Шундай кунлар келар Худо хоҳласа,
Ғамларни унутиб шодон куласиз.
Бахтидан айрилган опа сингиллар,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
Тинмайди, айланар чархпалак дунё,
Ўн беши қоронғу, ўн беши зиё,
Кетган ёр ортидан куйунманг асло,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
Қайғулар инганда кўзларингизга,
Оталик қилмаган қизларингизга,
Бир куни зор бўлар изларингизга,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
Ўғлингиз бир куни етар вояга,
Айланар сиз учун улкан қояга,
Онам деб сизни, олар сояга,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
Кўрасиз бир куни бахт қуёшини,
Мадинада тўкиб, севинч ёшини,
Ўпиб зор йиғлайсиз Каъба тошини,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
Бир куни бўласиз ғамлардан ғолиб,
Қизингиз узатиб, шодликдан толиб,
Роҳатда яшайсиз, келинлар олиб,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
Қисмат деб, тақдирдан куйган опалар,
Ўкиниб йиғлаган, кўнгли ҳафалар,
Мусофир юртларда юрган опалар,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
Шундай кунлар келар, Худо хоҳласа,
Ўтмишни унутиб шодон куласиз.
Бахтидан айрилган опа-сингиллар,
Ҳали сиз ҳаммадан бахтли бўласиз.
(Бир куни сиз ҳам шодон куласиз...)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев