|
Ишид байроғини ўзига статус ва дастури амал қилиб олган, ёки шу байроқни Ислом Дини рамзидек кўраётган Диндош биродарларга эслатма.
|
Ушбу байроқдаги гўёки Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам узуклари муҳри деб доира шаклини ичидаги сўзлар маъноси куфрдир. Чунки бу доира шакли ичига "Муҳаммад Аллоҳнинг росули" деб ёзилгандек туюлади. Аслида бу Тавҳид душманлари суфилар томонидан ишид учун маҳсус таёрлаб берилган байроқ бўлиб, жохиллиги сабаб ҳатто булар байроқга нима деб ёзганини билмаган. Улар бу байроқдаги доира шаклини ичига ўзларича "Аллоҳнинг росули муҳаммад" деб ёзмоқчи бўлдилар ва ушбу арабча калима:
الله رسول محمد ➡️
|
ни киритдилар. Ваҳоланки уларни бу иши жоҳиллиги ва залолати сабаб уларни башарасини очиб ташлади. Улар ушбу доира ичига "Муҳаммад Аллоҳнинг росули" деб ёзаман деб, араб луғатини қўпол равишда бузганликлари сабаб "Аллоҳ Муҳаммаднинг росули" деб ёзиб қўйдилар. Уларни бу ишини сабабини сўрашганда, улар: "Биз Аллоҳнинг Исмини юқорига қўйдик" деб жавоб бердилар. Аммо уларни бу нияти амалларини оқламади. Улар ўзлари тўқиб чиқарган байроқга ўзлари сезмаган холда ширкни куфрни ифода қилувчи сўзларни яъний:
الله رسول محمد (Аллоҳ Муҳаммаднинг росулидир).
|
деб ёзиб қўйишди.
|
Бундан ташқари улар ўзларини оқлаш мақсадида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам узукларига ҳам айнан шундай деб ёзилган деган пуч давони қилдилар. Вахоланки Имом Муслим ўзларининг Саҳиҳларида ривоят қилган ҳадисларида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг узукларига: محمد رسول الله ( "Муҳаммадун Росулуллаҳ" яъний Аллоҳнинг росулидир) деб ёзилгани айтилган. Ва бу узук тўртинчи адолатли Ҳалифа Усмон розиёллоҳу анҳу даврида ул зот қўлидан қуддуқга тушиб кетгани айтилган.
|
حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ الْجَهْضَمِيُّ، حَدَّثَنَا نُوحُ بْنُ قَيْسٍ، عَنْ أَخِيهِ، خَالِدِ بْنِ قَيْسٍ عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَرَادَ أَنْ يَكْتُبَ إِلَى كِسْرَى وَقَيْصَرَ وَالنَّجَاشِيِّ . فَقِيلَ إِنَّهُمْ لاَ يَقْبَلُونَ كِتَابًا إِلاَّ بِخَاتِمٍ . فَصَاغَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم خَاتَمًا حَلَقَةً فِضَّةً وَنَقَشَ فِيهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ
|
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз мактубларидан бирини ёзганларида[5] (ёки: ёзмоқчи бўлганларида) унга: “Улар[6] фақат муҳрланган ҳарфларни ўқийдилар”, деб айтишди. Кейин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) кумуш узукни олдилар, унинг устига “Муҳаммадун росулуллоҳ” ёзуви ўйиб ёзилган ва қўлидаги узукнинг оқи ҳали ҳам кўз ўнгимда турибди”.
|
Мен [7] Қатодадан: “Унда “Муҳаммад Аллоҳнинг Расули” ёзуви ўйиб ёзилганлигини ким айтди?” деб сўрадим. У: «Анас», деб жавоб берди.
|
Ҳадисни Бухорий 65, Муслим 2092, Насоий 2/289, Термизий, 2/120, Аҳмад 3/169 ва бошқалар ривоят қилган.
|
[1] Бу киши Абдуллоҳ ибн Ҳузафа ас-Саҳмий эди.
|
[2] Бу оролни эмас, балки Арабистон ярим оролининг шарқий соҳилидаги худди шу номдаги ҳудудни назарда тутади. Бу ерларнинг ҳукмдорлари сосонийлар Эронига қарам эди.
|
[3] Гап Эрон шоҳи Хосров II ҳақида кетмоқда.
|
[4] Ибн ал-Мусайяб бу ҳадисни ровойларидан бирининг исмидир.
|
[5] Демак, бу мактубни у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўқиганлар.
|
[6] Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу хабарларда Исломга даъват қилган ҳукмдорлар ҳақидадир.
|
[7] Яъни, Шуъба бу ҳадисни ровийларидан бири.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев