турмушга чиқишни
хоҳлабди. Лекин у жуда ҳам
тақволи инсонни хоҳлар
экан. У турмушга чиқишни
хоҳлаган киши ҳар куни Қуръон хатм қилиши, йил
бўйи рўза тутиши ва
кечаларини ибодатда
ўтқазиши кераклигини
айтди. У жуда гўзал аёл
эдики, унга уйланишни хоҳловчи даъвогарлар кўп
эди, аммо улар аёл қўйган
шартларни бажара
олишмаслигини яхши
билишарди.
Хуллас, бир куни бир киши унинг барча шартлари
қўлидан келишини ва уларни
бажаришини айтди. Шундай
қилиб улар Имомнинг
ҳузурида никоҳдан ўтишди.
Никоҳнинг биринчи куниданоқ аёл эрини на
Қуръон хатм қилганини, на
рўза тутганини ва на кечаси
ибодатга турганини кўрди.
Шу аснода у энг камида
эрига бир ҳафта муҳлат беришга қарор қилди, агар
ўзгариш бўлса майли эди,
аммо ҳеч қандай ўзгариш
юз бермади. Охири у эридан
шикоята қилиб, ундан
талоғини беришни сўради. Сўнг иккиси қозининг
ҳузурига боришди. Қози
улардан ажралиш сабабини
сўради. Шунда эр жавоб
берди:”Мен ҳар куни Қуръон
хатм қилишим, ҳар куни рўза тутишим ва кечаларини
ибодатда ўтқазишим керак
эди”. Қози ундан: ”Сен
уларни бажардингми?”, деб
сўради. Эр ҳотиржамлик
билан “ҳа” деб жавоб берди. Шунда қози: ”Сен
ёлғон гапиряпсан, аёлинг
буларни бирортасини ҳам
қилмаганингни айтди,
шунинг учун ҳам сен билан
ажрашмоқчи”, деди. Лекин йигит ўз сўзида қатъий
туриб олди ва уларни
барчасини бажарганини
айтди. Шунда қози сўради:
”Хўш, сен ҳар куни Қуръон
хатм қилдингми?”. Эр “ҳа” деди. Қози тушунолмай
сўради: ”Қандай? Қандай
қилиб сен ҳар куни
Қуръонни хатм қилдинг”.
Йигит шунда: ”Мен Ихлос
сурасини кунига 3 марта ўқийман. Пайғамбаримиз
(с.а.в)нинг сўзларига
қараганда Ихлос сурасини 3
марта ўқиш Қуръонни хатм
қилиш билан баробардир”
деди. Қози ажабланиб яна сўрашда давом этди:”Сен
қандай қилиб йил бўйи рўза
тутасан?” Шунда йигит яна
ҳотиржамлик билан : ”Мен
Рамазон ойида битта ҳам
қолдирмай рўза тутдим ва кетидан Шаввол ойининг
ҳам 6 кунлик рўзасини адо
қилдим. Пайғамбаримиз
(с.а.в)нинг ҳадисларига
кўра “Рамазон ойининг
барча рўзасини ва Шаввол ойида ҳам 6 кун рўза
тутишлик йил бўйи рўза
тутишлик билан
баробардир”, деб жавоб
берди. Қози унинг бу
жавобларига ҳеч қандай эътироз билдира олмади.
Сўнг яна сўради: ”Сен
кечалари қандай қилиб
ибодатга турасан, ваҳоланки
аёлинг сени уҳлаётган
ҳолингда кўрар экан?” Қози бу сафар у жавоб бера
олмайди деб ўйларди, аммо
йигит яна ҳотиржамлик
ила:”Мен хуфтон намозини
жамоат билан, эртасига
бомдод намозини ҳам жамоат билан ўқийман.
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг
ҳадисларига биноан: ”Кимки
хуфтон ва бомдод
намозларини жамоат билан
ўқиса, у ҳудди кечаларини Аллоҳ таолога ибодат
қилиш билан ўтқазибди” деб
жавоб берди.
Қози йигитнинг берган
жавобларига ҳеч қандай
эътироз билдира олмади. Ниҳоят, у иккисига қараб:
”Боринглар, сизларнинг
турмушингизда ҳеч қандай
муаммо йўқ” деб уларни
кетказиб юборди.
Ҳиссадан қисса шуки, Ислом дини жуда ҳам енгил
диндир. Агар биз динимизни
маҳкам тутсак, ҳақиқий
мусулмон бўлиб етишамиз.Дуода булинг
азизлар!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1