кулгу
Муҳаббат уйқумас, муҳаббат
туйғу,
Муҳаббат оғумас, муҳаббат
орзу,
Муҳаббат нима у, муҳаббат
ёғду!
Юракда ўчмасин ишқнинг
жилоси,
Аламга кўчмасин ишқнинг
жилоси,
Ҳижроннинг тушмасин бошга
балоси,
Муҳаббат оташ бу, муҳаббат
чўғ бу!
Хаёлимни олди юлдузлар
рақси,
Ойдаги доғлар бу, ошиқлар
акси,
Жавобин топгандай кўнгиллар
баҳси,
Муҳаббат аксингдур,
мухаббат кўзгу!
Мени ром айлади эй ёр
жамолинг,
Бир зум ором бермас дилни
висолинг,
Билмадим қайдадир манзил
маконинг,
Муҳаббат сезги бу, муҳаббат
севги!
Ҳар нафасда минг бор номинг
сўйладим
,Ақлу ҳушим бериб сени
ўйладим,
Сенинг дардинг билан мудом
куйладим,
Муҳаббат чолғу бу, мухаббат
куй бу!
Мендек билармикан ўзга
қадрингни,
Дариғ этма жоним дилдан
меҳрингни,
Олислардан сездим соҳир
сеҳрингни,
Муҳаббат жодуми, муҳаббат
эзгу?
Сени излагайман тоғу
тошлардан,
Ахтариб юргайман кўзда
ёшлардан,
Сўрагайман боғда дилгир
қушлардан,
Муҳаббат гўзаллик, муҳаббат
оҳу!
Аҳад, бир кун битар дилнинг
яраси,
Ўз-ўзидан тинар кўзнинг
жоласи,
Кимларгадир етса юрак
ноласи,
Муҳаббат кўнгил бу, муҳаббат
гул бу!
Муҳаббат қайғумас, муҳаббат
кулгу,
Муҳаббат уйқумас, муҳаббат
туйғу,
Муҳаббат оғумас, муҳаббат
орзу,
Муҳаббат нима у, муҳаббат
ёғду!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев