Предыдущая публикация
Бик катта чала битаётган бино атрофида кимгадир гапираётган эдилар. Ўша қадрдон овоз. Салкам 2 йилдан бери эшитилмаган овоз...
Ўша тарафга чопдим. Овоз бошқа тарафдан келяпти. Юриб, гаплашяптилар шекилли. Вужудим қулоққа айланган. Овоз йўналишини аниқлаб, ўша тарафга кетяпман. Йўқлар.
Бир киши "нима қиляпсан!", деди. "Дадамни қидиряпман. Овозлари эшитиляпти. Тирик эканлар!", дедим. "Даданг ўлган!", деди, халиги одам.
Тиззалаб қолдим. Йиғлаб юбордим. Хўнграб йиғладим..
Ўнгимда хам йиглабман..
Хатто тушимда хам кўра олмадим...
Дадасини исталган пайти кўра оладиганлар - нақадар бахти эканлигингизни биласизми?
Дилшод Одилов
#Ибрат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев