қилинади:
«Умар Набий соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳузурларига киришга изн
сўради. У зотнинг ҳузурларида қурайшлик
аёллар бор эди. Улар у зот билан гаплашиб,
гапни кўпайтириб, овозларини у зотнинг
овозларидан баланд кўтараётган эдилар. Умар
изн сўраганда шошиб туриб, ҳижобларига
ёпишишди. У зот унга изн бердилар. У кирди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
кулаётган эдилар. Бас, Умар:
«Аллоҳ сизни кулдирсин, эй Аллоҳнинг
Расули», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анави менинг ҳузуримда бўлганлардан
ажабландим. Сенинг овозингни эшитишлари
билан ҳижобларига ёпишишди», дедилар.
Умар:
«Уларнинг ҳайиқишига сиз ҳақлироқсиз,
эй Аллоҳнинг Расули», деди ва (сўзида давом
этиб,) уларга:
«Эй ўзига ўзи душманлар! Мендан
ҳайиқасизлар-у, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламдан ҳайиқмайсизларми?!»
деди. Улар:
«Сен қўрс ва қўполсан», дедилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам:
«Етар, эй Ибн Хаттоб! Жоним қўлида
бўлган Зот ила қасамки, шайтон бир йўлда
кетаётиб, сени учратиб қолса, албатта, сенинг
йўлингдан бошқа йўлга ўтиб олади», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилганлар
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев