ўксинасизми?Ҳазрати Хадича разияллоҳу анҳунинг кўзлари ёриди. Файзли оилада қиз дунёга келди. Онанинг кўзлари гўдакка чексиз меҳр ва... ўкинч билан термулди. Фидойи рафиқа жоҳилларнинг фарзандлари қиз эканлигини рўкач қилиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришидан қайғуда эди. Бу хушхабар етиши билан Жанобимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам рафиқаларининг ёнига шошдилар. Қизалоқни севинч билан қучоқларига олиб, бағриларига босдилар. Онамиз разияллоҳу анҳуни муборакбод этиб:– Қизимнинг исми Зайнаб бўлсин! – дедилар.Зайнаб, яъни, отасининг зийнати...Бу – жоҳилият даврида қиз фарзандлар камситилишига қарши қўйилган илк қадам бўлди. Зотан, одамларнинг маломатидан қўрқиб, қизларни гўдак чоғида, тирик ҳолида кўмиш жоҳилият даврининг энг жирканч одатларидан эди. Исломга киришдан аввал бу одатга кўра қилган ишлари ҳазрати Умар разияллоҳу анҳудай зотни бир умр йиғлатди. Ҳар гал қизчаларини ўз қўллари билан тупроққа кўмганлари эсларига тушганида соқоллари ҳўл бўлгунча йиғлар эдилар. Уни кўмиш учун чуқур ҳозирларканлар, қизчалари жажжи бармоқлари билан тупроқдан тозалаб қўйган эди соқолларини...Бу одат ислом билан барҳам топди. Қуръони карим воситасида Аллоҳ таоло аёлларни камситмаслик, қизларга буюмдек қарамаслик лозимлигини, қиз фарзанд кўриш айб саналадиган, ор қилинадиган иш эмаслигини уқтирди: “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетар. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг “ёмон”лигидан (орият қилиб,) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизким, уларнинг бу ҳукмлари яроқсиздир” (Наҳл, 58-59).Мазкур хусуслар Пайғамбаримиз саллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари билан қувватланди:“Аллоҳ таолодан хайрли авлод ато этишини сўрадим, менга қиз фарзандлар эҳсон этди” (“Ширъа”); [Şir’a];“Kız çocuklarını hor görmeyin; çünkü ben kızlar babasıyım.” [M. Cinan]“Қиз фарзандларингизни хор кўрмангки, мен қизларнинг отасиман” (“Мифтоҳул жинон”);“Бозордан янги мева сотиб олиб, уйига келтирган киши садақа қилганлик савобини олади. Олиб келинган мевани ўғилларидан аввал қизларига берсин! Аёли, қизларини севинтирган одамнинг савоби Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаганнинг савоби кабидир. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кимсанинг вужуди жаҳаннамга ҳаромдир” (Ибни Адий).Қиз фарзандларга муносабат қандай бўлиши ҳақида бундан бошқа кўрсатмага ҳожат йўқ. Демак, кўрсатма аниқ, лекин унга амал қилиш-чи?Ойнаи жаҳонда ҳинд қишлоқларидан бирида яшовчи аёл ўз турмуши ҳақида гапираркан, шундай дейди: “Уч қизим кетма-кет туғилди. Эрим биринчи қизимиз дунёга келганида сал қувонгандек бўлди, лекин кейинги иккитаси ҳам қиз бўлгач, бошим калтакдан чиқмай қолди. Эшитганим фақат маломат – “қиз боланинг турган-битгани харажат, рўзғордаги бирор оғирликни енгиллатмайди, қайтанга, катта бўлиб, бор будимизни сарфлаб йиққанларимизни бошқа бировнинг уйига олиб кетади...” Ҳартугул, тўртинчимиз ўғил туғилди-ю, бағримга шамол тегди. Эримнинг қовоғи очилди, менга ҳам, қизларимга ҳам яхшироқ муомала қилишга ўтди”.Бу сўзлар ҳинд миллатига, бошқа эътиқодга мансуб аёлга тегишли эканини рўкач қилиб, эътироз билдирсак, ҳақлимиз. Лекин қуйидаги ҳолат мусулмон оиласига оид: “Оилада катта ўғилман, туғилганимда дадам жуда қувонган, катта зиёфат берган эканлар. Мендан кейин кетма-кет тўртта синглим туғилган. Яна ўғил кутган дадам эса, тўртинчи синглим туғилганида туғруқхонага қадам ҳам босмаган, аямни бувим билан тоғам олиб чиқишган экан”.Эркакларнинг бундай қарашларини оқламаган ҳолда, айрим ҳамюрт аёлларнинг сўзларига “қулоқ берамиз”. Балки эркаклар аёлнинг дардларини ҳис қилолмас, лекин эътибор қилинг, бу жумлалар она бўлишнинг оғирликларини бошидан ўтказган, ўғилми-қизми, фарзанд нақадар ширин бўлишини ҳис қилган кайвониларга тегишли:“Ўзи шу келинни бошидан иқим суймаган. Агар яхши бўлса биринчи боласи қиз туғилармиди?”“Фалончининг келини учинчисини ҳам қиз туғибди. Ҳаммани ичини оғритаверганидан кейин, шундай бўлади-да!”“Нечта қизи бор экан? Олтита. Шунча қизнинг ўрнига битта ўғил туғиб олмайдими, ёнбошида суянчиғи бўларди...”“Келинимга айтдим, болам шу тўртта қиз билан ўтиб кетаверадими, дедим. Рост-да, ўғил туғмаган аёл аёлми?!”Энди нима деймиз? Нимани рўкач қиламиз? “Одам дунёга бир марта келади, ҳамма ҳам орзу-ҳавас кўришни истайди...” Шундоқ ҳам орзу-ҳаваслар ортидан оворамиз. Бизни бугун гуноҳларга, хатоларга орзу-ҳавасларимиз етакламаяптими? Уларнинг ортидан бизни яратган Зотга исён қилиб қўймаяпмизми?Фарзанд – инсонга ато этилган энг улуғ неъмат. Уларни қиз, ўғилга ажратиш Аллоҳ берган неъмат билан Унга исён қилиш, қазои қадарга норизолик билдириш эмасми? Ахир, бу оламдан тирноққа зор ўтганлар қанча, шу ҳасратда кўнгли ўксиб яшаётганлар қанча? Зотан, ҳикмат эгаси ёлғиз Аллоҳ таоло. Бандаси учун хайр кимда ёки нимада эканини Унинг Ўзи билгувчи...Энди ҳам фарзандларингиз қиз бўлганидан ўксинасизми? Ахир, улар Меҳрибон Зот ато этган неъмат, жаннатга киришингиз учун восита... Қизларингиз – оғирликларига бардошли бўлиб, чиройли тарбиялаб, тенгига узатиб, кейин ҳам яхшилик қилишда давом этсангиз – сиз билан жаҳаннам ўртасидаги тўсиқ...Энди ҳам ўксинасизми?
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев