— Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бирор асоси борми?
— Албатта бор. Бу ҳақда ҳатто Имом Бухорийнинг «Ал-адаб вал-муфрад» китобларида махсус «Эснаганда қўл билан оғизни тўсиш ҳақида» номли боб бор. Шу бобда келган ҳадислардан бирини зикр қилиб ўтамиз: Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради». Эснаш келганида намоздан бошқа ҳолларда чап қўл орқаси билан оғиз тўсилади. Шунингдек, ҳадисларда эснаб туриб: «ҳооҳ» дейиш шайтоннинг яйрашига сабаб бўлиши ҳам баён этилган.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев