САЖДА қилган эдим~ руҳиятимдан ғам ғусса тахти қимирлаб қолди...
ДУО қилган эдим ~ бутун аъзойи баданим тинчланди ва руҳим шодликдан парвоз қилди...
Мен Роббимнинг ЗИКРисиз илгарилаб кетишга қодир эмас эканман ! . ! . !
ҲАҚИҚИЙ БАХТ
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Исо алайҳиссалом бир дарахтнинг соясида ДУО этиб ўтирган одамни кўриб, унга яқинлашдилар. Қарасаларки, одамнинг икки кўзи кўр, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган...
лекин юзида "АЖИБ БИР БАХТ" ёлқинланар, қўлларини дуога очган кўйи, ҳаяжондан титраб дуо этар эди:
--- "Эй не~не бадавлатларга бермаган неъматини менга бериб, сийлаган Раббим! Сенга дунёдаги барча дарахтларнинг япроқлари қадар ШУКРлар бўлсин!
Исо алайҳиссалом бу одамнинг ёнига чўккалаб, сўрадилар:
---Эй биродар, кўряпманки юриш бахтидан маҳрумсан, кўзларинг кўрмайди. Шунга қарамай, не-не бадавлатларга берилмаган неъматнинг ўзингга берилганидан сўзлаяпсан, шукрона келтиряпсан. У қайси неъматдир, менга сўзлармисан?!
Одам овоз келган томонга ўгирилди:
---Биродар, Аллоҳим менга шундай ҚАЛБ бермишки, бу қалб орқали Уни танидим...
Шундай бир тил бермишки, бу тил билан Унга шукрлар айтаман. Ҳолбуки, дунёнинг энг қийматли бойликлари берилган неча~неча кишилар бор – қалбларида Аллоҳни танимоқ севинчи, тилларида ШУКР* этмоқ бахти йўқдир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев