Ассалому алайкум! Намоздан кейинги тасбеҳ ва зикрлар фарз намозидан кейиноқ айтилиши афзалми ёки суннат намозидан кейинми?
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ инсонларга салавот ва саломлар бўлсин! Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Намоздан кейинги тасбеҳ ва зикрлар хусусида келган саҳиҳ ҳадислар ушбу зикрларни фарз намозидан кейин айтиш афзал эканига далолат қилади.
1) Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиб бўлганларидан кейин уч бор “астағфируллоҳ” деб, сўнгра: “Аллоҳумма антассалам ва минкассалам таборакта Зал-жалали вал-икром” деб айтар эдилар[1].
Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча суннат намозларни уйда ўқир эдилар. Саҳобалар эса у зотнинг фарз намозидан кейинги амалларини кўрар эдилар.
2) Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Камбағал саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат биродарларимиз олий даражалар ва доимий неъматларга эришмоқдалар, улар биз каби намоз ўқишади ва биз рўза тутгандек рўза тутишади. (Камига) садақа бериб ҳаж ва умра ибодатларини бажариб, жиҳодларда ҳам иштирок этишади”, дейишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар шу айтган нарсамни бажарсанглар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади”, деганларида, улар: “Ҳа, ўргатинг”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта “субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “алҳамдулиллаҳ” ва ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деб айтинглар”, дедилар”[2].
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ юқоридаги ҳадисда зикр қилинган “намоз кетидан” деган сўзни изоҳлаб, шундай дейди: “Пайғамбаримизнинг “намоз кетидан” деган сўзлари фарз ва суннат намозларини ҳам ўз ичига олади. Лекин кўпчилик уламолар ушбу зикрлар фарз намозидан кейин айтилади дейишган. Муслим Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (қуйидаги) ҳадис бу зикрларнинг фарз намозидан кейиноқ айтилиши керак эканини кўрсатади”[3].
Давоми
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
"IxlosOrg Fatvolar" каналига аъзо бўлинг
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев