Бир насроний роҳиб бор эди...
У Худони берган куни мусулмон шайхнинг олдига бориб, исломни тарк этиб насронийликка ўтишига чақирарди...
Унга доим шу сўзларни айтарди:
— Эй шайх, сен вақтингни ҳар куни беш вақт намознинг қиёмига, рукуъсига яна қиём, яна рукуъга сарфлайсан. Яна йилда тўла бир ой рўза тутасан. Умринг бўйи бўғиб қўйилгандексан, истаганингни қилолмайсан. Чўчқа гўштига яқинлашмайсан ва ҳ.к.. Қасам ичаман, буларга чидаб бўлмайди... Эй шайх, агар истасанг, булардан қутуласан. Бор - йўғи Аллоҳ ёлғиз фарзанди Исони оламларга худо қилиб юборганига, сенинг кабилар хатоси туфайли ўлганига иймон келтирсанг, бас! — дерди...
У ҳар куни келиб шу сўзларни такрорлашдан чарчамасди. Лекин бир куни у келмади.
... Шайх роҳиб бу ишни шунчаки қўймаслигини, осонликча қутулмаслигини биларди. У қандай жавоб беришни кўп ўйларди. Аллоҳ бир куни унга ажойиб нарсани илҳом қилди...
Ўз ёрдамчисини чақириб:
— Эртага роҳиб келганда, бироз кутгин - да сўнг, олдимга келиб, қулоғимга пичирла! — деди...
Эртасига одатига кўра насроний келди. Ўтириб қиссасини айтишни бошлади. Хизматкор келиб, шайхнинг айтганидек, қулоғига нималарнидир пичирлади. Шайх дод - войлаб йиғлай бошлади. Роҳиб ҳайрат билан нима бўлганини сўради.
Шайх:
— Ҳозир жавоб беришни хоҳламайман! — деди.
— Сокин бўл, ва бизга нима бўлганини айт! — деди роҳиб.
— Иш жуда катта, қандай айтаман ахир? — деди шайх.
— Асабларим ўйнаб кетяпти, айта қолсанг-чи? — деди роҳиб.
— Менга даҳшатли хабар келди. Фаришта Жаброил ўлибди! - деди.
Роҳиб қаҳқаҳа отиб кулиб юборди.
- Сен аҳмоқмисан - а? Фаришталар ўлмайдилар, қандай қилиб ўлсин, эй шайх! - деди.
Шайх:
— "Фаришта ўлади", деб айтаётган - мен, аҳмоқ бўлсам... Унда "Фаришталарни яратган Зот ўлган", деб айтган одам ким экан а...? - деди.
Шайх Аҳмад Дийдод қиссаларидан.
© Умму Абдуллоҳ таржимаси
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев