- Ассалому алайкум, Умида опа. Яхшимисиз?
- Ваалейкум ассалом. Раҳмат, ўзинг тузукмисан?
- Худога шукр, бугун анча яхши. Кеча бир ёмон иш қилдим.
- Қандай? Анови йигитнинг қўнғироғига жавоб бериб юбордим. Хафа бўлмайсизми?
- Ҳмм, айтгандиму “Унга жавоб берма” деб.
- Илтимос хафа бўлманг. Биласизми, кўп қизиқ гаплар айтдилар.
- Менга қизиқ эмас, синглим. Бошқалар ҳам қилдими қўнғироқ?
- Ҳа, 3-4 киши. Рақамизни бердим. Фақат исми чиққанларга. Нотанишлардан ҳеч қандай қўнғироқ бўлмади.
- Яхши. Кимдир сўраса шунақа айтиб турарсан. Узоғи икки хафта. Кейин безовта қилишмаса керак.
- Хўп бўлади. Лекин бир нарсага тушунолмаяпман.
- Нимага? Сиз айтгандиз “Фақат исми борларга берасан рақамимни деб”, анови йигитнинг исми ҳам киритилган эканку? Лекин роса кулдим – “Баҳром шилқим” деганни ўқиб ))
- Ҳмм. Жавоб бериб юбормаслик учун ёзиб қўйгандим.
- Менимча у сизга уйланмоқчи. Режаларини айтиб берди.
- Сенга айтдими? Бегона одамга шахсий нарсаларни гапирарканми?
- Мен индамай эшитиб тургандим. Сиз деб ўйладилар. Кейин хафа бўлиб қолдилар сиз эмаслигимни билиб.
- Нима экан режалари?
- О-о! Орзу-ҳавасли одамга ўхшайдилар гап-сўзларидан. Батафсил айтиб берайми?
- Йўқ. Менга қизиқ эмас. Шунчаки сўрадим...
- Унда яхшилаб ўтириб олинг. Ипидан игнасигача айтиб бераман )))
- Керакмас... - Опажон, аввал эшитинг. Кейин хулоса қиласиз... ______________
- Ассалому алайкум.
- Ассалому алайкум, Баҳромжон ака.
- Ваалейкум ассалом. Демак ростданам рақам сизга ўтибдида?
- Ҳа, айтдимку. Ёлғон гапирмайман.
- Зилолахон?
- О-о! Хон бўлибмизда энди, яхши-яхши. Тўхтанг жиддийроқ кўриниш қилиб олай.
- Қувноқ, ҳазилкаш қиз экансиз. Бу яхши ҳислат. Умида яхшими?
- Ёмонмаслар.
- Мен ҳақимда айтдизми?
- Ҳа. Лекин эшитишни ҳам ҳоҳламадилар.
- Саломимни етказдизми?
- Ҳа, лекин сизга салом айтмадилар.
- “Саломат бўлмасин унда” дейишим керакми бу гапизга?
- Агар шунақа деганизда мен ҳам айтардим: “Ўзиз ҳам саломат бўлмасакансиз” деб )))
- Ҳмм. Ҳозирги ёшларга ҳайронманда. Бир гап айтгину – қочиб қол...
- Вой амакией. Сиздан бор-йўғи уч ёш кичкинаман эътибориз учун.
- Ундай бўлса Умиданинг ёши камида 22 да.
- Ҳисоблашга уста экансиз. Уларни опа деганимга шундай хулоса қилдизми?
- Ҳа. Шу нарсага аниқлик киритсез хурсанд қилардиз.
- Сизга ёқмаслиги мумкин бу янгилик.
- Нега?
- Чунки сиз уларга уйланмоқчи бўлган одамсиз. Ўзидан каттага уйланиш бизларда йўқку.
- Мендан каттами ёши?
- Қайси ойда туғилгансиз?
- Майда. Нега эди?
- Улар ҳам майда. кунизчи?
- Йўғе! Меники 16 майда.
- Уларники 14-да. Икки кунлик катта эканлар сиздан. Тавба, тасодифни қаранг )))
- Ҳа, қизиқ тасодиф. Икки кун фарқи аҳамият ўйнамайди. Тенгдош эканмизда..
- Тенгдошлигиз майли, икковингиз ҳам бузоқ буржида. Қайсарларнинг қайсарлари )))
- Ҳмм, шунақа денг...
- Шунақа!
- Бироз ховуридан тушдими ўзи? Гаплашиш нияти бормикан? Нима деб ўйлайсиз?
- О-о! Бў қийин масала. Сизни хотинбоз, шилқим деб ўйлаяптилар.
- Мен унақа бола эмасман. Бир марта гаплашсин буни исботлаб бераман.
- Йўғ-е? Қандай қилиб?
- Сизга айтолмайман. Ўзи билан гаплашай.
- Менга ишонмайсизми?
- Нега ишонишим керак?
- Тўғри. Мана ўзизни саволизга жавоб ҳам олдиз.
- Қанақа жавоб?
- Мен сиз учун умуман нотаниш одамман, шу сабабдан менга ишонмайсиз умуман. Умида опам учун ҳам сиз умуман нотанишсиз. Ишонмасликка икки юз фоиз ҳақлари бор.
- Балки. Нима қиламиз? Келишдикми?
- Яхши, келишамиз. Мен уларни биттагина суҳбатга кўндираман. Эвазига нима оламан?
- Ие, ёмон бўлдику! Сизни самимий, манфаат изламаган дугона десам...
- Ҳозир мушук текинга офтобга чиқмайди.
- Пул тарафдан гапиряпсизми ёки бошқа нарсами мўлжализ?
- Ҳа, пул. Шу рақамга беш дақиқадан сўнг 50 минг пайнет қиласиз! )))
- Тушунмадим??
- Ҳмм, “Мен сени севаман, лекин мендан пул сўрама!” дейдиган болларданмисиз?
- Гап пулдамас. Бунақа қисқа вақтда кўчага чиқишга ҳам улгурмайманку! - Вақт кетяпти акажон! Банкда ишласез бу муаммо эмас, карточкезни банкоматга соласиз ва тўлов тайёр! )))
- Яхши, ўчирманг фақат...
- Кутаман, хавотир олманг.
- Унгача гапириб туринг, Умида нималарни яхши кўради?
- Масалан?
- Қайси гул?
- Оқатиргул.
- Қайси ранг?
- Мовий.
- Севимли қўшиқчиси?
- Буларни нима кераги бор?
- Сиз айтаверинг, керак.
- Озода Нурсаидова.
- Севимли таоми?
- Хоним.
- Яхши кўрган киноси?
- Телба!
- Яхши кўрган актрисаси?
- Дилноза Кубаева.
- Мен ҳақимда сўрадими?
- Ҳа... Вой! Бопладиз лекин!
- Бу яхши )))
- Нимаси яхши? Аййёр экансиз?
- Сиздан ўргандим. Пул кетди, текшириб кўринг.
- Ҳа, кўрдим. Раҳмат.
- Хўш? Қачон қўнғироқ қилай?
- Билмадим...
- Нимани билмайсиз?
- Қачон гаплашишларини.
- Тезлаштириб беринг.
- Ҳо, эллик минг тўлаб дарров буйруқ беришга ўтдизми акажон?
- Нега буйруқ берарканман?
- Билмасам...
Нимани биласиз унда?
- Ҳозир сизга СМС келганини...
- Тўхтангчи...
- Тўхтаааб турибман.
- Ие, сиз юбордизми бу пулни?
- Ҳа, мен.
- Нега ахир?
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
- Ҳмм, кимнинг синови, Умиданингми?
- Йўқ, мени синовим эди. Сизни шаштиз қаергача эканлигини кўрмоқчи эдим.
- Яхши, кўрдизми?
- Ҳа! Ўйлаганимдек қайтмас экансиз. Фақат бир нарсани тушунолмаяпман.
- Нимани?
- Бу қайсарликданми ёки ниятиз ростданам самимийми?
- Са-ми-мий! Шубҳа қилмасангизам бўлади!
- Яхши. Эртага соат учда “Ангелс фуд” кафесида бўлинг...
- О-о! Наҳотки учрашув??? Қисқа гудоклар...