💦
(2- қисм)
(воқийлик асосида ёзилди)
Бисмиллаҳир Роҳманнир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар....
Навбатдаги янги ҳикоям кам сонли бўлса ҳам мени доимий ҳикояларимни ўқиб бораётган инсонларга бағишланади...
Мактабда ўқиб юрган даврлардаги уч ойлик ёзги таътилда ҳам, опам ака ва опалари билан биргаликда мактаб учун мавсумий кийиб кечак олиш учун далада ишлашарди. Пахта чопиқ қилишар, ягана қилишарди. Ёзнинг жазирама иссиғига қарамасдан меҳнат қилишарди. Опамни мактаб очилгач сифдош ўртоқларини гаплари яна ўксиб йиғлашига сабаб бўларди. Йўқ йўқ сиз нотўғри тушунманг..... опам ҳасаддан эмас ҳавасдан йиғларди. Улар ёзги таътилда кимдир дам олиш лагерига, яна кимдир эса қариндошиникига мазза қилиб ўйнаб келганини мақтаниб сўзлаб берарди. Опам эса ёзги таътилда устбош учун ишлаганини уларни олдида андиша қилиб айтолмасди. Бояқиш опам.... бечора ака опалари билан рўзғор учун ҳам ўзлари ҳаракат қилишлари керак эдида. Онасини рўҳини чирқиратган отани аҳволибу бўлса...
Айнан ўша йили қиш қаттиқ келди. Қорни ёққанини кўрмайсизми.... Совуғинику энди ўзингиз тасаввур қилаверинг. Кўчалар қорга тўлиб кетди. Опам икки йил олдин олиб беришган этигини кийиб мактабга опачаси билан жўнади. Негадир опамни оёғи музлагандек бўлди.
-- Опажон совуқ янаям кучайдими... мени оёғим янаям қаттиқ совқота бошлади...-деди опам.
-- Сингилжон... тўғри совуқликка совуқкуя аммо менга унчалик билинмади. Бироз сабр қилгин деярли етиб қолдик. - деди опаси.
Опамни оёқлари эса янаям музлай бошлади... ҳатто шунчалик қаттиқ музлагани боис ҳатто оёқлари борлигиниям сезмайдига даражада музлади. Бир илож билан сабр билан мактабга ҳам етиб боришди. Ўша пайтлари мактабларда иситиш системаси учун думалоқ ва узун голланд печкаларда тош кўмир ёқиб иситишарди. Дарс ҳали бошланмаганди... опам опачаси билан синфхонага кириб печкани ёнида ўтириб этигини ечди. Бечора опам.... этигини тешигидан сув кириб пайпоқлари ҳам жиққа ҳўл бўлиб кетибди. Опачаси тезгина оёғидан ҳўл бўлган пайпоғини ечиб ташлвди. Ишонасизми опамни оёқлари музлагандан ҳатто қизариб кетибди. Опаси опамни оёқ қўлига уфлаб қиздириб уқалай бошлади.
-- Вой сингилжонимей.... этигинг тешилибди экан сув кира бошлабди... Нега акамларни ёнида айтмадинг ? Бошқа этик олардик сенга. -деди.
-- Опажон.... кичик опамни туғилган кунига оладиган совғамизга пул тежалсин деб унамадим. -деди совуқдан қизариб кетган оёғини уқалаб.
Шундай қийинчилик ва оғир ҳаётни секин аста яшаб мактабни ҳам тугатиб бўлган опамга энди совчилар кела бошлашди. Тўғрида... билимдон, ақл фаросатли ва муслима қизни ким ҳам келин қилишни ҳоҳламайди дейсиз. Опамни акалари уйланишиб опалариям турмуш қуришиб бўлганди. Опамни акасини хотининиям опамга ҳаваси кетиб ўз укасига келин қилмоқчи эди.
Шундай ҳам бўлди.... опамни акасини қайн укасига узатишди. Аслида яхши йигит эди поччам. Характери жудаям босиқ... рўзғорим дейдиган инсон эди. Опам поччам билан бахтли эди. Уларни тўйидан бир йил ўтгач тўнғич фарзанди қизи туғилди. Орадан икки йил ўтиб яна қизлик бўлишди. Қизлари бир биридан гўзал... айниқса кичик қизи жудаям қалам қош худли опамга ўхшарди. Опам поччам ва қизлари билан бахтли эди. Аммо бу бахт кўпга бормади. Поччам ревматизм касаллиги билан оғриб юрган кезлари оғриққа чидаб юриб ўтказиб юборибди. Иккинчи қизчаси атига икки ёшга тўлган йили поччам бу дунёни тарк этди. Опам духтирма духтир кўп югурди. Лекин касаллик ўтиб кетган экан. Барибирам фойдаси бўлмади.
Ўша куни худди осмон ерга қулаб тушгандек эди гуё опамни наздида. Опам поччамни вафот этганига бир куйса.... бири тўрт иккинчиси икки ёшга тўлган қизчаларига қараб йиғларди. Ҳаёт ўзи шунақа экан. Одамзотнинг туғилиши бўлгани каби ўлиши ҳам бор нарса экан. Опам тақдирга тан бериб ёлғиз ўзи икки нафар қизларига ҳам она ҳам ота бўлиб яшай бошлади. Поччамни ҳамма мавридларини ўтказиб бўлгач, кўп жойлардан опамни сўраб кела бошлашди. Қайси бирини хотини вафот этган бўлса.... яна бирови эса биринчи турмуши билан ажрашган.
Меҳрибон опамаа..... норасида қизларини ўгай ота қўлида катта бўлишини ҳоҳламади. Сабрли ва меҳрибон она эканини янабир марта исботлади. Қолган ҳаётини болаларига бағишлади. Қизларини ҳеч нарсадан кам қилмасдан едириб, кийинтириб тарбия бериб вояга етказди.
Баҳор фасли эди ўшанда.... баҳор ёмғири эмасми кутилмаганда ёғиб қоларди. Опам икки қизини мактабга жўнатиб ўзи рўзғорини камини тўлдириш учун кунлик сабзи ўтоққа қўшни дугоналари билан чиқиб кетди. Эрталабдан ҳаво яхши эди. Баҳор ҳавоси эмасии.... тушдан кейин айни ишни қизиғида майдалаб ёмғир... кейин изидан момақалдироқ билан жала қуйиб юборди. Опам қўшни дугоналари билан уйга қайтишди. Ўзиям анча йўл..... яна пиёда. Уст боши жиққа ҳўл бўлиб қолди.
-- Аяжон.... ёмғирга ивиб қолибсизку.... уст бошингизни алиштириб олинг!- дея кичик қора қош қизи (жудаям меҳрибон ҳам эди шу қизи) кийимларини тахлаб берди.
Барибир ёмғирни совуғи ўтган экан... опам қаттиқ шамоллаб оғриб қолди. Дори дармон қилиб қилиб бир икки кун ётгач соғайиб кетдилар опам.
Кунлар кетидан хафталар... ойлар ва йиллар шамол каби ўтиб борарди. Энди икки қизи улғайиб онага суянч бўла бошлади. Опамни тарбиясини олган эмасми... қизлар ҳам ақилли одобли ҳам муслима. Икки қизни ҳам йиғиниб эл олдида тўй бериб турмушга узатди. Қизлар ҳам доим опамдан хабар олиб туришар... набиралари туғилгач энди улар кўпроқ бувисини хизматини қилиб хабар олишадиган бўлишди.
Бу кунни опам ҳечам ёдидан чиқармаса керак. Куз ойи 2018 йил эди ўшанда. Қизлари оилавий опамни кўришгани келишди. Чиройли дастурхон безашди, шоҳона миллий таом палов қилишди. Овқатланиб бўлишгач.... қизларнинг сюрпризи эълон қилинди.
-- Аяжон..... мана бу конвертни ичидаги фарзандларингизни номидан арзимас совға. Бизни ёлғиз ўзингиз тарбия қилиб улғайтирдингиз, турмушга узатдингиз ёлғиз аёл бошингиз билан. Бизни бу совғамиз сиз учун. Конвертни очинг... ичида сизга аталган совға бор!- деди қизлар.
Опам конвертни очдию.... қувончдан йиғлаб юборди. Конвертнинг ичида Хаж сафарига чипта турарди. Қизларга ташаккур айтишгаям тили айланмас.... хурсандлигидан фақат йиғларди. Айнан 2018 йил 17- Октябрда опам муқаддас Хаж сафарига жўнаб кетди. Қизларининг бу совғаси аслида Аллоҳнинг опам учун шунча кўрсатган матонати учун берилган инъоми эди.
Ҳар кимга ҳам шундай Умра сафарларига, Хаж сафарларига бориш насиб қилсин. Опам билан бир марта суҳбатлашсангиз борми.... суҳбатига ҳечам тўймайсиз. Ҳозир ҳам набиралар қуршовида бувилик гаштини суриб юрибди хожи опам. Азиз ўқувчим.... келинг шу опамни 🤲 қўл очиб бир дуо қилиб қўйинг.... раҳмат сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Ҳикоям ёққан бўлса лайк ва коментларингизни кутиб қоламан....
#Крикдуши // Шухрат
Сертолово. 04.10.2023.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7