бемалол
Чин ҳамроҳим хамиша иймон бўлса бас
Ҳеч қўрқмасман, чидарман токи бор
мажол
Ота-онам бошимда омон бўлса бас
Дуолари доимо бўлар қўш қанот
То тирикман улар ҳам бўлишсин ҳаёт
Уларга умр тилаб, битарман баёт
Ота-онам бошимда омон бўлса бас
Дуогўй, меҳрибоним, содиқ инсоним
Сизларни мадҳ этарман, токи бор жоним
Бағишлаб борлиғим-у, бутун имконим
Ота-онам бошимда омон бўлса бас
Ҳар бир ишда мададкор, сирдошим
менинг
Самимий, чин меҳрибон, йўлдошим
менинг
Умрим осмонида ой, қуёшим менинг
Ота-онам бошимда омон бўлса бас
Умидлари бир олам менга бахт тилаб
Бир зум мени кўрмаса йўлимга қараб
Дуо қилиб, мехрини дуога улаб
Ота-онам бошимда омон бўлса бас
Парвоналар бўларлар ўнгу сўлимда
Сизларни дерман токи, имкон қўлимда
Адойи Меҳриддин дер ҳаёт йўлимда
Ота-онам бошимда омон бўлса бас!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев