Ҳайз кўрган аёлнинг рўза ва намозни тарк қилмоғи ҳақида
-------
Абуззанод ривоят қиладирлар: «Пайғамбарнинг суннатлари ва шаръий ишлари кўпинча киши фикрига хилоф бўлур, бинобарин мусулмон киши бирор шариат ҳукмини ўз фикрига, ақлига хилоф, деб билса, албатта шариат кўрсатган йўлга эргашмоғи шартдир. Шундай ишлардан биттаси ҳайз кўрган аёлнинг рўза қазосини тутиб, намоз қазосини ўқимаслигидир».
Абу Саъид разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳайз кўрган хотинларнинг намоз ўқимаслиги ва рўза тутмаслиги улар эътиқодидаги нуқс эрмасму?» — деганлар (яъни, аёллар Оллоҳ таолога ибодат қилмоқ хусусида эркакларга нисбатан айрим нуқсонларга эгадир)».
41-боб. Вафот қилган киши зиммасида қолган рўзанинг ҳукми
Ҳасан Басрий: «Вафот қилган киши зиммасида ўттиз кун рўза қолган бўлса, ўттиз киши бир кундан тутиб берса бўлғайдир»,— деганлар.
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки вафот қилса, унинг зиммасида қолган рўзаларини (яъни, тута олмаган рўзаларини) вафот қилган кишининг яқинлари тутиб берғайдирлар»,— деганлар».
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, онам, зиммаларида бир ойлик рўза бўлган ҳолларида вафот қилдилар, ўша зиммаларидаги рўзани мен адо қилсам бўлурми?» — деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа,— бўлғайдир. Чунки Оллоҳнинг қарзини адо этмоқ бошқа қарзларни адо к;илмоқдан ҳам зарурроқдир! »— дедилар». : ‘‘
42-боб. Рўзадор қайси вақтда огаз очса, яхши бўладир? Абу Саъид қуёш гардиши кўринмай қолганда оғиз очар эрдилар
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қоронғулик машриқдан кела бошласа, ёруғлик эрса мағрибдан кета бошласа ва қуёш ботса, рўзадор оғиз очғайдир»,— дедилар».
Ибн Абу Авфо ривоят қиладирлар: «Биз Жаноб Расулуллоҳ бирлан бирга сафарда эрдик, ул киши рўза эрдилар. Кун ботгандан сўнг, бир кишига оғиз очмоқ учун сут бирлан сувни аралаштирмоқни буюрдилар. У киши эрса: Оғиз очмоққа ҳали эртароқ зрмасмикин?» — деди, Жаноб Расулуллоҳ буйруқларини уч бор такрорлаганларидан сўнг, у киши ичимлик суви тайёрлади. Набий саллаллоҳу алайҳи ьа саллам сув ичиб: «Агар қоронғулик машриқдан келаётган бўлса, рўзадорнинг рўзаси очилган бўлур»,— дедилар».
43-боб. Рўзадорнинг ўзида мавжуд бўлган сув ёки бошқа нарсалар билан оғиз очиши мумкинлиги ҳақида
Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга юрган эрдик. Ул киши рўза эрдилар. Кун бртгандан сўнг, «Эй Билол, уловдан тушиб, бизга оғиз очмоқ учун сут бирлан сувни аралаштириб берғил!»— дедилар. Билол: «Ё Расулуллоҳ, оғиз очмоқни бир оз кечиктирсангиз бўларми эрди?»—дедилар. Жаноб Расулуллоҳ яна: «Сув тайёрлағил!» — дедилар. У киши яна: «Ҳали ёруғ-ку!»— дедилар. Жаноб Расулуллоҳ яна: «Сув тайёрлағил!» — дедилар. Шундан сўнг, Билол сув тайёрлаб бердилар. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Агар қоронғулик мана бу томондан (қўллари бирлан машриқ томонга ишора қилдилар) келса, рўзадор оғиз очғайдир»,— дедилар».
44-боб, Кун ботиши биланоқ ифтор қилмоқ ҳақида
Саҳл ибн Саъд ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадорлар қуёш ботиши бирлан бир пайтда оғиз очсалар, доимо яхшилик кўрғайдирлар»,— деганлар».
Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда эрдик, Жаноб Расулуллоҳ кечгача рўза тутдилар. Сўнг, бир кишига: «Оғиз очмоққа нарса (сув) тайёрлағил!» — дедилар. У киши: «Яна бир оз кеч киришини кутсак яхши бўлармиди?»—деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Агар туннинг машриқ томондан келаётганини кўрсанг, бўлди, рўзадор бўлсанг, оғиз очаверғил!»—дедилар».
45-боб. Агар Рамазонда оғиз очилгандан сўнг қуёш кўриниб қолса...
Асмо бинти Абу Бакр: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳаво булут куни оғиз очдик, бироқ оғиз очилгандан сўнг Қуёш чиқиб қолди»,— дедилар. Мазкур ҳадис ровийларидан бири — Ҳишомдан: «Ўша кунги рўзанинг қазосини тутмоқни буюрдиларми?» — деб сўрашганда, ул киши: «Рўзанинг қазосини албатта тутмоқ лозим»,— деб жавоб қилдилар. Маъмар эрса: «Ҳишом ўшанда рўза қазосини тутишганми, йўқми, билмадим, деб айтган эрди»,— дейдилар.
46-боб. Ёш болаларнинг рўза тутмоғи ҳақида
Умар разияллоҳу анҳу Рамазонда май ичган Нашвон деган кишига: «Ёш болаларимиз рўза тутсалар-у, сен май ичиб юрсанг?! Бу қилмишинг учун дўзах азобига гирифтор бўлғил!» — деб саксон дарра урдилар.
Рабиъ бинти Муавваз ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни эрталаб Мадина теграсидаги қишлоқларга «Кимки рўза тутмаган бўлса, то кун ботгунча ҳеч нарса емасин, кимки рўза тутган бўлса, рўзасини давом эттирсин!», деб хабар юбордилар. Ўша куни ўзимиз ҳам, ёш болаларимиз ҳам рўза тутган эрдик. Болаларимиз қоринлари очиб, йиғласалар, уларни ифторгача овунтириш учун бўялган жундан ўйинчоқлар ясаб берган эрдик».
47-боб. «Икки ва ундан ортиқ кун ифтор қилмай, узлуксиз рўза тутмоқ ҳамда кечаси рўза тутмоқ дуруст эрмас»,— деган кишилар ҳақида
Оллоҳ таоло: «Рўзани кун ботгунча давом эттирингиз!» — деган. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кишиларга раҳм-шафқат қилиб, уларнинг саломатликларини ўйлаб, узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганлар ва «Динда буюрилмаган нарсаларни қиламан, деб ўзини қийнамаклик дуруст эрмас»,— деганлар.
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Узлуксиз рўза тутмангиз!» — деганларида, «Ўзингиз шундай рўза тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб : «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, узлуксиз рўза тутганимда, Оллоҳ томонидан кечалари ****-ичирилғаймен»,— дедилар».
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганларида, одамлар: «Ўзингиз тутғайдирсиз-ку?!»—дейишди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Мени Оллоҳ кечалари едирғайдир ва ичирғайдир»,— дедилар».
Абу Саъид ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни узлуксиз рўза тутмоқдан қайтариб: «Агар хоҳласангиз, то саҳаргача тутингиз!» — деганларида, одамлар: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб: «Мен. сизларга ўхшаган эрмасмен, чунки кечаси Оллоҳ томонидан таомлантирғувчи келиб, менга таом берғайдир ва суғорғувчи келиб, сув берғайдир»,— дедилар».
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Жаноб Расулуллоҳ ода.мларга раҳм-шафқат қилиб, узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганларида, улар: «Узингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Ул киши: «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, мени раббим едириб-ичириб турғайдир»,— дедилар».
48-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаддан зиёд узлуксиз рўза тутганларни койиганлари ҳақида
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни рўзани узлуксиз тутмоқдан қайтардилар. Шунда, мусулмонлардан бири: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз узлуксиз рўза тутғайдирсиз-ку?!»— деди. Жаноб: «Қайси бирингиз мендек бўла олурсиз? Мени кечаси раббим едириб-ичирғайдир»,— дедилар. Одамлар узлуксиз рўза тутмасликка кўнишмагандан сўнг (саҳобалар Расулуллоҳ қилган ишни қийналсалар ҳам қилиб, савоб топмоқ мақсадида кўнишмаган эрди), Жаноб Расулуллоҳ улар бирлан бирга кетма-кет оғиз очмай, икки кун рўза тутдилар. Учинчи куни янги ой чиқиб қолди, шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Агар янги ой кўринмаганда узлуксиз рўза тутаверар эрдим»,— дедилар-да, саҳобаларни узлуксиз рўза тутганлари учун бир оз койигандек бўлдилар».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки марта кетма-кет оғиз очмай, рўза тутмоқдан эҳтиёт бўлингиз!» — дедилар, шунда улар: «Узингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Мени Оллоҳ кечаси едириб-ичирғайдир. Сизлар қурбингиз етадирган ишни қилмоғингиз лозимдир»,— дедилар».
49-боб. Фақат саҳаргача узлуксиз рўза тутмоқ ҳақида
Абу Саъид Худрий ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Узлуксиз рўза тутмангиз, агар қай бирингиз узлуксиз рўза тутмоқни ихтиёр этсангиз, фақат саҳаргача давом эттирингиз»,— дедилар. Одамлар: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз тутгайдирсизку?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, менга кечаси таомлантирғувчи келиб, таом берғайдир, сув берғувчи келиб, сув ичирғайдир»,— дедилар».
50-боб. Бир одам нафл рўза тутган бошқа бир одамга «оғиз очасан!», деб туриб олса-ю, лекин унинг оғиз очганлиги учун ўзи бир кун рўза тутиб бериши зарур эканлигини билмаса, аммо, рўза тутган кишига огиз очишдан кўра, рўза туган афзалроқ бўлса...
Абу Жуҳайфа ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон билан Абуддардоъни ўзаро ака-ука тутинтириб қўйдилар. Шундан сўнг, Салмон Абуддардоъни кўргани уйларига борсалар, Абуддардоънинг хотинлари Уммуддардоъ эски кийим кийиб олган эрканлар. Салмон: «Сизга не бўлди, бунчалик хароб кийим кийиб олибдирсиз?»—деб сўрадилар. Уммуддардоъ: «Биродарингиз Абуддардоънинг дунёни сув босса, тўпиқларига чиқмағайдир»,— дедилар. Салмон гап нимада эканлигини фаҳмлаб, Абуддардоъ келганларида у кишига овқат тутиб эдилар: «Мен рўзаман, емасмен»,— дедилар. Салмон: «Агар сиз бу таомдан емасангиз, мен ҳам емасмен»,— дедилар, Абуддардоъ ночор едилар. Кечаси Абуддардоъ уйқудан уйғониб, ибодат қилмоқчи бўлиб эрдилар, Салмон: «Ётингиз!»— дедилар, у киши ётдилар, бир оздан кейин яна турмоқчи бўлиб эдилар, яна: «Ётингиз!»—дедилар, у киши яна ётдилар. Тонг отай деб қолганда, Салмон: «Мана энди турингиз!» — дедилар-да, ўзлари ҳам туриб, биргалашиб намоз ўқидилар. Сўнг, Салмон Абуддардоъга: «Сизда раббингизнинг ҳам, ўзингизнинг ҳам, оилангизнинг ҳам ҳаққи бордир, сизнинг уларнинг бирортасининг ҳам ҳаққига хиёнат қилмоққа ҳаддингиз йўқдир!» — дедилар. Кейин, Абуддардоъ бу воқеани Жаноб Расулуллоҳга айтиб берганларида, ул киши: «Салмон тўғри айтибдир»,— дедилар».
51-боб. Шаъбон ойида рўза тутмоқ ҳақида
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани шунчалик маромига етказиб тутар эрдиларки, биз ҳатто ул киши ҳар доим рўза бўлсалар керак, дердик. Рўза тутмаган пайтларида эрса, энди сира ҳам рўза тутмасалар керак, деб ўйлардик. Жаноб Расулуллоҳнинг Рамазон ойидан бошқа ойларда тўлиқ рўза тутганларини кўрмадим. Шаъбон ойидан бошқа ойларда ҳам тўлиқ рўза тутганларини кўрмаганман».
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойидан бошқа ойларда кўп рўза тутмас эрдилар, чунки Шаъбон ойида тўлиқ рўза тутар эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Қурбингиз етадирган ишни қилингиз, сизларга малол келмаса, Оллоҳга ҳам малол келмағайдир»,— дер эрдилар. Расулуллоҳ қисқа бўлса ҳам, канда қилмай намоз ўқимоқни яхши кўрар эрдилар. Агар нафл намоз ўқимакни одат қилган бўлсалар, уни ҳам канда қилмай ўқир эрдилар».
52-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза тутмоқлари ва рўза тутмай юришлари ҳақида
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан бошқа ойларнинг ҳаммасида ҳам рўза тутавермаганлар. Жаноб рўза тутсалар, «Оллоҳга қасамлар бўлсинким, бул кишининг оғизлари очиқ кун бўлмағайдир!» — дейишарди. Оғизлари очиқ бўлган вақтларда эрса, «Оллоҳга қасамлар бўлсинким, бул киши рўза тутмағайдирлар!» — дейишарди».
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ойларда ҳеч ҳам рўза тутмас эрдилар, ҳатто биз: «Бу зот ҳеч ҳам нафл рўзэ. тутмасалар керак?» — деб ўйлардик. Баъзи ойларда шунчалик кўп рўза тутар эрдиларки, биз: «Бу зот доимо рўза бўлсалар керак?»—деб ўйлардик.
Баъзан биз, кечаси Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқимасалар керак, деб ўйлаб уйларига борсак, ул киши намоз ўқиётган бўлар эрдилар. Баъзан эрса, ул киши кечаси бирлан ухламай намоз ўқиб чиқсалар керак, деб ўйлаб борсак, ухлаётган бўлар эрдилар».
Анас разияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандай рўза тутишлари тўғрисида сўрашди. Ул киши: «Баъзи ойларда Жанобни рўза ҳолда кўрмоқни истасам, албатта рўза ҳолида кўрар эрдим. Агар оғизлари очиқ ҳолда кўрмоқни истасам, оғизлари очиқ ҳолда кўрар эрдим. Кечалари намоз ўқиётганларини кўрмоқни истаганимда эрса, намоз ўқиётган ҳолда кўрар эрдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак кафтларидек юмшоқ ва иссиқ кафтни ушламаганман. Расулуллоҳнинг бўйларидан хушбўйроқ мушкни ҳам, анбарни ҳам ҳидламаганман!» — деб жавоб бердилар.
53-боб. Рўзадорда меҳмоннинг ҳам ҳаққи бор
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг олдимга келдилар-да, «Сенда, сени зиёрат қилгани келганларнинг (меҳмонларнинг) ҳам, хотинингнинг ҳам ҳаққи бор»,— дедилар. Ул кишидан мен: «Довуд пайғамбар нечук рўза тутганлар?»—деб сўрадим, чунки Жаноб Расулуллоҳ: «Сен Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидан ошириб юбормағил!»—деган эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ярим умрларига баробар рўза тутганлар»,— деб жавоб қилдилар».
54-боб. Рўзадорда ўз танасининг ҳам ҳаққи бор
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Эй Абдуллоҳ, сенга ҳар куни рўза тутиб, ҳар кеча ухламай, ибодат қилмоқ хусусинда айтайинми?»— дедилар, мен: «Айтингиз, ё Расулуллоҳ!» — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Ундоқ қилмағил, рўза ҳам тутғил, оғиз ҳам очғил, кечаси ибодат ҳам айлағил, уйқуга ҳам ётғил! Чунким сенда ўз танангнинг ҳам ҳаққи бор, кўзингнинг ҳам ҳаққи бор, аёлингнинг ҳам ҳаққи бордир, меҳмонингнинг ҳам ҳаққи бордир. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутмоғинг кифоя қилғайдир, чунким ҳар бир қилган яхшилиғинг учун ўн баробар савоб теккайдир, бу эрса сенга умр бўйи рўза тутганлик савобини берғайдир»,— дедилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, бундан ҳам кўпроқ рўза тутмакка қувватим етғайдир, деб ўйлармен»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Довуд пайғамбарнинг рўзаларидек рўза тутғил-у, аммо андин ошириб юбормағил!» — дедилар. Мен: «Довуд пайғамбар нечук рўза тутганлар?» — деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ: «Ярим умрлари рўза тутмоқ бирла ўтган»,— дедилар».
Абдуллоҳ кексайиб рўза тутмоққа қийналиб қолганларида, афсусланиб: «Кошки эрди, ўшанда Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўгитларини қабул қилган бўлсам эрди!»—дер эканлар.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев