(Туйғу)
Дейдиларки, инсон вафот этгандан сўнг унинг руҳи ер юзида қолармиш. Одамнинг руҳи ўсимликларга, паррандаларга, ҳатто, уй ҳайвонларига ўтиб, биз-тириклар қилаётган яхши-ёмон, гуноҳ ва савоб ишларни кузатиб турармиш.Руҳлар биз амалга ошираётган эзгу ишлардан қувониб, қабиҳ ишларимиздан ғазабга келармиш...
Ҳар доим ҳовлимизда яшнаб турган ҳар хил гуллар ичидаги бир туп туп оқ атиргулга кўзим тушар экан, беихтиёр онамни эслайман. Бошига ўраган қордай оқ дока рўмоли, кумшранг соч толалари, меҳр барқ уриб турган нуроний чеҳраси бир зум кўз олдимда жилвагар бўлади...Ранг-баранг очилиб ётган гуллар орасида оқ атиргул эмас, балки майин нигоҳолар билан онажоним тикилиб тургандек туюлаверади, туюлаверади...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев