Barcha hamdusanolar Allohgabolsin va uning Rosuliga salotu salomlar bolsin .
Tavhid darsidan davom ettiramiz
ТЕЛЕВИДЕНИЕ (Медиа Ахборот Воситалари) Аввало шуни билдирайликки, телевидение ва ҳоказо алоқа воситалари аслида ҳаром эмасдир. Фақат кунимиздаги ишлатилиш бичими ила ҳаром ҳолга келгандир. У фойдали ишларда ва дин хизматида қўлланилса шубҳасиз бир неъматдир. Қўлланаётган маконлар бордир. Мавзуйимиз медианинг бугунги кунда ишлатилишидир. Қиёматда ҳар ота ўз аҳлидан сўралади. Демак, ёш авлодни Аллоҳни рози қиладиган шаклда тарбиялаш ва исломий руҳда ўстириш лозимдир. Лекин ҳозирги кунимизда бундай тарбия нимагадир билинмаяпти, оталар Аллоҳнинг уларга юклаган бу жавобгарлигини замонамизнинг жонсиз бути бўлган теле ва радио дастурлар оғушига ташлаб қўйгандирлар. Ҳозирги пайтда ҳар дақиқаси исломга зид бўлган бу қути, уйларнинг тўрисида, катталарга ҳаёт дастури ва энг кераклиси болаларга тарбия берадиган қўмита шаклидадир. Эрталаб туриб-турмасданоқ уйларда биринчи ёқиладиган удир. У уйларни баракоти эмишки, саҳарлар бисмиллаҳ билан эмас у билан бошланади. Инсонлар кундалик ҳаётларини ундаги программаларга кўра тузяптилар. Намознинг қазоси бордир, фақат филмнинг қазоси йўқдир, ўтказиб юбориш мумкин эмасдир. Тобеъ (фанат) бўлган сериаллари қўйилмайдиган кун мусофир, меҳмон кутилади ҳолос. Айни филм такрорий берилгани билан қанча кўп кўрса ҳам ҳеч сиқилмайдилар. Ҳатто, бир уйда фарқли икки канални кўришни исталса, зудлик билан бошқа бир янги телевизор олинади, бу уришиб қолишликнинг олдини олишдир. Аммо икки ака-ука ойларча аразлашиб қолса, ёки катталари билан фарзандлари гаплашмаса ҳам муаммо йўқдир. Жудаям қизиқки, мен билан гаплашган кўп ота-оналар болалардаги ахлоқни бузилишининг сабабини телевидение деб биладилар. Ҳатто, илк оғзиларидан чиққани ҳам шу телевидениедир. Тушуниши қийин бўлган халқ бу ерда тушунарсиздир. Модомики муаммо аниқдир, ташхис қилингандир, касалликнинг ёмонлиги ҳам етарлича аниқдир, у ҳолда давоси ҳам осондир. Аммо ҳали ҳам ҳаракат кўринмайди. Аслида муаммонинг томир отишига эътиборсизликнинг сабаби ҳам яна телевидениедир. Чунки, бу қути ўзига мубталоларини доим тортади. Айни дамда ота-оналарнинг мақсадлари ҳам бир хил: болаларининг яхши бир жойда ўқишлиги, яхши маош олишлиги ва охирида гўзал бир қиз ёки йигит билан турмуш қуришлигидир. Охиратга суяниш муаммолари келганда: бу қутини ва бу қути билан инсонларга йўл кўрсатган тоғутларни ва уларга эргашганларнинг аслида ҳеч қандай қўрқуви кўринмайди. Бу дунё икки кунликдир, мақсад эса тўйиб-тўйиб яшамоқликдир. Буни қилма, бу ҳаром каби таъқиқлар кўп бўлган қийин ҳаётда яшаб бўлмайди. Яна айтадилар: “Зотан Аллоҳ жуда ҳам марҳаматлидир, жуда кўп кофир бор экан бизни ёқармиди?...” дейдилар. Замонавий ҳаётимизда тоғутлар содиқ қулларига бу қути воситасида янги хаёлий ўйин ўйнашни бошлашди. Намоз ўқимаётган бўлишингиз мумкин, авратларингиз очиқ бўлиши мумкин, ислом ҳаётингизда иккинчи даражали бўлиши мумкин, аммо буларга қарамасдан азобдан қутилишингиз мумкин. Ҳатто қутилиш ва раҳмат бир тарафда қолиб жаннатга киришингиз мумкин. Нима қилишингиз керакми?. Фақатгина солиҳ ва валий зотларнинг коинотда тасарруф ҳаққи (яъни бир нечта солиҳ ва валий зотлар Аллоҳга оламлар бошқарувида ёрдамчилик ҳуқуқи бор. СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛЛОҲУ АКБАР, Аллоҳ буларнинг келтираётган ширк ва ёрдамларидан ПОКДИР) борлигига қатъий ишонишингиз ва ҳаётингизда бир марта бўлса ҳам мискинга ёрдам қилишингиз. Шуларнинг ўзи кифоя қилади дейдилар. Ҳа, яна қути хусусида бир қанча сўз ва ўрнак бор. Айрим тоғутпарвар инсонларни тушуниш қийиндир. Чунки бу тоғут (телевидение) га муккаларидан кетиб болаларни, ҳатто ўзларининг диндан узилиб қолганларини билганлари билан бунга қарши ҳаракат ҳам қилмаяптилар. Ўзларини ва оилаларини тавҳиднинг нуридан олиб, ширк, фисқ ва зулмнинг қоронғуликларига олиб борган бу тоғутни яхши биладилар ва оқибатини билиб туриб қабул қилишади, инкор (такфир) ни эса умуман унутишган.
nou.id bulib tarki duneo qilishi kerakmi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев