БИРОДАР..........
Тақдирни койима бошингни эгиб,
Афсусни армонга қилма баробар,
Соғинч яшамасин ёшингни эзиб...
Мусофир бўлдим деб куйма Биродар !
Эр йигит ризқини терар хар ердан,
Тутган ўлжасини олади юлиб,
Қатордан адашма, қолмагин элдан...
Биродар ўксинма, яшайвер кулиб !
Муштипар Онангга раво кўр рохат,
Ёрингни соғинчи кафтингда сурат,
Дилбандинг йўлингда термоқда тоқат...
Биродар Ватанни унутма фақат !
Мусофир бўлдим деб куйма Биродар,
Мусофир бўлган хам Оллох бандаси,
Тақдирни қисматга қилма баробар....
Бу дунё синовли, шудир зарбаси !
Биламан дилгинанг соғинч қамраган,
Интизор кўзларинг ёшлар намлаган,
Ниятинг "рўзғорим буд бўлсин" дея....
Белинг сабрдан белбоғ боғлаган !
Бошинг эгилмасин, қаддинг синмасин,
Босган қадаминг мардона бўлсин,
Сенинг қаршингда тазимдаман мен...
Биродар сабрингни ТАНГРИМ қўлласин!!!
ГАР БИЛСАНГ ЮРТИГА СОҒИНЧДАН ТОЛИБ...
ХАТТО БОБУР ХАМ МУСОФИР ЎТГАН...
АНДИЖОН ТУПРОҒИН БИР СИҚИМ ОЛИБ...
ХАР КУНИ МИНГ БОРА КЎЗИГА СУРТГАН
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев