мамлакати ҳудудида
пулларнинг
қадрсизланиб кетиши
ўрта ҳолда яшаётган
кўп оилаларга
маълум
қийинчиликлар олиб
келди. Одамлар узоқ
вақт йиғган мол-
дунёларидан деярли
айрилдилар,
баъзилар эса,
умуман ўз
истиқболларини ҳам
йўқотишди.
Бўлаётган
воқеаларни битта
умидсиз сўз –
“чорасизлик” деб
баҳоласак ҳам
бўлади.
Мана, мўминлар ҳам
қуйидаги саволни
бера бошлашди:
нима сабабдан мен,
оилам ва яқинларим
тўғри ҳаёт кечириб,
Аллоҳ таолонинг
ибодатларини
вақтида бажараётган
бўлсак ҳам бундай
ҳолатга тушдик? Нега
Аллоҳ таоло бизни
молиявий
инқирозлардан
ҳимоя қилмаяпти?
Ҳақиқатдан ҳам
савол жуда
мураккаб, чунки
мўмин-мусулмонлар
бўлаётган барча
ишларни Аллоҳ
таолонинг иродасига
боғлаб таҳлил
қилади. Бошқача
қилиб айтганда,
Аллоҳ шундай
бўлишини ирода
қилди ва шундай
бўлмоқда. Бу ерда
ҳам қийнайдиган
савол туғилади: Нега
биз? Нима қилдикки,
бошимизга
мусибатлар ёғилди?
Бир зумда яхши
либос кийиш ва
яхши махсулотларни
танавввул қилишдан
маҳрум бўлган
фарзандларимизнинг
айби нима? Умуман
олганда фаравонлик
даражаси юқори
тезлик билан тушиб
бораётган ҳолатда
нима қилиш керак?
Бўлаётган
ҳодисаларнинг ташқи
омиллари ҳақида
етарлича гапирилди.
Турли даражадаги
мутахассис ва
таҳлилчилар
геосиёсий
сценарийлар, давлат
бошқаруви инқирози,
монополия
оқибатлари ва
коррупция ҳақида
ҳалигача гапириб
ётибдилар. Бироқ
бундай
баҳолашларнинг
барчаси қуйидаги
саволни йўққа
чиқара олмайди:
нега айнан биз бу
девальвацион “базм”
гирдобига дучор
бўлдик?
Эҳтимол, ҳозирги
инқирознинг сиёсий-
иқтисодий сабаблари
оқабатида маънавий
омилни юзага
чиқаришга
уринишлар
кимлардадир
истеҳзоли табассум
уйғотаётган бўлиши
мумкин. Бироқ содир
бўлаётган ишларга
холис баҳо бериш
ниятида бошқача
назар ташлаб
кўришнинг зарари
йўқ бўлса керак.
Майли, агар фараз
сифатида назар
ташланадиган бўлса
ҳам.
Черковнинг
каппадокиялик
оталаридан бири,
авлиё Буюк Василий
“биз ёмонлик, турлик
касалликлар, жабр ва
мол-мулкни йўқотиш
каби синовлар ёлғон,
фаҳш, хасад ва шунга
ўхшаш қабиҳликлар
билан кирланган
нафсимизни
қутқариш учун
парвардигор
тарафидан
юборилади” деб
ёзади. “Ҳудди табиб
ҳам танани турли
оғриқ ва
қийноқларга
тортиши, унинг касал
билан эмас, касаллик
билан
курашаётганига
далолат қилганидек,
парвардигорнинг
тез-тез юбориб
турадиган жазолари
бандани қутқариш
учундир”.
Насронийларнинг бу
қарашлари Қуръони
карим таълимотига
ҳам мос тушади,
яъни дунёвий
уқубатлар синаш
ҳамда одамларни
беғамликдан
уйғотиб, тўғри йўлга
йўллаш учундир:
“Қилган
амалларининг
баъзисини тоттириш
учун, одамлар
қўллари касб қилган
нарсалар туфайли
қуруқликдаю
денгизда фасод
зоҳир бўлди. Шоядки
улар қайтсалар”
(Рум сураси, 41-оят).
Бошқача сўз билан
айтганда, ҳаётимизда
салбий тарафга
қараб ўзгарган ҳар
қандай нарса
ўзимизга танқидий
қараш учун баҳона
бўлиши керак,
шундай эмасми?
Эҳтимол, намоз, рўза,
закот ва Исломнинг
бошқа рукнларига
амал қилишимиз
бизни маъсум
эканимизга
ишонтириб
қўйгандир. Намоз
ўқиган, садақа
бергани билан
кимнидир ҳақорат
қилган, урган,
молини ўғирлаган
вва оқибат муфлис
(банкрот) бўлган
кимса ҳақидаги
машҳур ривоятни
бир эслаб кўринг.
Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “ Муфлис
(банкрот) кимлигини
биласизларми?”,
дедилар. Улар:
“Биздаги муфлис на
пули бор, на матоси
бор кишидир”,
дедилар. У зот:
“Умматим ичидаги
муфлис шундай
кишики, қиёмат куни
намоз, рўза ва
закотлари билан
келади ва шу билан
бирга кимнидир
сўккан, бошқасини
бузуқ деб айблаган,
кимнингдир молини
еган, қонини тўккан
ва урган. Уни ўтқазиб
(ҳар бир ҳақдор)
унинг
яхшиликларидан ўз
қасосини ола
бошлайди. Агар
гуноҳлари эвазига
қасос олинишдан
аввал яхшиликлари
тугаб қоладиган
бўлса (ҳақдорлар)
гуноҳларидан олиб
унинг зиммасига
юкланади, сўнг
дўзахга ташланади”,
дедилар.
Ҳақдорларга ўх
яхшиликларидан
берса ҳам, барибир
етказа олмас экан.
Аллоҳ таоло
барчамизни бундан
сақласин.
Эътибор беринг, бу
ерда гап муфлис
ҳақида кетмоқда,
яъни аввалида бор
бўлиб бор нарсасини
йўқотган кимса
ҳақида. Демак,
намозларимиз ва
бошқа амалларимиз
барча замонлар,
хусусан, бу дунёда
бўлган давримиз
учун
гуноҳларимизнинг
кечирилиши учун
восита бўла олмас
экан. Агар сен
ўзингнинг
амалларингга холис
ишониб қоладиган
бўлсанг, жуда кўп
гуноҳлар арзимас
бўлиб кўринар экан
ва кейин биз
буларнинг кўпига
кўзларимизни
юмадиган бўлдик.
Тўғри, баъзан, биз бу
гуноҳларимизни ўз
номи билан атаган
ҳолда улар учун
изтироб ҳам чекиб
қўйганимиз билан
яна шу гуноҳларга
қўл ураверамиз. Энг
ёмони шундай яшаш
тарзини касб қилиб,
Парвардигори олам
билан
боғлиқлигимизни
йўқотиб боряпмиз.
Эҳтимол, кўпчилик
юқорида ўзимиз ва
атрофимизда
бўлаётган нарсалар
ҳақида ёзилганларга
қўшилмас. Бироқ
ўзича бирон нарсани
адолат деб тушуниб
олиб, ўзича
кимнидир алдаш ёки
шунга ўхшаш
ишларни қилиб
қўйишдан омонман
дея ким ҳам айта
олади? Бу ерда гап
яқинларимиз ва
бизга ишонадиганлар
билан бўлаётган
маънавий-ахлоқий
муносабатлар ҳақида
бораётган бўлиши
ҳам мумкин.
Дунёдаги
пешонамизга
битилган синовлар
ҳақида ҳам
унутмаслигимиз
керак. Бу ерда
Қуръони каримда
зикр қилинган боғ
эгалари ҳақидаги
оятларни эслаб ўтиш
лозим.
“Албатта, Биз
уларини боғ
эгаларини
синаганимиздек
синаб кўрдик.
Вақтики, эрта тонгда
териб оламиз, деб
қасам ичдилар. Ва
истисно қилмадилар.
Улар ухлаб ётганда,
боғ устидан
Роббингдан бўлган
айланувчи айланиб
чиқди. Бас, у худди
меваси териб
олинганга ўхшаб
қолди. Улар, тонг-
саҳарда бир-
бирларини
чақирдилар: «Агар
терадиган бўлсангиз,
экинзорингизга
эртароқ боринг»,
деб. Бас, паст
овозла гаплашиб,
юриб кетдилар.
«Бугун сиз
борингизда у боғга
мискин кира
кўрмасин», деб. Ва
эрталабда қасдла,
ўзларини қодир
сезиб, бордилар.
Уни кўрганларида,
биз адашибмиз,
дедилар. Балки биз
маҳрум
бўлгандирмиз,
дедилар. Уларнинг
энг яхши ва
адолатлиси,
«Сизларга тасбиҳ
айтсаларингиз-чи,
демабмидим?!»,
деди. Роббимиз
айблардан пок бўлди,
албатта биз
золимлардан эдик,
дедилар. Бас,
баъзилари
баъзиларни маломат
қила бошладилар.
Вой, шўримиз
қурсин, туғёнга
кетган эканмиз.
Шояд Роббимиз
унинг ўрнига ундан
кўра яхшироғини
берса. Биз ўз
Роббимизга
рағбатлимиз,
дедилар. Азоб
шундоқ бўлур ва
агар билсалар,
албатта охират азоби
бундан катта
бўладир” (Қалам
сураси, 17-33
оятлар).
Бу воқеадаги
диққатга сазавор
нарса, одамлар
бўлиб ўтган
нарсаладан жаҳл
қилмадилар, аксинча
охирида улар
хатоларини тушуниб,
Аллоҳдан яхшилик
умидида қолдилар.
Бундай
фожиалардан
омонда қолишнинг
бир усули –
фаровонлик вақтида
Аллоҳ таолога
шукроналар
айтишдир.
Қийинчилик ва
кулфатлар ёғилиб
турганида хатто энг
ашаддий
жиноятчилар ҳам
Аллоҳ таолодан
ёрдам сўраб
юборади. Бироқ
билак кучга тўлган,
фаровон, тўла-тўкис
ҳаёт вақтида Аллоҳни
ёд этиб, хайр-эҳсон
ва садақа қилиб
юришинг
муҳимроқдир.
Бошқача айтганда,
бошимизга тушган
инқироз Роббимиз
тарафидан ўзимизни
тўғирлашга ва
келажакда
яхшиликка қараб
интилишимиз учун
берилган
имкониятдир. Сўнгги
йиллар кўпчилигимиз
анча ўзгариб
кетганимизни тан
олинглар. Одамлар
муҳтожлар ҳақида
кам ўйлайдиган
бўлиб кетишди,
қўшниларга ҳам
салом
берилмайдиган
бўлди, ҳатто
юзлардаги
табассумлар ҳам
камайиб кетди. Бу
нарса
девальвациядан анча
олдин бошланган
эди.
Ва шундай бўлсада,
ўз-ўзини тергамоқ
руҳий муаммоларни
англаб етишга
ёрдам беради, лекин
у ҳар бир оиланинг
ўзига тааллуқли
моддий машаққатлар
(қийинчиликлар)ни
арита олмайди.
Вазиятдан чиқиш
учун биз, балки,
ўзимиздаги мавжуд
ички, яна ҳам
аниқроғи, яширин
имкон
заҳираларимизни
қидириб топишимиз
лозимдир. Эҳтимол,
ҳаёт бизни
ихтисослашган
фаолиятимизни
алмаштиришга
мажбур этар ва
ўзимизга ҳам
номаълум бўлган
янги қирраларимиз
кашф этилар.
Молиявий коллапсга
дуч келган жамият
янги ғоя ва жасур
тадбиркорга
муҳтождир, улар эса
ўз ўрнида йўлдаги
ғовларга эътибор
бермасдан мамлакат
иқтисодини янги
қирраларга қараб
бошлаб борадилар.
Албатта, ҳукумат
меҳнат ва ишлаб
чиқаришни йўлга
қўймоқчи
бўлганларга реал
ёрдам берсагина
буни амалга оширса
бўлади. Давлатимиз
эса тадбиркорларга
барча имконияларни
қилиб берган,
шундай экан, янги
имкониятлар ва
келажакдаги порлоқ
истиқболлар ҳам
узоқ эмас.
Қуйидаги оятни ҳам
асло унутмаслигимиз
керак: “Бас, албатта,
бир қийинчилик
билан осончилик
бордир” (Шарҳ
сураси, 5-оят).
Шундай экан қўл
қовуштириб ўтириш
ярамайди, аксинча,
бор имкониятлардан
фойдаланган ҳолда
кўпроқ меҳнат,
тадбир ва
кашфиётлар
қилишимиз керак.
Асосийси шуки,
ўзимиз ва
атрофдагиларимиз
билан холис
бўлишимиз керак.
Яъни мўмин доим
холис бўлиши керак.
Ҳақиқий инқироз пул
ёки мол-дунёни
йўқотиш эмас, балки
ўзимизни,
ўзлигимизни йўқотиб
қўйишимиздир!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Alloh xamma yaxshi insonlardan rozi bolsin!
Bir musulmon yigit katta miqdorda qarzdor bolib qolgan foizga pul olib, kimni qolidan moddiy yordam kelsa oz yordamini bersin Xolis Alloh uchun xamma korishi u.n kop exsonlar qilamiz kelilar xufyona xadya qilaylik qarzlaridan qutilib ketsan sababchi bolasizlar.
Bu rostmi yolg'onmi deb oylaydiganlar ziqnalik qilishga sabab doim topiladi ozilarni qiynamanglar majburiy emas faqat savob umididagilar u.n qarz deb yubormanglar qaytarishni yoli yoq battar qarz qilib qiyomatda xam qarzdor qilib qoymanglar xadya deb yuborilar 1larga 10 beradi Alloh.
Boshqa gruppalarga xam yuborilar iloji bolsa savob uchun.
Koramiz nimalarga qodir ekanmiz xammaga raxmat.
CLIK u,n KARTA RAQAMI.
8600 5103 0713 2816
09/20