Бугун Фарғона шахрининг марказий “Истиқлол” ўйингохи мажлислар залида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ходимлари Фазлиддин Хожимуҳамедов, Азиз Паттахов ва “Пахтакор” жамоаси фан клуби раиси Алишер Эргашевлар Супперлига дебютанти бўлган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси мухлислар клуби билан учрашдилар.
Мазкур бўлим ходимлари футбол клубларининг мухлислар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, стадионларда мухлисларга яратиладиган шароитларни янада яхшилаш, мухлислар билан ишлашнинг янгича услубларини жорий этиш орқали мухлисларни стадионга қайтариш ҳамда футбол клублари мухлислари сафини янада кенгайтириш ишларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича дастур лоихалари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирда “Цементчи” мухлислар клуби билан биргаликда жамоа бош мураббийи Абдумалик Хакимов хам иштирок этдилар.
Тадбир анчайин кўтаринки рухда ўтди ва мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида мазкур бўлим ходими Азизбек Паттахов Қувасойлик ишқибозлар хақида жудаям илиқ таъсуротга эга бўлганлиги ва уларнинг айнан мухлислик маданиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлари тахсинга лойиқ эканлигини айтиб йиғилганларга хусусан жамоа ва мухлислар клуби ўртасида ўрнатилганюқори даражадаги алоқалари учун жамоа бош Мураббийи Абдумалик Хакимовга чуқур миннатдорчилик билдирдилар.
Худди шунингдек “Цементчи” жамоаси мухлислар клуби раиси Ғайратжон Давронов хам мухлислар клуби номидан келган мехмонларнинг бошлаган барча эзгу ишларига омад тилаб, амалга оширилажак янги лойихаларда доимо бирдам эканлигини маълум қилди ва келажакда “Цементчи” мухлислар клуби энг фаол жамоага айланишига вада бердилар.
Учрашув якунида бўлим ходимлари томонидан “Цементчи” мухлислар клуби раиси Ғайратжон Давроновга ишонч ёрлиғи сифатида Ўзбекистон футбол федерациясининг махсус белгили байроқ (вымпел)и топширилди. Ўз навбатида мехмонларга “Цементчи” мухлислар клубининг эсдалик совғаси топширилди.
Шу тариқа яхши ниятлар билан Суперлига сари қадам ташлаган жамоамиз мухлислар клуби ва Ўзбекистон футбол федерацияси ходимлари ўртасидаги учрашув ўз нихоясига етди.
“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7