллоҳнинг китобини орада ҳакам қилишга чақириш керак, деди. Муовия ўз одамларига...ЕщёУбайдуллоҳ ибн Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳарурийлар Али Розияллоҳу анҳуга қарши чиққанларида: «Ҳукм фақат Аллоҳгадир!» дедилар. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Ҳақ калима ила ботил ирода қилинди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга бир одамларни васф қилганлар. Мен уларнинг сифатини анавуларда топмоқдаман. Улар ҳақни тиллари билан айтурлар. Аммо ҳалқумларидан нарига ўтмас. Уларнинг ичида Аллоҳга халойиқдан энг ёқмайдиган киши, икки қўлидан бирида қўйнинг елинига ёки елиннинг соғиладиган жойига ўхшаш одам бордир», деди. Али уларни қатл қилганда ўша одамни топдилар». Муслим ривоят қилишган. Шарҳ: Бу ривоятда зикр қилинаётган ҳодислардан олдин қуйидагилар бўлиб ўтган эди. Сиффийндаги жангда Муовия томон енгилиб, ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг одамлари ғолиб кела бошладилар. Ишлари чатоқлигига кўзи етган Муовия ва Амр ибн Осслар ўзаро маслаҳат қилдилар. Амр ибн Осс, қарши томонни Аллоҳнинг китобини орада ҳакам қилишга чақириш керак, деди. Муовия ўз одамларига найзалар учига қуръонларни боғлаб кўтаришга амр қилиди. Унинг одамлари найзалар учига қуръонларни боғлаб кўтардилар. Бу ҳолни кўрган ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг одамлари ихтилофга тушдилар. Бирлари, Аллоҳнинг китобини ҳакам қилишга бўлган чақириққа жавоб бермасак бўлмайди, дедилар. Бошқалари, бу ҳийла бўлса керак, жангни давом этдирмоқ керак, дедилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам шу фикрда эдилар. Аммо Аллоҳнинг китобини ҳакам қилишга рози бўлганлар кўпчилик эдилар. Шундоқ бўлса ҳам ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уларни бу ҳийла эканлигига ишонтиришга уриниб кўрдилар. «Аллоҳнинг китобига ижобат қилишга энг ҳақли одам менман! Аммо мен уни сиздан кўра яхши биламан. Бу иш ҳақ калимаси ила ботилни ирода қилиш бўлмоқда. Мен уларга қарши фақат Қуръоннинг ҳукмига бўйсунишлари учунгина жанг қилдим. Бугун қандоқ қилиб унинг ҳукмидан бош тортишим мумкин!? Анави қавм Қуръоннинг ҳукмини ирода қилганлари учун мусҳафларни кўтараётганлари йўқ. Бу алдамчилик, ожизлик ва ҳийладан бошқа нарса эмас! Менга билакларинингзни бир соатга қарзга бериб туринглар! Ҳақ кесилдиган жойига етиб қолди ўзи!» дедилар.
Аммо Ашъас ибн Қайс бошлиқ тараф, Қуръоннинг ҳукмига даъватни қайтариб бўлмайди, деб туриб олдилар ва олдинга кетган лашкарларни чақиришни талаб қилдилар. Шу ерда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг яна мусулмонлар қонини тўкмаслик ҳақидаги истаклари устун келди ва ҳалигиларнинг талабига биноан лашкарларни қайтаришга амр бердилар. Ҳолбуки, улар Шомликларнинг аскаргоҳига киришларига бир қадам қолган эди. Уларнинг бошлиғи хабарчига: «Қайтиб бориб, уларга айт! Бир неча лаҳза қолди, холос. Қандоқ қилиб ортга қайтаман ахир!?» деди. Мухолифлар эса, агар улар қайтмаса, силоҳларини ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қарши кўтаришларини айтдилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Ашъас ибн Қайс розияллоҳу анҳуни Муовиянинг олдига юбориб, нима демоқчисан, деб сўрадилар. У бўлса, биз ҳам, сиз ҳам Аллоҳнинг китобига қайтайлик. Биз ўзимиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилайлик. Сизлар хам ўзингиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилинглар. Ҳаммамиз ўша икки кишидан Аллоҳнинг ...ЕщёАммо Ашъас ибн Қайс бошлиқ тараф, Қуръоннинг ҳукмига даъватни қайтариб бўлмайди, деб туриб олдилар ва олдинга кетган лашкарларни чақиришни талаб қилдилар. Шу ерда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг яна мусулмонлар қонини тўкмаслик ҳақидаги истаклари устун келди ва ҳалигиларнинг талабига биноан лашкарларни қайтаришга амр бердилар. Ҳолбуки, улар Шомликларнинг аскаргоҳига киришларига бир қадам қолган эди. Уларнинг бошлиғи хабарчига: «Қайтиб бориб, уларга айт! Бир неча лаҳза қолди, холос. Қандоқ қилиб ортга қайтаман ахир!?» деди. Мухолифлар эса, агар улар қайтмаса, силоҳларини ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қарши кўтаришларини айтдилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Ашъас ибн Қайс розияллоҳу анҳуни Муовиянинг олдига юбориб, нима демоқчисан, деб сўрадилар. У бўлса, биз ҳам, сиз ҳам Аллоҳнинг китобига қайтайлик. Биз ўзимиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилайлик. Сизлар хам ўзингиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилинглар. Ҳаммамиз ўша икки кишидан Аллоҳнинг китоби амр қилган ҳукмни чиқариш аҳдини олайлик. Иккови нимага қарор қилсалар ҳаммамиз ўшанга эргашамиз, деди. Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бу таклифга рози бўлдилар. Ишни ҳакамлар орқали ҳал қилишга келишилганидан кейин ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Сиффийндан Кўфага қайтдилар. Аммо у пайтда у кишининг одамлари орасида катта ва хатарли ёрилиш бўлган эди. Ишни ҳакамларга ошириш нотўғри ва залолат бўлди деган фикрни маҳкам ушлаб олганлар алоҳида хатарли кучга айланган эдилар. Ўша қарши чиққанлар Ҳаруро номли қишлоқда тўпланиб йиғин ўтказдилар. Уларнинг сони ўн икки минг атрофида эди. Кейинчалик булар хаворижлар номини оладилар. Улар ўзларининг дастлабки мажлисларини Ҳарурода ўтказганлари учун «Ҳарурийлар» деб ҳам номланадилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу уларнинг йиғинига Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни гаплашиб кўриш ва насиҳат қилиш учун юбордилар. Аммо бу иш ҳеч қандай фоида бермади. Шунда уларнинг ҳузурига ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўзлари бориб: «Бу қарши чиқишингизнинг сабаби нима?» дедилар. «Сиффийн куни ҳакамга рози бўлганинг», дейишди. «Аммо мен икки ҳакамга Қуръон тирилтирган нарсани тирилтириб, Қуръон ўлдирган нарсани ўлдиришни шарт қилиб қўйдим», дедилар. «Бизга айтчи, қон ишида одамларни ҳакам қилиш адолатдан бўладими?!» дейишди. «Биз одамларни ҳакам қилганимиз йўқ. Биз Қуръонни ҳакам қилдик. Мана бу Қуръон икки жилд орасидаги ёзилган хат, у гапирмайди. Балки у билан одамлар гапиради», дедилар. «Нима учун ораларингизда маълум вақт белгиладинг бўлмаса?» дейишди. «Билмаган билиб олиши, билган пишитиб олиши учун. Шояд Аллоҳ ушбу келишув сабабидан бу умматнинг ишини ислоҳ қилса», дедилар. Кейин жумладан ушбу ривоятда келган гап-сўзлар ҳам бўлиб ўтди.
Зайд ибн Ваҳб ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У Али розияллоҳу анҳу билан Хаворижларга қарши борга лашкарда бор эди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Эй одамлар! Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Умматимдан бир қавм чиқур. Улар Қуръон қироат қилурлар. Сизларнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Сизларнинг намозингиз уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Сизларнинг рўзангиз уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Қуръонни қироат қилурлар ва уни фойдаларига деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки у уларнинг зараригадир. Уларнинг намозлари бўғизларидан нарига ўтмас. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқурлар. Агар уларга мусибат етказадиган лашкар ўз набийлари тиллари ила ўзларига ҳукм қилинган нарсани билсалар, ўшанга суяниб амални тарк қилур эдилар. Ўшанинг аломати уларнинг ичида бир одам бўлади. Унинг билаги бору чиғаноғи йўқ. Билагининг бошида сийнанинг соғадиган жойига ўхшаш нарса бор. Унинг устида оқ туклар бор», деганларини эшитганман. Сизлар Муовия ва ...ЕщёЗайд ибн Ваҳб ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У Али розияллоҳу анҳу билан Хаворижларга қарши борга лашкарда бор эди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Эй одамлар! Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Умматимдан бир қавм чиқур. Улар Қуръон қироат қилурлар. Сизларнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Сизларнинг намозингиз уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Сизларнинг рўзангиз уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Қуръонни қироат қилурлар ва уни фойдаларига деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки у уларнинг зараригадир. Уларнинг намозлари бўғизларидан нарига ўтмас. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқурлар. Агар уларга мусибат етказадиган лашкар ўз набийлари тиллари ила ўзларига ҳукм қилинган нарсани билсалар, ўшанга суяниб амални тарк қилур эдилар. Ўшанинг аломати уларнинг ичида бир одам бўлади. Унинг билаги бору чиғаноғи йўқ. Билагининг бошида сийнанинг соғадиган жойига ўхшаш нарса бор. Унинг устида оқ туклар бор», деганларини эшитганман. Сизлар Муовия ва аҳли Шом томон бориб, анавуларни зурриётларингиз ва молларингизга ўзингиздан ўринбосар бўлишлари учун қолдириб кетасизларми? Аллоҳга қасамки, мен анавуларни ўша қавм бўлса керак деб ўйлайман. Чунки улар ҳаром қонни тўкдилар. Одамларнинг чораваларига ғарот қилдилар. Бас, Аллоҳнинг исми ила олға босинглар!» деди. Зайд ибн Ваҳб сўзини давмида айтади: «Юриб бориб бир манзилга тушдик. Кейин бир кўприкдан ўтдик. Ўша кунда хаворижларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Ваҳб ар-Росибий эди. Тўқнашган чоғимизда у уларга «Найзаларни ташланглар! Қиличларингизни қинларидан чиқаринг! Мен уларнинг сизларга худди Ҳаруро куни мурожат қилганларидек мурожат қилишларидан хавфдаман», деди. Улар қайтиб найзаларини узоққа улоқтирдилар ва қиличларини суғирдилар. Бас, кишилар уларни найзалари ила қарши олдилар. Улар остин устин бўлиб қатл қилиндилар. Бизнинг лашкаримиздан фақат икки кишигина мусибатга учради. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Уларнинг ичидан билаги ноқисни топинглар!» деди. Одамлар уни топа олмадилар. Шунда Али ўзи турди. У бир-бирининг устида тўпланиб ётган ўликлар олдигача борди. Буларни нарига суринглар, деди. Уни ерга қапишиб ётган ҳолда топдишди. Шунда Али такбир айтди ва: «Аллоҳ рост айтди! Унинг расули етказди!» деди. Бас, Абийда ас-Салмоний у томон туриб бориб: «Эй амирал мўминийн! Ундан ўзга илоҳи маъбуд йўқ Аллоҳ ҳаққи, шу ҳадисни Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитганмисиз?!» деди. «Ҳа. Ундан ўзга илоҳи маъбуд йўқ Аллоҳ ила қасам!» деди. У ундан уч марта қасам ичишни сўради. У унга қасам ичди». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 34
Иймон-эътиқод бобида «бидъат» истилоҳи «бузуқ ақийда» маъносини англатади. Қадария ва Муржиа мазҳаблари тўғрисидаги маълумот, Аллоҳнинг ёрдами ила ҳадислар шарҳида келади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадис ровийси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан танишмиз. Бу ҳадис мусулмонлар ичидан чиқадиган маълум бир тоифа—Қадарияга бағишланмоқда.
Бу тоифа кимлигини унинг номининг ўзиёқ айтиб турибди, яъни, қадар масаласида адашган тоифа бўлгани учун ушбу номни олган. Аниқроғи, қадарни инкор қилганлари учун, шундай аталган. Бу тоифага мансуб кишилар қадарга ишонмайдигон кишилардир. Улар «дунёдаги бандага хос ишлар банданинг ихтиёри билан бўлади, банда ўз амалини ўзи халқ қилади», дейдилар.
Қадария бошқа мазҳабларга ўхшаб алоҳида бир тоифага ажраб, имоми бў...ЕщёҚАДАРИЯ ВА МУРЖИАГА ЎХШАШ БИДЪАТ СОҲИБЛАРИ
Иймон-эътиқод бобида «бидъат» истилоҳи «бузуқ ақийда» маъносини англатади. Қадария ва Муржиа мазҳаблари тўғрисидаги маълумот, Аллоҳнинг ёрдами ила ҳадислар шарҳида келади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадис ровийси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан танишмиз. Бу ҳадис мусулмонлар ичидан чиқадиган маълум бир тоифа—Қадарияга бағишланмоқда.
Бу тоифа кимлигини унинг номининг ўзиёқ айтиб турибди, яъни, қадар масаласида адашган тоифа бўлгани учун ушбу номни олган. Аниқроғи, қадарни инкор қилганлари учун, шундай аталган. Бу тоифага мансуб кишилар қадарга ишонмайдигон кишилардир. Улар «дунёдаги бандага хос ишлар банданинг ихтиёри билан бўлади, банда ўз амалини ўзи халқ қилади», дейдилар.
Қадария бошқа мазҳабларга ўхшаб алоҳида бир тоифага ажраб, имоми бўлиб, давомчилари маълум минтақаларга тарқалган эмас. Балки, ким юқоридаги ақийдани қилса, ўшанга қадария дейилаверган. Қадария мазҳабининг энг кўзга кўринган тамсилчилари мўътазилийлардир.
Мўътазилийлар алоҳида ақийдавий мазҳаб, йўналиш соҳиблари бўлиб, бошқа баъзи бир ақидавий масалаларда ҳам Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига хилофлари мавжуд. Жумладан, қадар масаласида ҳам юқорида зикр қилинган эътиқодда бўлганлари учун уларни «Қадария» ҳам дейилади.
Қадария мазҳабига юрганларнинг асосий хатоси инсонга берилган ихтиёрга муболаға билан қараб, Аллоҳнинг шомил ихтиёрини чеклашга уринишдир. Улар инсонда ихтиёр борлигига далолат қилувчи оят ва ҳадисларни ҳаддан ошириб, унинг ихтиёри чекланган ва Аллоҳнинг ихтиёрига тобеълиги ҳақидаги далилларни ўз фикрларига мослаб таъвил қилиш билан овора бўлганлар. Оқибатда залолатга кетганлар.
«Қадария ушбу умматнинг мажусийлари», демоқдалар, яъни Қадария мазҳабига юрганларни Ислом умматининг мажусийлари эканлигини эълон қилмоқдалар. Нима учун? Бу саволга уламоларимиз қўйидагича жавоб берадилар. Маълумки мажусийлар–оташпарастлардир. Улар қуёшга ёки оловга ибодат қиладилар. Уларнинг эътиқодлари бўйича, икки асл илоҳ бор: Нур худоси ва Зулмат худоси, яъни яхшилик худоси ва ёмонлик худоси. Ҳамма яхшиликларни Нур худоси, барча ёмонликларни эса, Зулмат худоси қилади.
Қадария мусулмонлардан бир тоифа бўлиб, қадар йўқ дейди. Улар «банда ўзининг ихтиёрий амалларини ўзи яратади» дедилар. Шу эътиқодларига биноан уларнинг фикрича Холиқ иккита бўлади: Аллоҳ таоло ва ўз ихтиёрий амаллари бўйича инсон. Шунинг учун, яъни, икки холиқ бор, деб эътиқод қилганлари учун ҳам, Қадария иккита илоҳ бор деб, эътиқод қилувчи мажусийларга ўхшатилган.
Қадариянинг фикри ўта хатарли эканини аввалги гапларимизда таъкидлаб ўтдик. Шунинг учун ...ЕщёУшбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадария ушбу умматнинг мажусийлари», демоқдалар, яъни Қадария мазҳабига юрганларни Ислом умматининг мажусийлари эканлигини эълон қилмоқдалар. Нима учун? Бу саволга уламоларимиз қўйидагича жавоб берадилар. Маълумки мажусийлар–оташпарастлардир. Улар қуёшга ёки оловга ибодат қиладилар. Уларнинг эътиқодлари бўйича, икки асл илоҳ бор: Нур худоси ва Зулмат худоси, яъни яхшилик худоси ва ёмонлик худоси. Ҳамма яхшиликларни Нур худоси, барча ёмонликларни эса, Зулмат худоси қилади.
Қадария мусулмонлардан бир тоифа бўлиб, қадар йўқ дейди. Улар «банда ўзининг ихтиёрий амалларини ўзи яратади» дедилар. Шу эътиқодларига биноан уларнинг фикрича Холиқ иккита бўлади: Аллоҳ таоло ва ўз ихтиёрий амаллари бўйича инсон. Шунинг учун, яъни, икки холиқ бор, деб эътиқод қилганлари учун ҳам, Қадария иккита илоҳ бор деб, эътиқод қилувчи мажусийларга ўхшатилган.
Қадариянинг фикри ўта хатарли эканини аввалги гапларимизда таъкидлаб ўтдик. Шунинг учун ҳам бу ҳадиснинг давомини ўрганар эканмиз, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам сиз билан бизни уларга умуман яқинлашмасликка амр қилаётганларини кўрамиз. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар улар касал бўлсалар, кўргани борманглар», демоқдалар.
Бу ниҳоятда оғир гап. Чунки, Исломда бемор мусулмонни бориб кўриш бошқа мусулмонларнинг бурчидир, беморнинг бошқа мусулмонлар зиммасидаги ҳаққидир.
«...ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар.
Бу ҳам ўта қаттиқ ижтимойи жазодир. Ўлган мусулмонни ювиб-тараб, жанозасини ўқиб кўмиш, тирик мусулмонлар учун фарзи кифоя. Бу ерда эса, Қадария эътиқодида бўлган кимсанинг жанозасига умуман бормасликка амр бўлмоқда. Бунда, ўлган кимса эътиқодидаги тирик бузиқиларга катта танбеҳ ва мусу...ЕщёҚадария эътиқодида бўлган кимсалар ана ўша ҳақдан маҳрум қилинмоқдалар. Бу бир тарафдан соф эътиқодли киши учун эҳтиёт чораси: Қадария эътиқодидаги кимсани кўргани бориб, унинг бузуқ ақийдасидан таъсирланиб қолишининг олдини олиш. Иккинчидан, ўша бузуқ ақидадаги одам учун эслатма-жазо. Чунки бир бемор кимсани унинг ақийдасидан ҳазар қилиб соф ақийдали мусулмонларнинг кўргани келмасликлари унинг учун ўлимга тенг. Учинчидан, бу бошқаларга ибрат ҳам. Фалончи Қадария ақийдасида бўлгани учун соф эътиқодли мусулмонлар беморлигини сўраб бормадилар, биз ҳам шунга ўхшаб қолмайлик, деб ўзларини эҳтиёт қиладилар. Турли бузуқ ақийдали кишиларга эргашмайдилар. Сўнгра У зот:
«...ўлсалар, ҳозир бўлманглар»-дедилар.
Бу ҳам ўта қаттиқ ижтимойи жазодир. Ўлган мусулмонни ювиб-тараб, жанозасини ўқиб кўмиш, тирик мусулмонлар учун фарзи кифоя. Бу ерда эса, Қадария эътиқодида бўлган кимсанинг жанозасига умуман бормасликка амр бўлмоқда. Бунда, ўлган кимса эътиқодидаги тирик бузиқиларга катта танбеҳ ва мусулмонлар оммаси учун кучли эслатма бор. Агар ушбу ҳадиси шарифда кўрсатилган чоралар мусулмонлар томонидан оқилона ва уюшқоқлик билан татбиқ қилинганида бузуқ ақийдадаги одамлар камроқ бўлармиди?
Бу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз:
1. Қадария ақийдасининг хатарлилиги.
2. Қадария мусулмон умматининг мажусийлари экани.
3. Аҳли сунна ва жамоага хилоф ақийдадаги беморларни кўргани бормаслик.
4. Аҳли сунна ва жамоага хилоф ақийдадаги кимсаларнинг жанозасига бормаслик.
Ушбу ҳадиси шариф мусулмонларнинг ақийдасини софлигича сақлаб қолишда катта аҳамият касб этади. Аввало Қадария эътиқодидаги кишиларнинг кимлигини фош этиб, мусулмонлар оммасини огоҳлантирилди. Қолаверса мусулмонларнинг ўзлари ҳам ақийдалари софлиги учун курашишлари лозимлиги баён қилинди. Бузуқ эътиқодли кишиларнинг беморлигини сўрамаслик, жанозасига бормаслик билан ижтимоий чора кўриб, таъсир ўтказиш амр қилинди. Бу нарсага амал қилиш сустлигидан турли бузуқ эътиқоддаги, ҳатто куфрдаги кишилар, мусулмонлар даврасининг тўрида ўтириб, иззат-икромларига сазовор бўлмоқдалар. Бу эса, ўз навбатида, уларга ўхшаш нобакорларнинг озайиши ўрнига, кўпайишига сабаб бўлмоқда. Халқ ичидаги обрў-эътибор ақийданинг софлиги, диндорликнинг даражаси билан ўлчалгандагина мусулмонлар ўз жамиятлари устидан яхши ва тўғри жамоатчилик таъқиби ўрнатган бўладилар. Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилишга ўтиш мусулмонлар учун ниҳоятда зарур.
Шарҳ: Ҳадиснинг ровийлари ҳазрати Умари Одил розияллоҳу анҳу билан яхши танишмиз. Бу ҳадиси шариф аввалги ўрганган ҳадисимизнинг узвий давоми десак хато қилмаган бўламиз.
Аввалги ҳадисда айтилган гаплар бу ҳадисга ҳам тегишлидир. Фақат бу ҳадисда бузуқ ақийда эгаларига кўрсатиладиган таъсирнинг қуйидаги, бошқача усуллари зикр қилинмоқда:
1.«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар».
Бу иш ҳам, бузуқ эътиқодли кишиларга таъсир ўтказишда, оммани уларнинг бузуқлигидан асрашда катта аҳамиятга эга. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: Бир гуруҳ мусулмонлар гаплашиб ўтиришган эдилар. Бузуқ эътиқодли киши келиб уларга қўшилиб ўтирди. Шунда ҳалиги гуруҳ одамлари бирин-кетин ўринларидан туриб кетдилар. Бузуқ эътиқодлининг ўзи қолди. У билан биров саломлашмади ҳам. Саломига алик олм...ЕщёУмар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, улардан нарса сўраманглар»-дедилар. (Иккала ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган).
Шарҳ: Ҳадиснинг ровийлари ҳазрати Умари Одил розияллоҳу анҳу билан яхши танишмиз. Бу ҳадиси шариф аввалги ўрганган ҳадисимизнинг узвий давоми десак хато қилмаган бўламиз.
Аввалги ҳадисда айтилган гаплар бу ҳадисга ҳам тегишлидир. Фақат бу ҳадисда бузуқ ақийда эгаларига кўрсатиладиган таъсирнинг қуйидаги, бошқача усуллари зикр қилинмоқда:
1.«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар».
Бу иш ҳам, бузуқ эътиқодли кишиларга таъсир ўтказишда, оммани уларнинг бузуқлигидан асрашда катта аҳамиятга эга. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: Бир гуруҳ мусулмонлар гаплашиб ўтиришган эдилар. Бузуқ эътиқодли киши келиб уларга қўшилиб ўтирди. Шунда ҳалиги гуруҳ одамлари бирин-кетин ўринларидан туриб кетдилар. Бузуқ эътиқодлининг ўзи қолди. У билан биров саломлашмади ҳам. Саломига алик олмади ҳам. Бу жуда ҳам таъсирли чора.
2.«Уларга гап очманглар, улардан нарса сўраманглар».
Бу ҳам ўта қаттиқ чора. Инсон ўзи яшаётган жамиятдаги бошқа одамлар билан алоқада бўлишга, муомала қилишга муҳтож. Эътиқоди туфайли мусулмонларнинг нафратига учраган кимса танбеҳ олади, ўзини ўнглаб олишга имкон топади. Энг муҳими унинг ҳолини кўриб баъзи бир унга ўхшамоқчи бўлганлар ўзини тияди.
Ибн Умарга: «Биз томонларда бир тоифа одамлар чиқди; Қуръон ўқийдилар, илмни титкилаб талаб қиладилар», дейилди. Ва гапирувчи уларнинг қадар йўқлигини, ишлар ўз вақтида янгитдан бўлишини даъво қилаётганларини зикр қилди. Шунда У: «Агар ўшаларни учратиб қолсанг, хабар бериб қўй, Ибн Умар, албатта, улардан безордир. Улар ҳам ундан безордирлар. Абдуллоҳ Ибн Умар Унинг билан қасам ичадиган зотга қасамки, агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, уни нафақа қилса ҳам, то қадарга иймон келтирмагунча, Аллоҳ ундан қабул қилмайди»-деди. (Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган).
Шарҳ: Ушбу ривоятда буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан баъзи кишилар ўртасида бўлиб ўтган савол-жавоб келтирилмоқда. Бу ерда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг зикрлари ҳам, гаплари ҳам йўқ. Аммо У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг маъноси бор. Одатда саҳобаи киромлар, хусусан, Абдуллоҳ ибн Умардек зот бунга ўхшаш масалаларда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитмай туриб, ўз фикрларича гап гапирмасликларини ҳисобга олиб, бу ривоят ҳадисларга қўшилган. Баъзи кишилар томонидан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга:
«Биз томонларда бир тоифа одамлар чиқдилар; Қуръон ўқийдилар, илмни титкилаб талаб қиладилар», дейилди».
«Қуръон ўқийдилар».
Аслида ҳамма мусулмон ҳам Қуръон ўқийди. Лекин сўзловчининг ҳалиги янги тоифани васф қилишда биринчи бўлиб Қуръон ўқишларини зикр қилишидан, Қуръон ўқиган одамдан яхшиликдан бошқа нарса чиқмаса керак, деб ўйлаб юргани чиқади. Чиндан ҳам мусулмонлар Қуръони Каримга бўлган эҳтиромлари ниҳоятда зўрлигидан Қуръон ўқиган ҳар бир кишини қаттиқ ҳурмат қиладилар. Баъзи бир нафси бузуқлар, хусусан бузуқ эътиқоди ила шуҳрат қозонмоқчи бўлган кимсалар, бу нозик нуқтадан унумли фойдаланадилар. Ўзларини ҳаммадан кўра кўпроқ Қуръон ўқийдиган, Қуръонни биладиган қилиб кўрсатишга уринадилар.
«Илмни титкилаб тала...ЕщёГапнинг сиёқидан кўриниб турибтики, гапирувчи бошқа юртдан келган. Абдуллоҳ ибн Умардек мўътабар зот билан учрашиб қолганини қулай фурсат билиб, ўзини ўйлантириб юрган нарса ҳақида сўраб олишга қарор қилган. Унинг, биз тарафларда бир тоифа одамлар чиқди, дейишидан, уларнинг юртида янги бир тоифа чиққанлиги кўриниб турибти. Сўнгра ўша тоифанинг сифатларини айта бошлади:
«Қуръон ўқийдилар».
Аслида ҳамма мусулмон ҳам Қуръон ўқийди. Лекин сўзловчининг ҳалиги янги тоифани васф қилишда биринчи бўлиб Қуръон ўқишларини зикр қилишидан, Қуръон ўқиган одамдан яхшиликдан бошқа нарса чиқмаса керак, деб ўйлаб юргани чиқади. Чиндан ҳам мусулмонлар Қуръони Каримга бўлган эҳтиромлари ниҳоятда зўрлигидан Қуръон ўқиган ҳар бир кишини қаттиқ ҳурмат қиладилар. Баъзи бир нафси бузуқлар, хусусан бузуқ эътиқоди ила шуҳрат қозонмоқчи бўлган кимсалар, бу нозик нуқтадан унумли фойдаланадилар. Ўзларини ҳаммадан кўра кўпроқ Қуръон ўқийдиган, Қуръонни биладиган қилиб кўрсатишга уринадилар.
«Илмни титкилаб талаб қиладилар».
Яъни, илмни кўпчилик билмайдиган чуқур масалаларини титкилаб топишга уринадилар. Бидъатчи, бузуқчиларнинг асосий сифатларидан бири шу. Улар доимо йўқ ердаги китобларни топиб ўқиб, хаёлга келмаган масалаларни қўзғаб юрадилар. Ўзларини аҳли Қуръон, аҳли илм қилиб кўрсатишга уринадилар.
«Ва гапирувчи, уларнинг қадар йўқлигини, ишлар ўз вақтида янгитдан бўлишини даъво қилаётганларини зикр қилди».
Демак, мазкур васф қилинаётган тоифа одамлари қадарга ишонмас эканлар. Ҳар бир иш ўз қилинаётган вақтдагина билинади, дер, эканлар. Бу билан Аллоҳнинг илми чексиз эканини инкор этар эканлар. Ушбу васфлардан сўнг Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу у тоифадагиларнинг кимлигини англаб етдилар ва сўзловчига қўйидагиларни айтдилар:
«Агар ўшаларни учратиб қолсанг, хабар бериб қўй, Ибн Умар албатта улардан безордир. Улар ҳам ундан безордирлар».
Яъни, Ибн Умар ўзини улар билан бир маслакда, деб ҳисобламайди. Улар ҳам ўзларини Ибн Умар билан бир маслакда, деб ҳисобламасинлар.
Яъни, ўша қадарга ишонмайдиганларнинг Уҳуд тоғичалик катта миқдорда олтини бўлиб, уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилса ҳам, Аллоҳ садақасини қабул қилмайди. Чунки, қадарга иймони йўқнинг амали қабул бўлмайди. Бу гаплар қадарга ишонмаслик нақадар ёмон нарса эканини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Ушбу ҳадисдан қўйидаги фойдаларни оламиз:
1. Олим одамларни кўрганда керакли масалаларни сўраб олиш.
2. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг Қуръон ўқишни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги.
3. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг талаби илмни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги.
4. Соф эътиқоддаги мусулмон бировнинг эътиқоди бузуқ эканини эшитиши билан ундан ўзининг безор эканлигини эълон қилиши кераклиги.
5. Маънони таъкидлаш учун Аллоҳ билан қасам ичиш мумкинли...Ещё«Абдуллоҳ Ибн Умар Унинг билан қасам ичадиган зотга қасамки, яъни, мен Аллоҳга қасам қиламанки, «агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, уни нафақа қилса ҳам, то қадарга иймон келтурмагунча, Аллоҳ ундан қабул қилмайди»-деди».
Яъни, ўша қадарга ишонмайдиганларнинг Уҳуд тоғичалик катта миқдорда олтини бўлиб, уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилса ҳам, Аллоҳ садақасини қабул қилмайди. Чунки, қадарга иймони йўқнинг амали қабул бўлмайди. Бу гаплар қадарга ишонмаслик нақадар ёмон нарса эканини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Ушбу ҳадисдан қўйидаги фойдаларни оламиз:
1. Олим одамларни кўрганда керакли масалаларни сўраб олиш.
2. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг Қуръон ўқишни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги.
3. Бузуқ ақийдадаги одамларнинг талаби илмни ўзларига ниқоб қилиб олишлари мумкинлиги.
4. Соф эътиқоддаги мусулмон бировнинг эътиқоди бузуқ эканини эшитиши билан ундан ўзининг безор эканлигини эълон қилиши кераклиги.
5. Маънони таъкидлаш учун Аллоҳ билан қасам ичиш мумкинлиги.
6. Қадарга иймони йўқ одамнинг амали қабул бўлмаслиги.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учраш, аҳли қадардадир»-дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадисларида қадарга ишонмаслик нақадар оғир жиноят эканлигини баён қилмоқдалар. Ислом умматида ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учрашга лойиқ тоифа, Қадария тоифаси эканлигини эълон қилмоқдалар. Бу жуда ҳам қаттиқ гапдир. Чунки, турли умматлар ичида турли гуноҳ қилганлар ушбу азобларнинг биттаданига учраган.
Мисол учун Қорун ва унинг аҳлини ер ютган. Яҳудийларнинг чўчқа ва маймунга айланиш азобига дучор бўлгани ҳаммага маълум. Каъбатуллоҳнинг бузиш ниятида келган Абраҳа ва унинг аскарлари осмондан бўлган тошбўронга йўлиққанлари ҳам маълум ва машҳур.
Аҳли қадарга эса, ушбу уч азобнинг таҳдиди бирдагина бўлмоқда. Шунинг ўзиданоқ бу масала нақадар хавфли эканини билиб олсак бўлади. Бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин!
Шарҳ: Бу ҳадис машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар ичидан чиқадиган икки тоифа ҳақида хабар бермоқдалар. У зотнинг:
«Менинг уматимдан икки синф бор»-деганларининг маъноси шудир.
«Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ».
Демак, булар залолатга кетган, адашган тоифалар ҳисобланади. Аввал ушбу икки тоифани васф қилган ҳолда эшитувчиини қизиқтириб, «улар кимлар экан?», деб иштиёқларини қўзитиб олганларидан сўнг:
«Муржиа ва Қадария», деб, мазкур тоифаларнинг номларини айтдилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам беҳуда ташвиш тортмаган эдилар. Ҳақиқатда ҳам, кейинчалик бу тоифалар мусулмонлар ичидан чиқдилар. Тўғрироғи, шу икки васфни ўзида мужассам қилган тоифалар чиқ...ЕщёИбн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ: Муржиа ва Қадария»-дедилар». (Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган).
Шарҳ: Бу ҳадис машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар ичидан чиқадиган икки тоифа ҳақида хабар бермоқдалар. У зотнинг:
«Менинг уматимдан икки синф бор»-деганларининг маъноси шудир.
«Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ».
Демак, булар залолатга кетган, адашган тоифалар ҳисобланади. Аввал ушбу икки тоифани васф қилган ҳолда эшитувчиини қизиқтириб, «улар кимлар экан?», деб иштиёқларини қўзитиб олганларидан сўнг:
«Муржиа ва Қадария», деб, мазкур тоифаларнинг номларини айтдилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам беҳуда ташвиш тортмаган эдилар. Ҳақиқатда ҳам, кейинчалик бу тоифалар мусулмонлар ичидан чиқдилар. Тўғрироғи, шу икки васфни ўзида мужассам қилган тоифалар чиқдилар ва уларга мазкур номлар берилди.
«Муржиа» сўзининг луғавий маъноси «умид қилдирувчи» ва «ортга сурувчи» деган икки хил ифодадан иборатдир.
Бу тоифага мансуб кишилар мусулмоннинг қанча гуноҳи бўлса ҳам Аллоҳ кечиб юборади, деганлари учун шу ном билан «Муржиа»–«умид қилдирувчилар» деб номландилар.
Шунингдек, «гуноҳ қилган мусулмонларнинг ишини ортга сурамиз, Аллоҳ Ўзи билиб муомаласини қилади», дегани учун, «Муржиа»–«ортга сурувчилар» ҳам дейилди. Яъни, бир лафз билан икки маъно кўзда тутилган.
«Муржиа»лар ҳам «Қадария»ларга ўхшаб алоҳида имомлари, эргашувчилари, тузумлари ва фикрий мактаблари билан ажраб чиққан эмаслар. Балки, ким юқорида зикр қилинган «иржо» фикрига қўшилса ўшани муржиа дейилаверган. Бу фикр ва эътиқоднинг келиб чиқиши мусулмонлар ўртасидаги сиёсий ихтилофлар натижаси ўлароқ келиб чиққан фикрий-ақидавий ихтилофлар тарихига бориб тақалади.
Маълумки, ҳазрати Али билан Муовия розияллоҳу анҳумолар ўртасидаги сиёсий ихтилоф оқибатида «Хавориж» мазҳаби юзага чиқди. Улар биринчи бўлиб мусулмонларни амали туфайли кофирга чиқаришга ўтдилар. Гуноҳи кабира (улкан гуноҳ) қилган мўмин ким?» деган масалада қаттиқ ва давомли тортишувлар бўлди. Хаворижлар ҳеч иккиланмай: «гуноҳи кабира қилган мўмин, кофир бўлади, дўзахда абадий қолади» дедилар.
Ҳасан ал-Басрий, Саъид ибн Жубайр каби кишилар гуноҳи кабира қилган мўмин мунофиқ бўлади, дедилар.
Аҳли сунна ва жамоа эса «гуноҳи кабира қилган мўмин осий бўлади, гуноҳига яраша дўзах азобини тортиб, кейин қайтиб чиқади», дедилар.
Аммо ихтилоф кучайиб, мўминларни кофирга чиқариш авж олаверди. Ҳар кимнинг ўз фикрига таассубли бўлиши ҳам кучайиб бораверди. Тарафкашлик бор жойда, ҳаддан ошиш бўлиши ҳаммага маълум. Хаворижларнинг мўмин одамни сал нарсага кофирга чиқараверишларига қарши бўлган тарафлар ичида ҳам ҳаддан ошувчилар чиқди. Улар хаворижлар нима деса, шуни ёлғонга чиқаришга киришиб кетдилар. Улар аввалига гуноҳкор мўмин осий бўлади, деган фикрга қўшилган эдилар. Ихтилофлар кучайгач, гуноҳкор мўминнинг иши ортга сурилади, нима қилишни Аллоҳнинг ўзи билади, аммо кечиб юбориши устун, дедилар. Таассублари янада кучайгач, иймон–тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдир, ам...ЕщёМўътазилийлар: «Иймон билан куфр орасидаги оралик манзилда қолади, У мўмин ҳам эмас, кофир ҳам эмас», дедилар.
Ҳасан ал-Басрий, Саъид ибн Жубайр каби кишилар гуноҳи кабира қилган мўмин мунофиқ бўлади, дедилар.
Аҳли сунна ва жамоа эса «гуноҳи кабира қилган мўмин осий бўлади, гуноҳига яраша дўзах азобини тортиб, кейин қайтиб чиқади», дедилар.
Аммо ихтилоф кучайиб, мўминларни кофирга чиқариш авж олаверди. Ҳар кимнинг ўз фикрига таассубли бўлиши ҳам кучайиб бораверди. Тарафкашлик бор жойда, ҳаддан ошиш бўлиши ҳаммага маълум. Хаворижларнинг мўмин одамни сал нарсага кофирга чиқараверишларига қарши бўлган тарафлар ичида ҳам ҳаддан ошувчилар чиқди. Улар хаворижлар нима деса, шуни ёлғонга чиқаришга киришиб кетдилар. Улар аввалига гуноҳкор мўмин осий бўлади, деган фикрга қўшилган эдилар. Ихтилофлар кучайгач, гуноҳкор мўминнинг иши ортга сурилади, нима қилишни Аллоҳнинг ўзи билади, аммо кечиб юбориши устун, дедилар. Таассублари янада кучайгач, иймон–тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдир, амалнинг иймонга дахли йўқ, дейишди. Шунинг учун гуноҳ амал қилган одам мўминликдан чиқмайди, дейишди. Бориб-бориб, амал куфр билан фойда бермаганидек, иймон билан ҳам зарар бермайди, дедилар. Яъни, кофир одамнинг қилган яхши амали кофирлиги туфайли унга фойда бермаганидек, мўмин одамнинг қилган гуноҳи иймони борлиги туфайли унга зарар бермайди, дедилар. Бу–тили билан иймон калимасини айтиб қўйиб, дили билан тасдиқ қилиб, хоҳлаган гуноҳни қилавериш мумкин, заррача зарар бўлмайди, тўппа-тўғри жаннатга бораверади, дегани эди. Ва ниҳоят, иймон дил тасдиғидир, агар тилида куфр сўзларини айтса ҳам бўлаверади, дейишгача боришди.
Кўриниб турибдики, «жаҳл келганда ақл кетар» қабилида иш бўлган. Асосан, қуруқ жанжал, даҳанаки жанг, тарафкашлик шу оқибатга олиб келган. Аммо, «иржо» яъни, муржиаларнинг фикри доимо мусулмонларнинг қаҳрига учраган. Шунинг учун ҳам бу фикр намояндалари ўзларини кўпчиликка танита олмаганлар.
Бунинг ўрнига Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларга ўхшаш улуғ кишиларни муржиалар, деб гап тарқатишга ўтганлар. Аслида эса, бу улуғ зотлар иржо фикрига мутлақо қарши бўлишган. Хаворижлар уларни «муржиа» деб атаганлар.
Бу улуғ зотлар Аҳли сунна ва жамоанинг имомлари бўлганлганлар, ҳам хаворижларга, ҳам марижиъаларга қарши бўлганлар.
Тарихий ва мазҳабчилик манбаъларига назар соладиган бўлсак, муржиаликнинг фикр сифатидаги васфларини кўп кўрамиз. Аммо ҳаракат сифатида, татбиқ қилинган нарса сифатида унинг бирор нарсасини кўрмаймиз. Уларнинг бошлиқлари, кўзга кўринган арбоблари ким эканини ҳам кўрмаймиз. Шунингдек, муржиа фикрини татбиқ қилиб яшаган бирор гуруҳни ҳам билмаймиз. Муржиалик фикрини олға сурган кишиларнинг ўзлари гуноҳ ишларни қилиб, савоб ишларни тарк этганлари тўғрисидаги хабарларни ҳам учратмаймиз.
Улардан кейинги даражада, йилига бир марта худойи қилишни ёки ҳайит намозида иштирок этишни жаннат калидини қўлга киритишга етарли иш, деб ҳисоблайдиганлар туради. Уларнинг бошқа вақтда дину диёнат, иймону шариат билан ишлари ҳам йўқ. Нима гуноҳ бўлса, киприк қоқмай қилаверадилар.
Мабодо биров «сен қайси диндасан?», деб сўраб қолса, «мусулмонман» деб жавоб берадилар. «Мусулмонлигингни нима билан исбот қиласан?» деб сўралса, «ота-бобомиз мусулмон бўлган, исмим фалончи, хатна қилинганман, никоҳ ўқитганман ёки ҳайит намозида қатнашгангман...ЕщёАгар муржиалик қадимда фикр сифатида мавжуд бўлган бўлса, ўша фикр ҳозирда татбиқ қилинмоқда, десак хато бўлмайди. Бугунги кунимизда Ислом дини амрларининг бирортасини қилмай туриб, жаннатнинг тўридан жой олишни даъво қилаётганлар жуда кўп. Кўпчилик ота-бобоси муслмон бўлгани, ҳамма нарса учун кифоя қилади, деб ўйлайди. Баъзилар эса, туғилганда қўйилган исм мусулмонча бўлишини, хатнани, никоҳ ёки ўлганда жаноа ўқитишликнигина–Ислом деб ҳисоблайдилар.
Улардан кейинги даражада, йилига бир марта худойи қилишни ёки ҳайит намозида иштирок этишни жаннат калидини қўлга киритишга етарли иш, деб ҳисоблайдиганлар туради. Уларнинг бошқа вақтда дину диёнат, иймону шариат билан ишлари ҳам йўқ. Нима гуноҳ бўлса, киприк қоқмай қилаверадилар.
Мабодо биров «сен қайси диндасан?», деб сўраб қолса, «мусулмонман» деб жавоб берадилар. «Мусулмонлигингни нима билан исбот қиласан?» деб сўралса, «ота-бобомиз мусулмон бўлган, исмим фалончи, хатна қилинганман, никоҳ ўқитганман ёки ҳайит намозида қатнашгангман», дейди. Тажриба шуни кўрсатадики, уларнинг кўплари ҳатто тавҳид калимасини ҳам айта олмайдилар.
Замонамиз муржиаларининг тегирмонига сув қуювчилар, ўзига илм нисбатини бериб юрган баъзи кишилардир. Улар ўзларининг арзимаган дунёвий манфаатлари йўлида Ислом буюрган ибодатларни, амалларни қилмаганларга: «Бўлаверади, дилда бўлса, етади», деган гапларни айтадилар. Бир бенамоз ўзининг бенамозлигига «фалончи қори акам, ўзингиз намоз ўқимасангиз ҳам, намозхонларни ҳизматини қилмоқдасиз, шунинг ўзи етарли деганлар», деган баҳонани рўкач қилади. Бенамознинг эмас, қори акасининг гапидан ёқа ушлаб қоласан, киши.
Яна биттаси: «Фалончи акам билан Пистончи қори «намоз ўқимаса ҳам бўлаверади, деяптилар», дейди. Унга, намоз ўқимай юрганингда осий эдинг, аммо энди, намоз ўқимаса бўлаверади, деган гапни тушуниб айтаётган бўлсанг, сен ҳам, акаларинг ҳам кофир бўласанлар, дейиш керак бўлади.
Аллоҳга қарши журъатни қаранг! Исломга қарши жиноятни қаранг! Аллоҳнинг Расули саллоллоҳу алайҳи васаллам муржиаларнинг Исломдан насибаси йўқ, деб турсалару. Буларнинг гапини қаранг! Бу бузуқ фикр орамиздан кўтарилмас экан, Исломга амал қилишда олға босишимиз қийин. Қадария тўғрисида олдин гапирдик. Муржиа тўғрисида айтган гапларимиз уларга ҳам тегишли. Исломдан насибаси йўқ бу икки тоифага мусулмонлар орасида жой ҳам йўқ!
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб Ямандан Расулуллоҳ алайҳиссаломга тупроғидан тозаланмаган ёмби тиллони қарз ила ошланган терига солиб юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна ибн Бадр, ал-Ақраъ ибн Ҳобис, Зайд ал-Хойл ва Алқама ибн Улоса орасида тақсимладилар. Шунда у зотнинг саҳобаларидан бир киши «Улардан кўра бунга биз ҳақли эдик», деди.
Бас, бу Набий алайҳиссаломга етди ва: «Менга ишонмайсизларми?! Ҳолбуки, мен осмондаги зотнинг ишончлисиман. Менга эртаю кеч осмоннинг хабари келиб туради», дедилар.
Шунда кўзлари ичига кирган, икки яноғи бўртиб чиққан, дўнгпешона, серсоқол, тақирбош ва иштонини шимариб олган бир киши ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳдан қўрқинг!» деди.
«Шўринг қурсин! Мен ер аҳлининг Аллоҳдан қўрқишга энг ҳақлиси эмасманми?!» дедилар.
Сўнгра ҳалиги киши ортига қайтиб кетди. Шунда Холид ибн Валид:
«Эй Аллоҳнинг расули Унинг бўйнига зарба берайми?» деди.
«Йўқ. Эҳтимол у на...ЕщёХАВОРИЖЛАР ВА ДИНДАН ОТИЛИБ ЧИҚУВЧИЛАР ҲАҚИДА
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб Ямандан Расулуллоҳ алайҳиссаломга тупроғидан тозаланмаган ёмби тиллони қарз ила ошланган терига солиб юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна ибн Бадр, ал-Ақраъ ибн Ҳобис, Зайд ал-Хойл ва Алқама ибн Улоса орасида тақсимладилар. Шунда у зотнинг саҳобаларидан бир киши «Улардан кўра бунга биз ҳақли эдик», деди.
Бас, бу Набий алайҳиссаломга етди ва: «Менга ишонмайсизларми?! Ҳолбуки, мен осмондаги зотнинг ишончлисиман. Менга эртаю кеч осмоннинг хабари келиб туради», дедилар.
Шунда кўзлари ичига кирган, икки яноғи бўртиб чиққан, дўнгпешона, серсоқол, тақирбош ва иштонини шимариб олган бир киши ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳдан қўрқинг!» деди.
«Шўринг қурсин! Мен ер аҳлининг Аллоҳдан қўрқишга энг ҳақлиси эмасманми?!» дедилар.
Сўнгра ҳалиги киши ортига қайтиб кетди. Шунда Холид ибн Валид:
«Эй Аллоҳнинг расули Унинг бўйнига зарба берайми?» деди.
«Йўқ. Эҳтимол у намоз ўқир», дедилар.
«Қанчадан қанча намозхон тили билан дилида йўқ нарсани айтади», деди Холид.
Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Албатта, мен одамларнинг қалбини тешиб кўришга ҳам, қоринларини ёриб кўришга ҳам амр қилинмаганман», дедилар.
Сўнгра у зот кетиб бораётган ҳалиги кишининг ортидан назар солиб туриб:
«Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Самуд қавмидек қатл қилардим», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадису-шарифда, кейинчалик чиқиб мусулмонлар орасида фитна чиқарадиган тоифа аъзоларининг баъзи кўринишлари, сифатлари ва ишлари ҳақида маълумотлар келмоқда.
«Шунда кўзлари ичига кирган, икки яноғи бўртиб чиққан, дўнгпешона, серсоқол, тақирбош ва иштонини шимариб олган бир киши ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳдан қўрқинг!» деди».
Уларнинг кўзга кўринган сифатларидан бири мусулмон йўлбошчилар, уламо ва фузалоларга нисбатан беҳурмат бўлиш ва ўзларининг ёлғон даъволари билан уларнинг обрўсини тўкишга ҳаракат қилиш бўлади. Ушбу ривоятда зикри келаётган номояндалари ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳ таолодан қўрқмасликда, адолат қилмасликда айбламоқдалар. Эътибор беринг-а! Бир бетайин нобокор Расулуллоҳ алайҳиссаломни айбламоқ...ЕщёДемак, мазкур тоифадаги кишиларнинг кўплари тана тузилишидан ҳам ўзига хос сифатларга эга бўладилар. Шу билан бирга ўзларининг иштироклари билан ўзгарадиган сифатлари ҳам бошқача бўлади. Улар соқолга алоҳида эътибор бериб уни ўстириб юрадилар. Улар сочлари ҳам бошқаларникидан ажраб туришига аҳамият берадилар. Кўпроқ сочларини таг туби билан қирдириб тақирбош бўлиб юрадилар. Улар кийимда ҳам қўпчиликдан ажраб туришга ҳаракат қиладилар. Айниқса тананинг пастки қисмига кийиладиган кийимлари бошқача бўлишига уринадилар. Чунки шундагина улар ихтилоф чиқариш ва ўзларини кўрсатишга имкон топадилар.
Уларнинг кўзга кўринган сифатларидан бири мусулмон йўлбошчилар, уламо ва фузалоларга нисбатан беҳурмат бўлиш ва ўзларининг ёлғон даъволари билан уларнинг обрўсини тўкишга ҳаракат қилиш бўлади. Ушбу ривоятда зикри келаётган номояндалари ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳ таолодан қўрқмасликда, адолат қилмасликда айбламоқдалар. Эътибор беринг-а! Бир бетайин нобокор Расулуллоҳ алайҳиссаломни айбламоқда! Унинг издошлари ҳам Набий алайҳиссаломнинг меросхўрлари уламоларга нисбатан шундоқ муомалада бўладилар.
«Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар».
Буни ҳам бировлардан ажраб туриш учун қиладилар. Чин қалбдан Аллоҳ таоло учун қилмайдилар. Тиловатни қиладилар.
«Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди».
Қалбларига етиб бормайди. Уни англаб етиш ва онгларига сингдиришга уринмайдилар ҳам. Шунинг учун
«Улар диндан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар».
Бир оз сабаб топилса бўлди. Тезда соқолни қирдириб, кийимни ўзгартиб ҳеч нарсани кўрмагандек бўлиб тураверадилар.
«Агар уларни топсам, албатта, Самуд қавмидек қатл қилардим».
Чунки улар қаерда бўлсалар ҳам фитна чиқарадилар ва мусулмонларга катта зарарлар етказадилар.
Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мени буни уларни улфат қилиш учун қилдим», дедилар.
Кейин бир серсоқол, икки ёноғ бўртиб чиққан, кўзлари иичига кирган, пешонасин дўнг ва сочи қирилган киши келиб:
«Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!» деди.
«Агар мен осийлик қилсам, Аллоҳга ким итоат қилади?! У зот мени ер аҳлига ишонадию, сизлар менга ишонмайсизларми?!» дедилар.
Сўнгра ҳалиги одам орқасига қараб кетди. қавмдан бири уни қатл қилишга изн сўради. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. ...ЕщёЯна ўша кишидан ривоят қилинади: «Али Яманда турганида ёмби тиллони тупроғи билан Расулуллоҳ алайҳиссаломга юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна, ал-Ақраъ, Зайд ал-Хойл ва алқамалар орасида тақсим қилдилар. Бунда қурайшликлар ғазабландилар ва: «Нажднинг катталарига бериб бизни тарк қиладими?!» дейишди.
Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мени буни уларни улфат қилиш учун қилдим», дедилар.
Кейин бир серсоқол, икки ёноғ бўртиб чиққан, кўзлари иичига кирган, пешонасин дўнг ва сочи қирилган киши келиб:
«Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!» деди.
«Агар мен осийлик қилсам, Аллоҳга ким итоат қилади?! У зот мени ер аҳлига ишонадию, сизлар менга ишонмайсизларми?!» дедилар.
Сўнгра ҳалиги одам орқасига қараб кетди. қавмдан бири уни қатл қилишга изн сўради. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Од қавмидек қатл қилардим», дедилар». Икки шайх ва Термизийривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ривоят ўзидан олдингисини тўлдириб ва унга бир оз равшанлик киритмоқда.
«Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар».
Мусулмонлар орасида фитна чиқарган ва чиқараётган тоифаларнинг ҳолига ва тарихига диққат билан назар соладиган бўлсак, бу улкан ҳақиқат яққол номоён бўлади. Улар доимо аҳли Исломга осиладилар. Бошқалар билан ишлари бўлмайди. Балки баъзи бир ҳолатларда улар мусулмонмаслар билан ҳамкорлик қиладилар.
«Эй Аллоҳнинг расули Адолат қилинг!» деди.
Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Шўринг қурсин! Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?! Агар адолат қилмасам, ноумид бўлибман, хусронга учрабман!» дедилар.
Бас, Умар ибн Хаттоб: «Эй Аллоҳнинг расули Менга изн беринг. Унинг бўйнига зарба берай!» деди.
«Уни тек қўй. Албатта, унинг шериклари бордир. Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди. Улар Қуръон қироат қилурлар. Аммо бўғизларидан нарига ўтмас. Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳ...ЕщёЯна ўша кишидан ривоят қилинади: «Биз Набий алайҳиссалом билан бирга эдик. У зот мол тақсимлаётган эдилар. У зотнинг ҳузурларига Зулхувайсира келди. У Бани Тамимлик бир одам эди. Бас, у:
«Эй Аллоҳнинг расули Адолат қилинг!» деди.
Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Шўринг қурсин! Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?! Агар адолат қилмасам, ноумид бўлибман, хусронга учрабман!» дедилар.
Бас, Умар ибн Хаттоб: «Эй Аллоҳнинг расули Менга изн беринг. Унинг бўйнига зарба берай!» деди.
«Уни тек қўй. Албатта, унинг шериклари бордир. Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди. Улар Қуръон қироат қилурлар. Аммо бўғизларидан нарига ўтмас. Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳолбуки, у гўнгдан ҳам, қондан ҳам ўтганди. Уларнинг белгиси бир қора одам бўлиб унинг билакларидан бирида аёлнинг мамасига ўхшаш ёки парча гўштга ўхшаш нарса бўлиб ликкиллаб туради. Улар одамлар тафриқага тушганда чиқурлар», дедилар.
Абу Саъид айтади: «Шоҳидлик берурманки, мен буни Набий алайҳиссаломдан эшитдим. Шоҳидлик берурманки, Али Розияллоҳу анҳу уларга қарши уруш қилди. Мен у билан бирга эдим. У ўша одамни топишга амр қилди. Уни олиб келинди. Бас, назар солсам, у худди Расулуллоҳ алайҳиссалом васф қилганларидек экан». Икки шайх ва Термизийривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ривоятда зикри келаётган мол тақсимлаш ва унга боғлиқ ҳодисалар Ҳунай ғазотидан кейин Жаърона номли ерда бўлиб ўтган.
Зулхувайсира машҳур нобакорлардан бирининг исми. У ўзининг душманлиги билан машҳур бўлган.
«Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди».
Улар намоз ўқиганларида сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб ўқийдилар. Улар рўза тутганларидан сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб тутадилар. Ҳаттоки саҳобалар уларнинг намози ва рўзаси олдида ўз намоз ва рўзаларини ҳақир санайдиган бўлади.
Бу ривоятда уларнинг Исломдан чиқишлари ҳам батафсилроқ баён қилинмоқда.
«Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳолбуки, у гўнгдан ҳам, қондан ҳам ўтганди».
Отилган камон ўқи овга бориб теккан. Аммо ўқ овнинг гўнги ва қони бор жойини тешиб ўтган бўлса ҳам унинг ҳеч бир жойида на гўнгнинг ва...ЕщёБу ривоятда мазкур фитначи тоифа аъзоларининг бошқа сифатлари ҳам зикр қилинмоқда.
«Сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини, рўзаси олдида ўзининг рўзасини ҳақир санайди».
Улар намоз ўқиганларида сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб ўқийдилар. Улар рўза тутганларидан сиртдан кўрган одам қоил қоладиган қилиб тутадилар. Ҳаттоки саҳобалар уларнинг намози ва рўзаси олдида ўз намоз ва рўзаларини ҳақир санайдиган бўлади.
Бу ривоятда уларнинг Исломдан чиқишлари ҳам батафсилроқ баён қилинмоқда.
«Исломдан камондан ўқ чиққандек чиқурлар. Ўқнинг учига назар қилинса, ундан ҳеч нарса топилмас. Сўнгра ўқ учи қадаладиган жойга назар солинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Кейин ўқнинг ўзига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Сўнг унинг патига назар қилинса, ундан ҳам ҳеч нарса топилмас. Ҳолбуки, у гўнгдан ҳам, қондан ҳам ўтганди».
Отилган камон ўқи овга бориб теккан. Аммо ўқ овнинг гўнги ва қони бор жойини тешиб ўтган бўлса ҳам унинг ҳеч бир жойида на гўнгнинг ва на қоннинг асари йўқ. Худди шунингдек, мазкур жамоа Исломнинг ич-ичига кирган бўлиб кўринса ҳам ўзларида Исломдан асар ҳам йўқ бўлади.
Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзларининг ушбу ҳадису-шарифларида ўзларидан кейин чиқадиган фитначи қавмнинг аломатларидан бирини алохида таъкидлаб айтмоқдалар:
«Уларнинг белгиси бир қора одам бўлиб унинг билакларидан бирида аёлнинг маммасига ўхшаш ёки парча гўштга ўхшаш нарса бўлиб ликкиллаб туради. Улар одамлар тафриқага тушганда чиқурлар».
«Менинг умматимдан Қуръон ўқийдиган бир қавм чиқадир. Сизнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Намозингиз ҳам уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Рўзангиз ҳам уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Исломдан ўқ камондан тескари чиққандек чиқурлар. Ўзларича буни ўз фойдаларига ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, у уларнинг зараригадир. Агар уларга мусийбат етказадиган лашкарлар ўзларига набийлари тили ила ҳукм қилинган нарсани билсалар, амалдан тўхтаб қолурлар. Ўша нарсанинг белгиси, уларнинг ичида бир одам бўлур. Унинг билагида чиғаноғи йўқ бўлур. Унинг билагининг учида сийнанинг тугмачасига ўхшаш тугмача бўлур. Унинг устида оқ туклар бўлур».
Хаворижлар билан бўлган жанг тамом бўлиши ила ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз одамларига мазкур сифат...ЕщёБу маънони батафсилроқ англаб етиш учун имом Муслим ва имом Абу Довудлар ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган қуйидаги ривоятни ўргансак мақсадга мувофиқ бўлади. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадиларки:
«Менинг умматимдан Қуръон ўқийдиган бир қавм чиқадир. Сизнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Намозингиз ҳам уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Рўзангиз ҳам уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Исломдан ўқ камондан тескари чиққандек чиқурлар. Ўзларича буни ўз фойдаларига ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, у уларнинг зараригадир. Агар уларга мусийбат етказадиган лашкарлар ўзларига набийлари тили ила ҳукм қилинган нарсани билсалар, амалдан тўхтаб қолурлар. Ўша нарсанинг белгиси, уларнинг ичида бир одам бўлур. Унинг билагида чиғаноғи йўқ бўлур. Унинг билагининг учида сийнанинг тугмачасига ўхшаш тугмача бўлур. Унинг устида оқ туклар бўлур».
Хаворижлар билан бўлган жанг тамом бўлиши ила ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз одамларига мазкур сифатга эга одамни ахтаришни топширдилар. Улар уни топа олмадилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг ўзлари унинг топилмаётганидан маҳзун бўлиб турдилар ва ахтара бошладилар. Охири ўликлар уюлиб ётган жойга бориб бирма-бир қаратдилар. Ўша ердан унинг жасади чиқди. Шунда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳу Акбар! Мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғончи бўлмадим! Ана у! Қўли қисқа! Унда суяги йўқ! Учида аёл киши сийнаси тугмачасига ўхшаш нарса бор! Унинг устида бешта, еттита туки ҳам бор!» дедилар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мендан кейин менинг умматимдан ёки келажакда мендан кейин менинг умматимдан бир қавм бўлур. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у ҳалқумларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Сўнгра унга қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир», дедилар».
Муслим ва Абу Довудривоят қилишган.
Абу Довуднинг лафзида: «Келажакда умматимда ихтилоф ва тафриқа бўладир. Бир қавм бўлиб, улар гапни гўзал гапирурлар, амални ёмон қилурлар. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у бўғизларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Ва то ўқ ўз жойига қайтмагунча улар ҳам қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир. Уларни қатл қилганга ва улар уни қатл қилганга яхшилик бўлсин. Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар. Ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. Ким уларга қарши қитол қилса, ўша улардан кўр...ЕщёХАВОРИЖЛАРГА ҚАРШИ УРИШИШ ФАРЗИ АЙН
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Албатта, мендан кейин менинг умматимдан ёки келажакда мендан кейин менинг умматимдан бир қавм бўлур. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у ҳалқумларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Сўнгра унга қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир», дедилар».
Муслим ва Абу Довудривоят қилишган.
Абу Довуднинг лафзида: «Келажакда умматимда ихтилоф ва тафриқа бўладир. Бир қавм бўлиб, улар гапни гўзал гапирурлар, амални ёмон қилурлар. Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у бўғизларидан нари ўтмас. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Ва то ўқ ўз жойига қайтмагунча улар ҳам қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир. Уларни қатл қилганга ва улар уни қатл қилганга яхшилик бўлсин. Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар. Ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. Ким уларга қарши қитол қилса, ўша улардан кўра Аллоҳга яқиндир», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули Уларнинг сиймоси қандоқдир?» дейишди.
«Сочни қирдириш», дедилар».
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар алайҳиссаломдан кейинги даврларда чиқадиган фитначи қавмнинг олдинги ривоятларда келган сифатлари билан бир қаторда уларда келмаган янги сифатлари ҳам зикр қилинмоқда.
«Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Сўнгра унга қайтмаслар. Ана ўшалар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир».
Мазкур фитначи қавм диндан чиққанидан кейин унга қайтмаслик сифатига ҳам эга бўлар экан.
«Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар. Ва то ўқ ўз жойига қайтмагунча улар ҳам қайтмаслар».
Одатда камондан чиққан ўқ унга қайтиб келмас. Бинобарин фитначи қавм ҳам диндан чиққанларидан кейин унга қайтиб келмаслар.
«Улар гапни гўзал гапирурлар, амални ёмон қилурлар».
Фитначиларнинг дину диёнат ва унга фидокорлик ҳақидаги гапларини бошқалар гапира олмайдилар. Аммо фитначилардан гап бору амал йўқ. Улар гапларига амал қилмасликлари билан ажралиб турадилар.
«Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар. Ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ».
Қуръонни яхши билмайдилар. Аммо ўзларини кўрсатиш учун Қуръони каримга амал қилиш ҳақида даъват қилганлари қилган. Аммо ўзларида унга амал йўқ.
Ана шундоқ фитначиларга қарши туриш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг вазифасидир.
Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Ҳақ калима ила ботил ирода қилинди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга бир одамларни васф қилганлар. Мен уларнинг сифатини анавуларда топмоқдаман. Улар ҳақни тиллари билан айтурлар. Аммо ҳалқумларидан нарига ўтмас. Уларнинг ичида Аллоҳга халойиқдан энг ёқмайдиган киши, икки қўлидан бирида қўйнинг елинига ёки елиннинг соғиладиган жойига ўхшаш одам бордир», деди.
Али уларни қатл қилганда ўша одамни топдилар». Муслим ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ривоятда зикр қилинаётган ҳодислардан олдин қуйидагилар бўлиб ўтган эди.
Сиффийндаги жангда Муовия томон енгилиб, ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг одамлари ғолиб кела бошладилар.
Ишлари чатоқлигига кўзи етган Муовия ва Амр ибн Осслар ўзаро маслаҳат қилдилар. Амр ибн Осс, қарши томонни Аллоҳнинг китобини орада ҳакам қилишга чақириш керак, деди. Муовия ўз одамларига...ЕщёУбайдуллоҳ ибн Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳарурийлар Али Розияллоҳу анҳуга қарши чиққанларида: «Ҳукм фақат Аллоҳгадир!» дедилар.
Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Ҳақ калима ила ботил ирода қилинди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга бир одамларни васф қилганлар. Мен уларнинг сифатини анавуларда топмоқдаман. Улар ҳақни тиллари билан айтурлар. Аммо ҳалқумларидан нарига ўтмас. Уларнинг ичида Аллоҳга халойиқдан энг ёқмайдиган киши, икки қўлидан бирида қўйнинг елинига ёки елиннинг соғиладиган жойига ўхшаш одам бордир», деди.
Али уларни қатл қилганда ўша одамни топдилар». Муслим ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ривоятда зикр қилинаётган ҳодислардан олдин қуйидагилар бўлиб ўтган эди.
Сиффийндаги жангда Муовия томон енгилиб, ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг одамлари ғолиб кела бошладилар.
Ишлари чатоқлигига кўзи етган Муовия ва Амр ибн Осслар ўзаро маслаҳат қилдилар. Амр ибн Осс, қарши томонни Аллоҳнинг китобини орада ҳакам қилишга чақириш керак, деди. Муовия ўз одамларига найзалар учига қуръонларни боғлаб кўтаришга амр қилиди. Унинг одамлари найзалар учига қуръонларни боғлаб кўтардилар.
Бу ҳолни кўрган ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг одамлари ихтилофга тушдилар. Бирлари, Аллоҳнинг китобини ҳакам қилишга бўлган чақириққа жавоб бермасак бўлмайди, дедилар. Бошқалари, бу ҳийла бўлса керак, жангни давом этдирмоқ керак, дедилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам шу фикрда эдилар. Аммо Аллоҳнинг китобини ҳакам қилишга рози бўлганлар кўпчилик эдилар. Шундоқ бўлса ҳам ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уларни бу ҳийла эканлигига ишонтиришга уриниб кўрдилар.
«Аллоҳнинг китобига ижобат қилишга энг ҳақли одам менман! Аммо мен уни сиздан кўра яхши биламан.
Бу иш ҳақ калимаси ила ботилни ирода қилиш бўлмоқда. Мен уларга қарши фақат Қуръоннинг ҳукмига бўйсунишлари учунгина жанг қилдим. Бугун қандоқ қилиб унинг ҳукмидан бош тортишим мумкин!?
Анави қавм Қуръоннинг ҳукмини ирода қилганлари учун мусҳафларни кўтараётганлари йўқ. Бу алдамчилик, ожизлик ва ҳийладан бошқа нарса эмас!
Менга билакларинингзни бир соатга қарзга бериб туринглар! Ҳақ кесилдиган жойига етиб қолди ўзи!» дедилар.
Ҳолбуки, улар Шомликларнинг аскаргоҳига киришларига бир қадам қолган эди. Уларнинг бошлиғи хабарчига:
«Қайтиб бориб, уларга айт! Бир неча лаҳза қолди, холос. Қандоқ қилиб ортга қайтаман ахир!?» деди.
Мухолифлар эса, агар улар қайтмаса, силоҳларини ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қарши кўтаришларини айтдилар.
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Ашъас ибн Қайс розияллоҳу анҳуни Муовиянинг олдига юбориб, нима демоқчисан, деб сўрадилар. У бўлса, биз ҳам, сиз ҳам Аллоҳнинг китобига қайтайлик. Биз ўзимиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилайлик. Сизлар хам ўзингиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилинглар. Ҳаммамиз ўша икки кишидан Аллоҳнинг ...ЕщёАммо Ашъас ибн Қайс бошлиқ тараф, Қуръоннинг ҳукмига даъватни қайтариб бўлмайди, деб туриб олдилар ва олдинга кетган лашкарларни чақиришни талаб қилдилар. Шу ерда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг яна мусулмонлар қонини тўкмаслик ҳақидаги истаклари устун келди ва ҳалигиларнинг талабига биноан лашкарларни қайтаришга амр бердилар.
Ҳолбуки, улар Шомликларнинг аскаргоҳига киришларига бир қадам қолган эди. Уларнинг бошлиғи хабарчига:
«Қайтиб бориб, уларга айт! Бир неча лаҳза қолди, холос. Қандоқ қилиб ортга қайтаман ахир!?» деди.
Мухолифлар эса, агар улар қайтмаса, силоҳларини ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қарши кўтаришларини айтдилар.
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Ашъас ибн Қайс розияллоҳу анҳуни Муовиянинг олдига юбориб, нима демоқчисан, деб сўрадилар. У бўлса, биз ҳам, сиз ҳам Аллоҳнинг китобига қайтайлик. Биз ўзимиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилайлик. Сизлар хам ўзингиз рози бўлган бир одамни ихтиёр қилинглар. Ҳаммамиз ўша икки кишидан Аллоҳнинг китоби амр қилган ҳукмни чиқариш аҳдини олайлик. Иккови нимага қарор қилсалар ҳаммамиз ўшанга эргашамиз, деди. Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бу таклифга рози бўлдилар.
Ишни ҳакамлар орқали ҳал қилишга келишилганидан кейин ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Сиффийндан Кўфага қайтдилар. Аммо у пайтда у кишининг одамлари орасида катта ва хатарли ёрилиш бўлган эди. Ишни ҳакамларга ошириш нотўғри ва залолат бўлди деган фикрни маҳкам ушлаб олганлар алоҳида хатарли кучга айланган эдилар. Ўша қарши чиққанлар Ҳаруро номли қишлоқда тўпланиб йиғин ўтказдилар. Уларнинг сони ўн икки минг атрофида эди. Кейинчалик булар хаворижлар номини оладилар. Улар ўзларининг дастлабки мажлисларини Ҳарурода ўтказганлари учун «Ҳарурийлар» деб ҳам номланадилар.
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу уларнинг йиғинига Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни гаплашиб кўриш ва насиҳат қилиш учун юбордилар. Аммо бу иш ҳеч қандай фоида бермади. Шунда уларнинг ҳузурига ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўзлари бориб:
«Бу қарши чиқишингизнинг сабаби нима?» дедилар.
«Сиффийн куни ҳакамга рози бўлганинг», дейишди.
«Аммо мен икки ҳакамга Қуръон тирилтирган нарсани тирилтириб, Қуръон ўлдирган нарсани ўлдиришни шарт қилиб қўйдим», дедилар.
«Бизга айтчи, қон ишида одамларни ҳакам қилиш адолатдан бўладими?!» дейишди.
«Биз одамларни ҳакам қилганимиз йўқ. Биз Қуръонни ҳакам қилдик. Мана бу Қуръон икки жилд орасидаги ёзилган хат, у гапирмайди. Балки у билан одамлар гапиради», дедилар.
«Нима учун ораларингизда маълум вақт белгиладинг бўлмаса?» дейишди.
«Билмаган билиб олиши, билган пишитиб олиши учун. Шояд Аллоҳ ушбу келишув сабабидан бу умматнинг ишини ислоҳ қилса», дедилар.
Кейин жумладан ушбу ривоятда келган гап-сўзлар ҳам бўлиб ўтди.
Сизлар Муовия ва ...ЕщёЗайд ибн Ваҳб ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У Али розияллоҳу анҳу билан Хаворижларга қарши борга лашкарда бор эди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Эй одамлар! Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Умматимдан бир қавм чиқур. Улар Қуръон қироат қилурлар. Сизларнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарса эмас. Сизларнинг намозингиз уларнинг намози олдида ҳеч нарса эмас. Сизларнинг рўзангиз уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса эмас. Улар Қуръонни қироат қилурлар ва уни фойдаларига деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки у уларнинг зараригадир. Уларнинг намозлари бўғизларидан нарига ўтмас. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқурлар. Агар уларга мусибат етказадиган лашкар ўз набийлари тиллари ила ўзларига ҳукм қилинган нарсани билсалар, ўшанга суяниб амални тарк қилур эдилар. Ўшанинг аломати уларнинг ичида бир одам бўлади. Унинг билаги бору чиғаноғи йўқ. Билагининг бошида сийнанинг соғадиган жойига ўхшаш нарса бор. Унинг устида оқ туклар бор», деганларини эшитганман.
Сизлар Муовия ва аҳли Шом томон бориб, анавуларни зурриётларингиз ва молларингизга ўзингиздан ўринбосар бўлишлари учун қолдириб кетасизларми? Аллоҳга қасамки, мен анавуларни ўша қавм бўлса керак деб ўйлайман. Чунки улар ҳаром қонни тўкдилар. Одамларнинг чораваларига ғарот қилдилар. Бас, Аллоҳнинг исми ила олға босинглар!» деди.
Зайд ибн Ваҳб сўзини давмида айтади:
«Юриб бориб бир манзилга тушдик. Кейин бир кўприкдан ўтдик. Ўша кунда хаворижларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Ваҳб ар-Росибий эди. Тўқнашган чоғимизда у уларга «Найзаларни ташланглар! Қиличларингизни қинларидан чиқаринг! Мен уларнинг сизларга худди Ҳаруро куни мурожат қилганларидек мурожат қилишларидан хавфдаман», деди. Улар қайтиб найзаларини узоққа улоқтирдилар ва қиличларини суғирдилар. Бас, кишилар уларни найзалари ила қарши олдилар. Улар остин устин бўлиб қатл қилиндилар. Бизнинг лашкаримиздан фақат икки кишигина мусибатга учради. Шунда Али розияллоҳу анҳу:
«Уларнинг ичидан билаги ноқисни топинглар!» деди.
Одамлар уни топа олмадилар. Шунда Али ўзи турди. У бир-бирининг устида тўпланиб ётган ўликлар олдигача борди. Буларни нарига суринглар, деди. Уни ерга қапишиб ётган ҳолда топдишди. Шунда Али такбир айтди ва:
«Аллоҳ рост айтди! Унинг расули етказди!» деди.
Бас, Абийда ас-Салмоний у томон туриб бориб:
«Эй амирал мўминийн! Ундан ўзга илоҳи маъбуд йўқ Аллоҳ ҳаққи, шу ҳадисни Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитганмисиз?!» деди.
«Ҳа. Ундан ўзга илоҳи маъбуд йўқ Аллоҳ ила қасам!» деди.
У ундан уч марта қасам ичишни сўради. У унга қасам ичди».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.